Ушбу қарорлар бугун ФИФА Кенгаши Бюроси ва УEФА Ижроия қўмитаси, мос равишда ҳар икки муассасанинг бундай долзарб масалалар бўйича юқори қарор қабул қилувчи органлари томонидан қабул қилинди. Футбол тўлиқ бирлашган ва Украинадаги жабрланганларнинг барчаси билан тўлиқ бирдамликда. Иккала президент ҳам Украинадаги вазият сезиларли даражада ва тез яхшиланиб, футбол яна одамлар ўртасидаги бирлик ва тинчлик векторига айланишига умид қилмоқда”, — дейилади ФИФА ва УEФА баёнотида.
Шу тариқа, Москванинг “Спартак” клуби “Лейпциг” билан Европа лигасининг 1/8 босқичида ўйнамайди, Россия жамоаси эса ЖЧ-2022 саралашининг плей-офф босқичида иштирок этмайди.
ФИФА ва УEФА Россия терма жамоалари ва клубларини Украинага бостириб кириши сабабли барча халқаро мусобақалардан четлаштирди
Бу ҳақда УEФА матбуот хизмати хабар берди.“ФИФА Кенгаши ва УEФА Ижроия қўмитаси томонидан қабул қилинган қўшимча чора-тадбирларни кўришни назарда тутувчи дастлабки қарорлардан сўнг, бугун ФИФА ва УEФА биргаликда Россиянинг барча терма жамоалари, хоҳ миллий жамоалар, хоҳ клублар, ФИФА ва УEФА мусобақаларидаги иштирокини тўхтатиб туришга қарор қилишди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Спорт
|