close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

15. Ал-Ғаффор

Ал-Ғаффор ишларнинг гўзалини кўрсатувчи ва хунугини яширувчи Зотдир.

Ал-Ғаффор ишларнинг гўзалини кўрсатувчи ва хунугини яширувчи Зотдир.
Гуноҳлар қабиҳ ишлар жумласидан бўлиб, дунёда уларнинг устига парда (сатр) ташлаб, охиратда эса булар учун азоб бермасдан беркитади. «Ғафр» — бу сатр — беркитиш демак. Банда илк сатр этилган нарса баданининг кўзга хунук кўринадиган очиқ жойларини ботинда сатр қилиб, зоҳирнинг гўзаллиги ичида беркитганлигидир.
Баданнинг ботини ва зоҳири орасида қанча-қанча тозалигу ифлослик, қабиҳлигу гўзаллик бор! Нимани кўрсатиб, нимани беркитганлигига қара!
Иккинчи сатри эса банданинг ёмон ўй-хаёлини ва ифлос истагини қалбининг остига яширдики, ҳеч ким ундан хабардор бўлмайди.
Агар банданинг васваса йўлларидан хотирига келган нарса ва ичида сақлаб турган алдов, хиёнат ҳамда одамлар ҳафвда ёмон гумон қилиш каби нарсалар халошдеа очилиб кетганида борми! Албатта, бундай инсонни ёмон кўриб қолишарди, балки, жонининг қасдида бўлишарди ва ҳалок этишарди!
Қарагин, бировнинг сирларини ва авратларини қандай беркитган!
Бир банда учун Аллоҳнинг учинчи сатри уни халойиқ ўртасида шарманда трлишга ҳаъвди бўлган гуноҳларини мағфират этишидир.
Ваҳолонки, Аллоҳ таоло банда қачонки иймонда собит бўлар экан, унинг яхшиликлари савоби мутрбилига гуноҳларининг ифлосликларини беркитиш учун саййиотини — ёмон ишларини ҳасанотга — яхши ишларга алмаштириб қўйишга ваъда қилган.
Танбиҳ. Бу исм зикридан банданинг оладиган насибаси бировнинг беркитилмоғи лозим бўлган айбини беркитмоғидир. Дарҳақиқат, Расул алайҳиссалом:
Яъни: «Кимики бир мўъминнинг айбини яширса, Қиёмат куни Аллоҳ унинг айбини беркитади», — деганлар.
Ғийбатчи, айб изловчи (жосуслик қилувчи), интиқом олувчи, ёмонлик учун ўч олувчилар бу сифат насибасидан узоқдирлар.
Мазкур исмдан насиба олиб сифатланган киши Аллох, таолонинг махлуқотидаги яхши-ликларнигина очган кишидир. Махлуқ камолу нуҳсондан, қабоҳату гўзалликдан холи бўлмайди. Демак, кимики қабиҳ ўринларда ўзини ғофилликка (билмаганга) солса ва яхшиликларни тилга олса, у бу исмдан насибадор кишидир.
Чунончи, Ийсо алайҳиссалом ҳаворийлар билан бир ўлик итнинг олдидан ўтиб кетганлари ҳикоя қилинади. Ит анча ҳидланиб қолган эди. Ҳаворийлар: «Бу ўлимтик қандай ёмон сасиб кетибди-я?!» — дейишди. Шунда Ийсо алайҳиссалом ҳар бир нарсанинг энг яхши жиҳатини зикр қилмоқ кераклигига танбиҳ берган кўйи: «Тишларининг оппогртиги қандай чиройли-я!» - дедилар.

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг
"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Аллоҳнинг гўзал исмлари
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase