Ташкилий қўмита ўйинларнинг регламенти ва мусобақаларда қатнашадиган жамоалардан келиб тушган талабномалар асосида давлатлар номини эълон қилди.
Маълумки, жорий йил Хитойда ўтиши керак бўлган ёзги Осиё ўйинларининг эпидемиологик вазият туфайли бир йилга кечиктирилиши Ислом бирдамлик ўйинларини йилнинг асосий спорт тадбири мақомига олиб чиқди.
Бошқа давлатлар қатори Ўзбекистон спортчиларининг ҳам ушбу Коня баҳсларида муносиб иштирок этиши куннинг муҳим масаласига айланди. Бу борада Ўзбекистон Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда спорт федерациялари ҳамкорлигида тайёргарлик дастури ишлаб чиқилди. Мусобақалар, ўқув-йиғин машғулотлари режаси тасдиқланди.
Спортни ривожлантириш вазирлиги маълумотига кўра, V Ислом бирдамлик ўйинларида Ўзбекистон делегатсияси 23 спорт турида 270 га яқин спортчилар билан қатнашиши режалаштирилмоқда. Эътиборлиси, улар орасида жамоавий спорт турларининг борлиги мамлакатимизда ушбу йўналишда олиб борилаётган ислоҳотлар самарасидир.
Бўлажак ўйинларда Ўзбекистоннинг гандбол ва 3х3 баскетбол бўйича аёллар жамоаси медаллар учун кураш олиб боради.
В Ислом бирдамлик ўйинлари низомига кўра, жамоавий спорт турларига ажратилган квоталар бўйича жаҳон рейтингидаги мос давлатлар танлаб олинди. Ушбу спорт турларининг эркаклар, шунингдек, волейбол ҳамда футбол бўйича ҳам эркаклар, ҳам аёллар жамоалари керакли рейтинг поғоналарига кўтарила олмагани боис бу йилги Ислом бирдамлик ўйинларида қатнаша олмайдиган бўлди.
Тафаккур оламининг устунларидан бири Жалолиддин Румийга сўнгги макон бўлган Коняда ўтадиган V Ислом бирдамлик ўйинларининг муросасиз беллашувларига қуръа ташлаш маросими жорий йилнинг 3 июлида бўлиб ўтади.
Жорий йилнинг 9-18 август кунлари Туркиянинг Коня шаҳрида V Ислом бирдамлик ўйинлари бўлиб ўтади
Дунёнинг 60 га яқин мамлакатидан спорт жамоалари қатнашадиган мазкур спорт ўйинларини юқори даражада ташкил этиш борасида Туркия спорт ташкилотлари, ўйинларни ўтказиш бўйича тузилган ташкилий қўмита томонидан кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Спорт
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси