close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

«Толибон» крикетни ёқтиради ва аёллар спорт турларини тақиқлайди: Афғонистонда спорт қандай бўлади?

Бундан чорак аср муқаддам «Толибон» илк бор ҳокимиятни қўлга киритганида Афғонистонда барча спорт турлари тақиқ остида қолган эди. Кобул стадиони эса оммавий қатллар содир этилган жой сифатида тарихга кирди. Бу сафар тахминлар бир-бирига зид. Футболчи қизлар жазо беришларини кутиб, қўшнилари уларни «Толибон»га сотиб қўйишларидан хавотирланиб, уйларида қолишдан қўрқишмокда. Крикетчилар эса, аксинча, янги ҳукуматдан кўмак кутмоқда.

Афғонистон Паралимпия-2020да иштирок этмайди

Бир неча кундан кейин Токиода Паралимпия ўйинлари бошланади, аммо Афғонистон вакиллари, айниқса, вакилалари у ерда бўлмайди. Закия Худододи таэквондо бўйича Паралимпия мусобақаларида иштирок этиш учун Афғонистондан борган биринчи аёл бўлиш мақсадида Японияга учиб кетмоқчи эди. Аммо у Кобулга келганида, «Толибон» пойтахтни қўлга олди ва аэропорт “дўзах”га айланди.
Худододи ва Афғонистондан Паралимпияга учиши керак бўлганларнинг барчаси тузоққа тушиб қолди. 23 ёшли спортчи эса, энг ёмон аҳволда - толиблар уни тинч қўймасликларидан ва энг яхши ҳолатда фақат аёллар спортини тақиқлаб қўйишидан қўрқади. Эҳтимол, фақат аёллар спорти билан чекланишмайди.
2000 йил шундай бўлган эди. Аёллар таҳқирланиши туфайли Афғонистоннинг Олимпиадада қатнашиши тақиқланди. «Толибон» ҳукумати ағдарилгач, афғонлар Олимпиадага қайтди. Лейин 2008 йилги ўйинларга аёл спортчи Маҳбуба Адёр келгач, уни ўлдириш билан таҳдид солишди. Ўн йилликлардан сўнг қоронғу кунлар яна кайтяпти. Барча спортчи хотин-қизлар ўз ҳаётидан хавотирда.
Энг ёмон ҳолат футболчиларда. Йигирма йил давомида Афғонистонда қизлар ҳижобларда майдонга чиқса ҳам футбол ўйнаш ҳуқуқига эга эканлигига ишонч ҳосил қилишди. Аммо 2018 да футбол Федерациясида жинсий мавзуда жанжал чиқди. Мамлакатдан қочиб кетган футболчиларнинг айтишича, футбол федерацияси хўжайинининг офис ёнида ётоқхонаси бўлиб, бу ерда спортчи қизларга жинсий зўравонлик қилинган.
Бу жанжалдан олдин ҳам, кейин ҳам эркаклар Афғонистондаги футболчи қизларга енгил табиатли қизлар сифатида қарашган. Ҳозир эса Афғонистон аёллар терма жамоасининг собиқ сардори, ҳозирда Копенгагенда истиқомат қилаётган Холида Попал даҳшатли нарсаларни айтиб беряпти.
Унга ватанидан футболчи қизлар доимо қўнғироқ қилиб, ваҳима билан ундан ёрдам беришни сўрашади. "Мен уларга маслаҳат беришим мумкин бўлган ягона нарса – бу ўз уйларини тарк этишдир, чунки қўшнилари уларни «Толибон»га сотиши мумкин. Мен уларни ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини ўчиришга, фотосуратларни ўчиришга, қочиб, яширинишга чақираман", - дейди Попал АР агентлигига.
Худди шу маслаҳатга Афғонистон футбол Федерацияси раҳбарияти ҳам амал қилиши керак. Расмийлар Ҳиндистонга қочмоқда ва «Толибон» улар аёллар футболини ривожлантиргани учун уларни таъқиб қилишидан қўрқмоқда.

«Толибон» крикетни ёқтиради

Афғонистонда жанг санъатига нормал муносабатда бўлишади, мамлакат олимпиадасида қўлга киритган иккита бронза медали таэквондо бўйича қўлга киритилди. Аммо келажаги учун қўрқмайдиган ягона спортчилар крикетчилардир. Бу Афғонистонда миллий спорт тури, мамлакат терма жамоаси дунёнинг энг яхши ўнта жамоаси қаторига киради. Бундан ташқари, крикет Покистонда – «Толибон» раҳбарлари узоқ йиллар ўтказган мамлакатда жуда машҳур.
"Толибон крикетни яхши кўради", - дейди Афғонистон крикет Кенгаши Бош директори Хамид Шинвари ва бу ибора дарҳол бутун дунёга тарқалди. Ҳар ҳолда, баъзи дунёвий кўнгилхушликлар бўлса ҳам «Толибон»га яқин экан-ку. Уларнинг кўпчилиги Покистонда яшириниб юрган йиллари бу ўйинга кўнгил қўйган. 1996 йил «Толибон» ҳокимият тепасига келгач эса Афғонистонда крикет шиддатли суръатда ривожлана бошлади.
"Крикет «Толибон» даврида гуллаб-яшнаган дея оламиз. Ҳозир ҳам ҳеч қандай муаммо кўрмаяпман ва қўллаб-қувватлашни кутмоқдаман", - дейди Шинаври. Кобулда ҳозир спорт билан боғлиқ оптимист одам йўқдек туюлади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Спорт
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase