Ал-Малик зоти ва сифатлари борлиқнинг ҳам-масидан беҳожат бўлган ва бутун борлиқ Унга муҳтож бўлган Зотдир. Дарҳафқат, ҳеч бир нарса ўзининг зотида ҳам, сифатида ҳам, борлиғию боқийлигида ҳам ҳеч бир ишда Ундан беҳожат бўлолмайди. Шунингдек, ҳар бир нимарсанинг мавжудлиги Ундандир ёки Унга боғлиқ бўлган нарсалардир. Узидан бопгқа ҳар бир нарсанинг зоти ва сифоти Унинг мулкидир. Ваҳолонки, У ҳамма нарсадан беҳожатдир. Хуллас, У мутлақ Маликдир (подшоҳи мутлақдир).
Танбиҳ. Банданинг мутлақ малик бўлмоғи тасаввур қилинмайди, чунки у ҳамма нарсадан беҳожат бўлолмайди. Банда ўзидан бошка кишилардан беҳожат бўлса-да, доимо Аллоҳ таолога муҳтождир.
Шунингдек, бандага ҳар бир нарсанинг муҳтож бўлмоғи ҳам тасаввур қилинмайди, балки аксар мавжудотлар ундан беҳожат бўлади.
Лекин банданинг баъзи нарсалардан беҳожат бўлиб, баъзиларидан беҳожат эмаслиги тасаввур қилинганида банда учун ҳам маликлик сифатидан бир насиба бўлади. Демак, бандалар орасидаги маликнинг (подшоҳнинг) мулкини Аллоҳ бошқаради.
Банда Аллохдан бошқа ҳамма нарсадан беҳожат бўлади, шу билан бирга, ўз мамлакатига под Ҳирс ва ҳавои нафс. Мен уларга ғолиб бўлиб олганман, сенга эса улар ғолибдир, мен уларга подшоҳман, сенга эса улар подшоҳдир, — деди.
Яна нақл қилинишича, бир киши бир шайхга:
— Менга насиҳат қилсангиз, — деди.
- Дунёю охиратда подшоҳ бўлгил, — деди.
— Қандай қилиб? — деди.
- Дунёю охиратда подшоҳ бўлишингнинг маъноси - дунёдан тама ва шаҳватни уз. Шубҳасиз, мулк ҳурлик ва беҳожатликдир.
Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг
"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан