close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Тиззанинг авратлиги ҳақида

Бизга Муҳаммад ибн Мухаллад ҳадис айтди, унга Аҳмад ибн Мансур Зож хабар берди, унга Назр ибн Шамил хабар берди, унга Абу Ҳамза Сойрофий (Сивор ибн Довуд) хабар берди, унга Амр ибн Шуъайб хабар берди, у отасидан, у эса бобосидан ривоят қилади:

Бизга Муҳаммад ибн Мухаллад ҳадис айтди, унга Аҳмад ибн Мансур Зож хабар берди, унга Назр ибн Шамил хабар берди, унга Абу Ҳамза Сойрофий (Сивор ибн Довуд) хабар берди, унга Амр ибн Шуъайб хабар берди, у отасидан, у эса бобосидан ривоят қилади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Болаларингизни етти ёшида намозга буюринг, ўн ёшга етганда намоз ўқимаса, уларни уринг. Ётоқларида ораларини ажратиб кўйинг. Агар бирортангиз кулини ёки хизматкорини чўрисига никохдаб кўйса, энди чўриси унинг (яъни, ҳожасининг) авратидан бирор ерига кўрамасин. Киндикнинг остидан то тиззагача авратдандир”.
Дорақутний ривоят қилиб (Фарз намозлар ва уларнинг беш вақт экани ҳақидаги боб), сукут сақлаган. Ровийлари ишончли. Имом Аҳмад ҳам “Муснад”ида (Абдуллоҳ ибн Амрнинг ҳадисида) ривоят қилган, унинг лафзи қуйидагича: “Албатта, киндигининг пастидан то тиззасигача авратидандир” (Намознинг шартлари тўғрисидаги бобда келган иккинчи ҳадис, Байҳақийнинг ҳошиясида).

Тиззанинг авратлиги ҳакрдагн бобга шарҳ

(Имом Шофеий тиззани аврат эмас деган. Шайх Ҳодий, Муаййид Биллаҳ, Абу Ҳанифа, Ато ва Шофеий ҳам бир қавлида “у авратдир” дейишган. Аммо киндикка келсак, тиззани аврат деган кишилар уни аврат эмас дейишган. Бунда имом Шофеий уларга хилоф қилиб, тизза ҳақидаги сўзининг акси ўлароқ уни аврат деган (“Найлул автор”нинг Киндик ва тизза авратдан эмаслиги ҳақидаги боб”и))

“Бизга Муҳаммад ибн Мухсшлад ҳадис айтди...” деб бошланувчи ҳадис ҳақида. Дорақутний ундан ривоят қилган, у жуда ҳам ишончли ҳамда машҳур. Муҳаммад ибн Мухаллад ўз замонасида санад борасида энг билимдонлардан. “Лисонул мезон”да шундай келтирган. Аҳмад ибн Мансур Зож ҳақида Заҳабий: “Имом Муслим ундан ривоят қилган”, деган. Ибн Ҳиббон уни “Сиқот”да келтирган (“Таҳзибут таҳзиб”). Назр ибн Шамил жамоанинг ровийларидан. Абу Ҳамза Сойрафий Сивор ибн Довудни эса Ибн Маийн ва Ибн Ҳиббон ишончли дейишган, имом Аҳмад уни: “Басралик, ишончли ровий, Басрада энг ишончли саналган шайхлардан”, деган (“Таҳзибут таҳзиб”). Амр ибн Шуъайб ҳақида ҳофиз Мунзирий айтади: “Жумҳур уламолар уни ишончли ва у отасидан, отаси эса бобосидан риво-ят қилган ҳадиси ҳужжат қилинади, дейишган” (“Тарғиб ват тарҳиб”).
Пайгамбар алайҳиссаломнинг “Албатта, киндикнинг остидан тиззагача авратдандир” деган сўзлари ҳақида. Бу ҳадисни ҳанафийлар тизза ҳам авратдан эканига ҳужжат қилишган. Уни ҳужжат қилишнинг сабаби “Жавҳарун нақий”да келган қуйидаги сўздир: Расули акрамнинг “Киндикнинг остидан” ёки бошқа ривоятда “киндикдан пастдаги ҳар бир нарса” деган сўзи, албатта, тизза ҳам аврат эканига далолат қилади. Чунки агар шунга чекланганида баданнинг ҳамма ерини ҳам ўз ичига оларди. “Тиззагача” дейишлари билан тиззадан бошқаси (пасти)ни соқит қилдилар. Худди Аллоҳ таолонинг мана бу ояти каби “(яъни, “қўлларингизни тирсакларингиз(гача, яъни) билан (қўшиб биргаликда) ювинг”. Ва яна (тиззанинг авратдан деб) ҳисобланиш ҳам, ҳисобланмаслик ҳам эҳтимоли бўлгани учун эҳтиётини эътиборга олиб, уни беркитишни вожиб қилиш авлороқдир”.
“Бадоеус саноий”да келади: “Бизнинг далилимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Киндикнинг остидаги нарсалар авратдир” деган сўзлари ривоят қилинган ҳадисдир. Тизза киндикнинг остида, демак, аврат ҳисобланади. Бироқ тиззадан пасти (авратга қўшилмай) хосланди, тизза эса (“Киндикнинг остидаги нарсалар авратдир” деган сўзнинг) умумийлиги остида (аврат) бўлиб қолди. Чунки тизза болдир ва соннинг суяги бириккан аъзо, уни болдирдан ёки сондан деб ажратиш имконсиз. Сон авратдан, болдир эса авратдан эмас, бундай чигаллик вақтида эса эҳтиётига амал қилиш вожиб саналади, у ҳам бўлса, биз айтгандек бўлади”.
Тиззанинг авратлиги соннинг авратлигидан енгилроқ, чунки тизза (авратлиги) ҳақидаги ҳадислар очиқ-ойдин эмас, уни эҳтиётан аврат деб айтдик. Матнда келтирилган ҳадис бунга ҳужжат бўлишга етарли экани маълум, хусусан, агар унга Дорақутнийнинг Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисини қўшса: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Тизза авратдандир”. Санадида Абу Жануб бор, у заифдир. Гарчи ҳадис заиф бўлса ҳам, лекин агар маъноси саҳиҳ ҳадис билан қувватланса, ёрдамчи сифатида яроқли ҳисобланади. Бу ерда ҳам худди шундай, чунки матнда келтирилган ривоят уни кувватлайди. “Зоҳирия”да келади: “Тиззадаги авратнинг ҳукми сондаги ҳукмидан кўра енгилрокдир, агар бировни тиззаси очиқ ҳолда кўрса унга мулойимлик билан танбеҳ беради, агар (беркитмай) қаттиқ туриб олса, у билан талашмайди. Сонда эса қаттиққўллик билан танбеҳ беради, агар (сонини беркитмай) қаттиқ туриб олса, унга зарар етказмайди. Жинсий аъзода эса агар (беркитмасликда) қаттиқ туриб олса, уни жазолайди” (“Шомий”). Мисолдан кўриниб турибдики, ҳанафийларнинг бунда ва бошқа бобларда ҳам ҳадисларнинг далолат жиҳатига жиддий риоя қилишлари зоҳир бўлади.
“Иноя”да келади: “Агар икки тиззаси очиқ, сонлар эса ёпиқ ҳолда намоз ўқилса, намоз жоиз бўлади, чунки тиззанинг ўзи соннинг тўртдан биридан озроқ. Яна бир ривоятда “тиззанинг ўзи алоҳида бир аъзо” деб ҳам таърифланган, лекин аввалгиси саҳиҳроқ, чунки у ҳақиқатан ҳам алоҳида аъзо эмас, балки сон ва болдир суягининг тўқнашган жойи. Албатта, эркакларнинг тиззасига қараш (сон суягидан болдир суягини) ажратишнинг имкони бўлмагани учун ҳаром қилинди”. “Раддул муҳтор”да қуйидагича сўз юритилади: “Дорақутнийнинг “Киндик остидан тиззагача авратдандир”, деб қилган ривоятига кўра тизза аврат ҳисобланади, лекин (авратдан бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам) эҳтимоли бор, эҳтиёти авратдан деб ҳисоблашдир”.
Қарши томон тиззанинг аврат эмаслигига бир неча ҳадисларни ҳужжат қилганлар, жумладан: Абу Довуд Амр ибн Шуайбдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилади: “Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: “Агар бирортангиз чўрисини кулига ёки хизматкорига никохлаб берса, бас (энди унинг) киндигининг ости билан тиззасининг устидаги нарсаларга карамасин ”, Абу Довуд бундан сукут қилган. “Жомеус сағир”да у ҳадисга саҳиҳлик белгиси қўйган. “Тиззанинг устидаги” деган сўз тиззанинг аврат эканига зид келмайди, чунки сонни қатъий аврат деб жиддий эътибор берилгани сабабли тиззанинг устидаги, деб хослаб айтилган бўлиши мумкин. Дарҳақиқат, бизнинг наздимизда тиззанинг авратлиги соннинг авратлигидан енгилроқ эканини билдингиз.
Яна у ҳадислардан (“Найлул автор”да келишича) Бухорийнинг Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси: “Пайғамбар алайҳиссалом сув бор бир маконда ўтирган эдилар, шунда икки тиззаларини ёки бир тиззаларини очдилар. Усмон розияллоҳу анҳу кирган вақтда ёпиб олдилар”. Бу ҳадисга жавоб юқорида “Сон авратдир” бобида ўтди. Унда “бу ҳадис музтариб ҳадис, у ҳужжат бўлолмайди. Чунки баъзи йўлларида “Икки сонини ёки икки болдирини очиб олган эдилар” деган тараддуд билан ворид бўлган. Қолаверса, у феълий ҳадис, матнда берилган ҳадис эса қавлий бўлгани учун авлороқ ҳисобланади.
Ва яна у ҳадислардан Ибн Можанинг Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилган ҳадиси, ровийлари саҳиҳнинг ровийларидир, Абдуллоҳ ибн Амр айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан шом намозини ўқидик. Намоздан кейин уйига қайтган қайтиб, қолган колди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шошиб тез келдилар, тез-тез нафас олар, тиззалари очилиб қолган эди. Шунда айтдилар: “Хурсандчилик хабарини олинг, мана Раббингиз осмондан бир эшик очиб сизлар билан фахрланиб: “Бандаларимга қаранглар, фарз намозларини ўқиб бўлиб, кейинги (фарз намозини) кутиб турибдилар”, деяпти”.
Ундаги (тизза) очилиш тез юриш, шошилиш сабабли бўлган, Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўз феъллари билан бўлмаган. Бунга ҳадиснинг ўзида “Шошиб тез келдилар, тез-тез нафас олар эдилар” дейилган жумла далолат қилади. Хддисда Пайғамбар алайҳиссалом тиззаларини ўзлари очганлари ва ана шу ҳолатда давомий қолганларига далил йўқ, балки зоҳиридан, очилиб кетиши қасдсиз, ихтиёрсиз, бир муддатгина бўлган, холос.
Ва яна имом Аҳмад ва имом Бухорийнинг Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадис: “Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдиларида ўтирган эдим. Шунда Абу Бакр розияллоҳу анҳу кийимининг бир тарафини кўтариб, икки тиззаси очилган ҳолда келди. Пайғамбар алайҳиссалом: “Аммо сизларнинг (мана бу) дўстингиз (ким биландир) хусуматлашган”, дедилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу салом бер(иб кир)ди...”. Аллома Ҳарроний “Мунтақо”да айтади: “Ундан олинадиган ҳужжат шуки, Пайғамбар алайҳиссалом Абу Бакрнинг тиззаси очиқлигини кўрдилар, аммо уни инкор қилмаганлар” (“Найлул автор”). Унда Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг тиззалари очилгани Абу Дардо розияллоҳу анҳу кўргани каби давомий бўлиб Пайғамбар алайҳиссалом ҳам уларни очиқ ҳолда кўрганларига далил йўқ. Балки (у ҳадисдан) зоҳир бўлишича, тиззасининг очилиши (тез) юргани ҳамда ғазаблангани сабабли бироз бўлиб, кейин уни беркитиб олгандир. Демак, Пайғамбар алайҳиссалом у кишининг тиззаларига очиқ ҳолатида қарамаганлар ёки қараган бўлсалар ҳам, бу иш Абу Бакр розияллоҳу анҳудан беихтиёр бўлганини билганлари учун у кишини айбламадилар.
Шайхимиз Ашраф Али Таҳонавий айтади: “Пайғамбар алайҳиссаломнинг “Аммо сизларнинг (мана бу) дўстингиз (ким биландир) хусуматлашган” деб айтган сўзлари (тиззасининг очиқлигини) инкор қилишга равшан (далилдир). Инкор бу тарзда тиззани очиб юриш одатга ёки шариатга хилофлиги учун бўлган, бу ерда икки эҳтимол бор. Эҳтимол вужудга келса, уни далил қилиш ботил саналади.
Қолаверса, бу асарларнинг барчаси феълий ҳадислар туркумидан, ҳанафийлар далил қилган матндаги ҳадис эса қавлийдир. Юқорида айтилганидек, қавлий ҳадис феълий ҳадисдан муқаддам саналади. Чунки феълий ҳадислар Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўзларига хос бўлган ёки асл мубоҳликда қолган бўлиш эҳтимоли бор махсус муайян ҳукмлардир. Қавлий ҳадисда эса у эҳтимоллар учрамайди, чунки у куллий ҳукм бериш ва умумий шариатни зоҳир этишни ўз ичига олади. Демак, унга амал қилиш авлороқдир.
Аммо “Ҳидоя”нинг муаллифи айтган “Киндик остидан то икки тиззадан ўтгунча, деб ривоят қилинган”, сўзини Зайлаий: “У ғарибдир”, деган. Яъни гарчи маъноси саҳиҳ бўлса ҳам, лекин бу лафз билан (айтган ривояти) маъруф эмас. Тиззанинг аврат эканига Таҳовий “Мушкилул осор”да келтирган қуйидаги ҳадис ҳам далолат беради: “Бизга Али ибн Шайба ҳадис айтди, унга Язид ибн Ҳорун ҳадис айтди, унга Ҳаммод ибн Салама ҳадис айтди, у Ҳаким Асрамдан, у Абу Тамима Ҳужаймийдан, у Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳунинг шундай деганини эшитди: “Бирор киши чўри аёлнинг киндигидан то тиззасигача бўлган аъзоларига қараганини билиб қолсам, уни жазолайман”.
Али ибн Шайбанинг таржимаи ҳолини килган бирор кишини топа олмадим, лекин Таҳовий “Маонил осор” ва бошқа китобларида ундан кўп ривоят қилган ва унинг ҳадисларини ҳужжат сифатида келтирган. Демак, у ҳужжат қилса бўладиган кишилардан. Қолган ровийлари ҳам ишончли ва таниқли кишилар. Имом Таҳовий айтади: “Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳунинг баъзи сўзларида бунга хилоф қилган кишига нисбатан сўзларига ваийд аралаштириб айтгани ривоят қилинганини кўрдик. Бу эса фикр орқали изоҳлаш мумкин бўлмаган нарса, чунки ваийд фикр билан айтилган нарсаларда учрамайди”.
Чўри аёлда тиззанинг аврат экани собит бўлгач, эркак кишида ҳам унинг авратлиги собит саналади, чунки чўри аёлнинг аврати, билиттифоқ, эркак кишиниг аврати кабидир. Фақат Шофеийнинг баъзи асҳобларидан “чўри аёлнинг таклиб ўринларидан бошқа ҳамма ери авратдир” деб нақл қилинган. Тақлиб ўринларидан мурод: боши, икки билаги ва икки болдиридир. “Раҳматул умма”да шундай келтирилган. Бу ҳадис “Киндигидан юқориси” деган сўзга кўра киндик ҳам аврат эканига далолат қилади, дейилмайди. Чунки унинг авратдан эмаслиги матндаги ҳадис билан собит бўлган. У ҳадис ҳақикий марфу, қарама-қарши келган ўринда ҳукмий марфудан муқаддам қилинади, Валлоҳу аълам.

Зафар Аҳмад Усмоний Таҳонавийнинг
"Эълоус Сунан" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Спорт
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase