Жорий йилнинг 9-18 август кунлари Туркиянинг Коня шаҳрида V Ислом бирдамлик ўйинлари ўтказилади.
Мазкур нуфузли спорт ўйинларида Ўзбекистондан ҳам қатор спортчилар иштирок этади.
Ўзбекистон Спортни ривожлантириш вазирлиги маълум қилишича, мазкур ўйинларда Ўзбекистоннинг 268 нафар спортчилари 24 та спорт туридаги баҳсларда қатнашади.
Ҳозирда мусобақани юқори савияда ташкил этиш борасида Туркия спорт ташкилотлари ва ташкилий қўмита томонидан кенг қамровли ишлар олиб бормоқда.
Шу кунларда мазкур нуфузли спорт ўйинларида муносиб иштирок этиш учун Ўзбекистон спорт жамоалари қизғин ҳозирлик кўрмоқда.
Коня мусобақаларида қатнашиши кутилаётган сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг 13 нафар аъзоси айни кунларда Туркиянинг Анталия шаҳридаги «Глория» спорт аренасида ташкил этилган машғулотларда қатнашмоқда.
Бўлажак ўйинларда Ўзбекистоннинг гандбол, волейбол ҳамда баскетбол бўйича аёллар терма жамоалари ҳам медаллар учун кураш олиб боради.
Ислом бирдамлик ўйинлари илк бор 2005 йили Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида ўтказилганди. Баъзи сабабларга кўра, Эронда ўтиши белгиланган иккинчи ўйинлар бекор қилинган. Учинчи Ислом бирдамлик ўйинлари 2013 йили Индонезиянинг Палембанг шаҳрида, ниҳоят тўртинчи Ислом бирдамлик ўйинлари 2017 йили Озарбайжоннинг Баку шаҳрида бўлиб ўтган.
Ислом бирдамлик ўйинлари ҳар 4 йилда бир маротаба ўтказилади. Мазкур мусобақани ўтказиш масъулияти 57 та давлат аъзо бўлган Ислом бирдамлик спорт федерациясига юклатилган.
Конядаги V Ислом бирдамлик ўйинларида Ўзбекистондан 268 нафар спортчи иштирок этади
Мазкур нуфузли спорт ўйинларида Ўзбекистоннинг гандбол, волейбол ҳамда баскетбол бўйича аёллар терма жамоалари ҳам медаллар учун кураш олиб боради.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Спорт
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси