close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Карим Бензема Фаластинни қўллаб-қувватлаб, унинг Исроил томонидан бомбардимон қилинишини адолатсизлик деб атади

Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" клуби ҳужумчиси, Франция терма жамоаси ва "Реал" (Мадрид) собиқ футболчиси Карим Бензема Исроил билан бошланган можарода фаластинликларни қўллаб-қувватлаб, Исроил томонидан бомбардимон қилишни адолатсиз деб атади.

Бензема ижтимоий тармоқда: "Биз на аёллар ва на болаларни аямайдиган ушбу адолатсиз бомбардимон қурбони бўлган Ғазо халқи учун дуо қиламиз", деб ёзди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 7 октябрь куни Ғазо секторини назорат қилувчи Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати Исроилга ҳужум қилди, исроилликлар воқеани "уруш" деб атади ва жавоб қайтара бошлади.
Аввалроқ, Лондоннинг "Арсенал", Мадриднинг "Реал" клублари ва Германия терма жамоасининг собиқ футболчиси Месут Ўзил ҳам Исроил билан давом этаётган можарода Фаластинни қўллаб-қувватлаган, шунингдек, можаронинг ҳар икки томонини ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирган эди.
Реалнинг собиқ ҳужумчиси, энг зўр футболчи (Мессидан зўр ўйинчи) Роналду ҳам Фаластин тарафида бўларди, доим...

Мақола жойлаштирилган бўлим: Спорт
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase