close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

БМТ спортдаги кенг кўламли коррупция ҳақида ҳисобот чиқарди

Спорт дунёсига келаётган улкан пул оқими бугунги кунда кўплаб мусобақалар жиноий тармоқлар ва коррупция схемалари билан чамбарчас боғлиқлигига олиб келди. Ноқонуний ставкалар ҳажми 1,7 трлн долларга етади, деб хабар қилинади БМТ веб-сайтида.

Бу ҳақда БМТнинг наркотиклар ва жиноятчилик бўйича Бошқармаси эълон қилган янги ҳисоботида айтилади. Бу спортдаги коррупция билан боғлиқ биринчи ҳисобот. Бу глобал, минтақавий ва миллий даражада спорт оламида порахўрлик ва молиявий фирибгарлик кўлами ҳайратланарли даражада эканлиги ҳақида таассурот қолдиради.
«Спортдаги коррупция янгилик эмас, ҳатто қадимги Олимпия ўйинлари кунларида спорт мусобақалари билан боғлиқ фирибгарлик ҳаракатлари кузатилган, аммо сўнгги йигирма йил ичида бу соҳада жиноий фаолият сезиларли даражада кучайган», - деди БМТ бошқармаси матбуот-релизида.
Унинг муаллифлари таъкидлашича, глобаллашув, улкан пул оқими, спортда ноқонуний ставкалар тез ўсиши (қимор), технологияларнинг ривожланиш соҳасидаги ютуқлар, спорт мусобақалари ўтказишнинг янги шакллари спортни ноқонуний фойда олишда фойдаланишга интиладиган жиноий тармоқлар учун спортни тобора жалб этувчан қилади.
Янги ҳисобот деярли 200 та эксперт билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Унда сопртдаги жиноятчилик билан боғлиқ вазиятнинг энг чуқур шарҳи тақдим этилган. Экспертлар таркибига ҳукуматлар, спорт ташкилотлари, хусусий сектор, илмий ва бошқа манфаатдор томонлар вакиллари кирди.
Улар нафақат муаммоларни таҳлил қилдилар, балки жиноятчилик ва коррупцияга қарши самарали курашиш методологиясини таклиф қилдилар.
Ҳужжатда кенг кўламли масалалар кўриб чиқилиб, экспертлар ноқонуний ставкаларни, мусобақаларда манипуляция қилиш, спортда суиистеъмол қилиш, йирик спорт тадбирларида коррупция шакллари ва спортнинг уюшган жиноятчиликка жалб қилинишини таҳлил қилдилар.
Ҳисоботда спортнинг ўзгарувчан манзараси ва унинг коррупция можаролари билан боғлиқлиги таъкидланади. Тадқиқот муаллифлари адолатли рақобат дунёсида порахўрларга ўрин бўлмаслиги кераклигини яна бир бор эслатмоқда.
Ҳужжат Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан ва 13 декабрда Мисрда бошланадиган БМТнинг коррупцияга қарши Конвенсиясига аъзо давлатлар конференцияси сессияси арафасида тақдим этилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Спорт
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase