Мен айблару нуҳсонлардан муназзаҳ демадим. Агар бундай сўз зикр қилинса, тарки одобга олиб боради. Чунки бирор сўзамол: «Мамлакатнинг подшоси бўзчи ҳам, қон олувчи ҳам эмас», — деса, одобдан эмас-да!
Албатта, айрим нарсаларни инкор қилиш уларнинг бор бўлиши ҳам мумкин, деган гумонга олиб боради. Бу тарздаги гумонларда нуҳсон борлиги учун бундай дейман: ал-Қуддус — аксарият халойиқ ўйлаб юрган камолот сифатларининг ҳар қандайидан муназзаҳ Зотдир.
Зеро, халойиқ аввало, ўзларининг нафсларига назар солиб, ўзларининг сифатларини билгач бу сифатларни комил ва ноқис бўлишини тушуниб етдилар. Уларга кўра, бу комиллик ўзларининг илмлари, қудратлари, эшитишлари, кўришлари, сўзлашлари, хоҳишлари ва ихтиёрлари кабидир. Ушбу сўзларни мазкур маъноларга қўлладилар ва: «Ушбу лафзлар комиллик исмларидандир», - дедилар.
Шунингдек, ўзларининг нуҳсонлари - жаҳллари, ожизликлари, кўрликлари, сотрвликлари каби маънолар баробарига шу сўзларни қўйдилар.
Бандалар Аллоҳ таолонинг ҳамду саноси ва васфини мақсад қилишганда Уни ўзларининг камол сифатларидан илм, қудрат, самъ, басар, калом билан васф этсалар ёки У зотдан ўзларининг нуҳсонларини инкор этсалар тўғри бўлмасди. Чунки Аллоҳ таоло халойиқнинг нуҳсонларидан муназзаҳ (пок) бўлгани каби, уларнинг камол сифатларидан ҳам муназзаҳдир, балки махлуқ учун тасаввур этиладиган ҳар дандай сифатдан ва шу сифатларга мисол бўладиган нарсалардан муназзаҳ ва муқаддасдир. Бу сифатларни Аллоҳга нисбатан қўллашга рухсат ворид бўлмаганида эди, уларнинг аксариятини қўллаш жоиз бўлмасди.
Танбиҳ. Банданинг мудаддас бўлиши иродаси ва илмини покламоғидир. Илмга келсак, банда уни хаёлга келадиган, ҳис этиладиган, мавҳум бўлган ва ҳайвонлар ҳам идрок қилишда шерик бўлган маълумотлардан сақлайди, балки (банданинг) фикру зикри Аллоҳга яқинлаштирувчи, покиза, илоҳий, азалий ишлар атрофида бўлади. Бу ишлар ҳис билан топилади ёки йўтртилади. Банда ҳис этиладиган ва хаёлга келадиган нарсаларнинг барчасидан мужаррад (холи, ажраган) бўлади. Натижада шундай даражага эришадики, агарчи ундан ҳиссиётлар олиб ташланса ҳам жузъий, ўзгарувчан, маҳол бўлмаган абадий, азалий маълумотларга тааллуқли бўлган илоҳий, куллий, муқаддас билимларга эга бўлиб қолади.
Аммо иродасини шаҳват, ғазаб, таомланиш, никоҳланиш, либос кийиш, ушлаш, қараш лаззатларига ва қалбу ҳис билангина етиладиган роҳатга тааллуьрш бўлган башарий насибалар атрофида айланишдан поклайди, Аллоҳдан ўзгани истамайди. Бундай банданинг фақат Аллоҳдан оладиган насибаси трлади, унда фақат Аллоҳнинг дийдоригагина шавқ (қизиқип) қолади, у Аллоҳга қурбат топиш билангина шод бўлади. Агар бандага жаннат ва ундаги неъматлар кўрсатилса ҳам бурилиб қарамайди ва охират уйига етишдан эмас, уй соҳибининг висолига етишдан қаноат ҳосил қилади.
Қисса қилиб айтганда, ҳиссий ва хаёлий билувда ҳайвонлар ҳам шерик бўлади. Шунинг учун банда бундай шерикли билимлардан узилиб, инсонга хос ишларга тарақий этиши керак. Зеро, башариятнинг шаҳвоний майллари ҳайвонларда ҳам бўлади. Шул сабаб булардан ҳам покланмоқ лозим.
Шундай зуилиб, ирода қилувчининг буюклиги (эътибори, аҳамияти) унинг (ирода қилган нарсаларини) буюклигига (эътиборига, аҳамиятига) кўрадир. Айрим банданинг ҳиммати қорнига кирадиган нарсалар билан белгиланади. Демак, бундай банданинг қиймати ундан чиқадиган нарсадир.
Аллоҳцан ўзга ғами бўлмаган кишининг даражаси ҳимматининг миқдорига қараб белгиланади. Кимнинг илми ҳис этиладиган ва хаёл қилинадиган даражадан ютрри бўлса, иродаси шаҳватлари майлу хоҳишларидан пок бўлса, батаҳиқ бу киши қудсий ҳудуднинг марказига тушибди.
Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг
"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан