Жамият (918)
АҚШ да ўтган ҳафта Флорида штатидаги универститет кампусларида Ғазо секторидаги қирғинга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Хитой мусулмонлар сони катта ҳудудларда масжидлар сонини камайтирган ҳолда диний назоратни кучайтирмоқда. Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро "Human Rights Watch" ташкилоти шундай мазмунда таҳлилнома тақдим этди.
Қотиллар тўдаси давлат деган ном олган террор ташкилоти Исроил - Хамас билан эмас, аёллару-болалар, касалхоналар, касалхонадаги шифокорлар, ҳамширалар, ярадор ва оғир хаста инсонлар билан жанг қилмоқда. Кеча бутун дунё болалар ҳуқуқи куни эди.
Исроил ўнг қанотининг Қуддусни zҳудийлаштиришга уринишлари фонида фаластинликлар халқаро эътирофни излаб, халқаро ҳуқуққа мурожаат қилишди. Фаластинликлар 107 давлат Фаластинни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таълим, илм-фан ва маданият масалалари бўйича ташкилотининг (ЮНЕСКО) тўлиқ аъзоси сифатида қабул қилиш учун овоз берганларида олдинга катта қадам ташладилар.
Иорданиялик инсон ҳуқуқлари фаоли Ҳодил Абдул Азиз бир неча ой аввал АҚШ Давлат департаменти томонидан ўзига берилган "Халқаро Жасоратли аёллар" (International Women of Courage, IWOC) мукофотини АҚШ ҳукуматининг Исроил тажовузкорлиги ва Ғазо секторида фаластинликларни қирғин қилишини қўллаб-қувватлаётганига норозилик сифатида қайтариб берди. Абдул Азиз қарорини Х ижтимоий тармоғида (собиқ Twitter – таҳр.) эълон қилди ва у душанба куни Аммандаги Америка елчихонасига йўллаган расмий мактубида мукофотни "на жасоратни, на адолатни ифодаламайди" деб қайтариб бераётганини айтди.
Аллоҳ таоло Нисо сурасида айтади: «Ва Биз сенга бундан олдин қиссаларини айтиб берган ва қиссаларини айтиб бермаган Пайғамбарларни юбордик». (Нисо сураси, 164-оят).
Европа комиссарлари орасида сўллар босими остида, 2000-йилларнинг бошидан буён Европа ўз эшикларини асосан Африка ва Яқин Шарқ давлатларидан келган ноқонуний муҳожирлар учун кенг очди. Аввалига бу умуминсоний қадриятларнинг ғалабаси сифатида қабул қилинди, аммо кейин ҳеч ким бундай ғалабага тайёр эмаслиги маълум бўлди.
Facepalm (ўзбек тилида "қўл-юз") - бу замонавий ибора ўтган ҳафта охирида Ғазодаги қирғин муносабати билан бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Араб давлатлари лигасининг навбатдаги сафсатабозлик билан чекланган қўшма саммити натижаларини тавсифлаши мумкин. Ижтимоий тармоқларда Фаластинни қўллаб-қувватловчи ва сионистларнинг жиноятларини қораловчи энг жўшқинли баёнотларга "масхарабозлар" эмодзиси, айрим иштирокчиларнинг Исроилга қарши ҳеч бўлмаганда санкциялар қўйишга рад жавобини билдирган хабарларга асосий эмодзи муносабати - ғазабланган эмодзи экани бежиз эмас.
Ислом олами етакчилари шанба куни Саудия Арабистони пойтахтида йиғилиб, Исроилнинг ХАМАС билан урушини биргаликда қоралаб, АҚШдан Исроилга босим ўтказишни талаб қилди.
Мана, Хон Юнис шарқидаги Бани Суҳайлдаги Холид бин Ал-Валид масжидини вайрон қилган кучли сионистик бомба портлаши тасвирлари.
Прогнозларга кўра, Ўзбекистон аҳолиси 2030 йилга бориб 40 миллионга етади. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Сенати ҳамда БМТ агентликлари кўмагида ташкил этилган “Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланишини қўллаб-қувватлаш” мавзусидаги семинарда маълум қилинди, деб хабар берди.
Исроил армияси аҳоли турар жойларига уч ҳафталик ҳаво ҳужумларидан сўнг Ғазо секторида қуруқликдаги операцияни бошлади. 9227 нафар фаластинлик тинч аҳоли, жумладан 3826 нафар бола ва 2405 нафар аёл ҳалок бўлди, ярадорлар сони 23516 нафарга етди.
Исроил-Ғазо ўртасидаги тўқнашув авж олар экан, ижтимоий тармоқларда одамлар антисемитизм ва антисионизмни фарқлаб олишга ҳаракат қиляпти.