close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Реал Мадрид нима сабабдан ютқазяпти?

Реал Мадрид мана қаторасига 4 ўйиндан бери биронта ўйинда юта олмаяпти, бу ўйинларда ҳатто битта гол ҳам ура олмади. Реал Мадрид нима сабабдан ютқазяпти? Қуйида биз бунинг сабабларини, буюк жамоа майдонда яна қирол бўлишлари учун қайси омиллардан келиб чиқиб нималар қилиш кераклигини аниқлашга ҳаракат қилиб кўрамиз.

Фикр

Реал Мадрид 4 ўйиндан бери гол уромаяпти. Агар бундай ҳолат кандайдир Арсенал ёки Хоффенхайм билан боғлиқ бўлганида эди, бу уларнинг фанатларида стресс ҳолати юзага келтирмаган бўларди, лекин Реалда ҳаммаси анча мураккаброқ. Ушбу клуб мухлислари севимли жамоалари ўйинида гол урилмаслигига асло тоқат қила олмайдилар. Бу ерда эса 4 ўйиндан иборат мағлубият серияни кўриб турибмиз. Яна шундан учта ўйинда жамоа мағлуб бўлган. Иккита малубият айниқса оғриқлидир (Барса билан ўйин ва Аяксдан қақшатқич мағлубият).

Лопетеги самараси

Биринчи ва асосий омил бу – жамоанинг янги мураббийи ва унинг ўйин бўйича ўйларидир. Бу сизга жамоага Бенитесдан кейин келган Зайниддин Зидан эмас. Зидан жамоани жисплаб, дастлабки ярим йилликда моҳиятан худди Анчелотти даврида Чемпионлар лигасида ғолиб чиқилган даврдаги ўйинни йўлга қўйганди. Кейинроқ эса Зидан ўзини кўрсатиб, ўз ғояларини ҳам қўша бошлади ва улар қаторасига уч йил Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишга олиб келди. Ахир ўзининг янгиликларини киритмаса, ҳар қандай жамоа ҳам Олимп чўққисида уч йил ушланиб тура олмайди. Зиданнинг кетиши қисман бу жамоада ўз салоҳиятини тугатгани билан боғлиқ эди ва албатта, раҳбарият билан муаммоларни ҳам эсдан чиқармаслик керак.
Лопетеги эса Зиданнинг меҳнатлари маҳсули билан, майдонда комбинацион футбол қўшган ҳолда ғалаба қозонишга ҳаракат қилди. унинг ўйини фақат битта ўйинчи – Испания терма жамоасидаги ўйини каби, Исконинг атрофида ташкил қилинди. Унга шундай ўйинчи керак эди: креатив, яхши пас бера оладиган, «чиқиш йўли» топилмай қолган ҳолатларда ностандарт юришни топа оладиган ўйинчи. Лекин Иско жароҳат олиши билан Лопетеги муаммолар қуршовида қолди, бу эса бу даражадаги клубда асло битта ўйинчига боғланиб қолиш мумкин эмаслигини яна бир бор кўрсатади.

1-сабаб: Искога боғлиқлик
Етакчининг йўқотилиши

Ҳа, кийим алмаштириш хонасида Рамос ва Роналду етакчиликни баҳам кўрган бўлиши мумкин, лекин футбол майдонида бошқа ўйинчиларни ким қадамини тезлатишга мажбур қилишини ҳаммамиз кўрганмиз. Ўрта чизиққа баландроқ кўтарилишга ким ундагани ҳам маълум. Ким ҳимояга қайтиб, майдоннинг ўз ярмида тўпни олиб қўйиши, ярим ҳимоячилар ва ҳимоя чизиғига ёрдам беришини (камдан-кам, лекин жиддий ўйинларда бўла ҳам) кўрганмиз. Айнан у машғулотларда жамоани олдига солиб ҳайдарди, ўз намунасида ишлаш, ишлаш ва яна ишлаш кераклигини кўрсатарди.
Ҳозирчи? Рамос қолган, ҳа. Лекин майдонда етакчи қани? Бэйл-ми? Бу йигит майдонда ҳаттоки асосий ўйинчи бўлишга ҳам тортмаяпти, мен унинг ўрнига аллақачон Васкезни қўйган бўлардим. Бензема? Йўқ. Асенсио? Ҳали ёш у, унинг елкасига «тортасан» деб қўйишганда пасайиш бўлганлигини ҳам кўрдик. Эътибор беринг, фанатлар Бэйлга эмас, айнан Асенсиога ҳақиқатда керак бўлганда ўйинни тортмаслигида эътироз билдиряптилар. Бўлғуси олтин тўп соҳиби ҳали жаҳон чемпионатидан кейин ўзига келиб улгургани йўқ. Унинг шериги, Тони Кросс доимгидек самарали, лекин бу унинг роли эмас. Шу тариқа биз майдонда етакчи йўқ эканлигини қайд этамиз. Бу ролни қироллик клуби ўйинчилари бир-бирининг елкасига ағдариш билан овора.

2-сабаб: Майдонда етакчини йўқотиш
Карим Бензема

Калбош француз гол уриш нима эканлигини унутиб юборганига анча йил бўлди. Ахир у гол уриш билан кўпроқ шуғулланган Роналдуга ўйнарди, ўзи эса гол уришни эсидан ҳам чиқариб юборганди. Шу сабабдан клуб президенти Франция чемпионатида дарвозага неча марта қараган бўлса, деярли шунча гол урган қария Мариано Диасни Франциядан олиб келди.
Лекин у ҳам ўзининг янги эски жамоасини қутқара олмаяпти. Балки Лопетеги уни ўйиннинг биринчи дақиқаларидан тушириши керакдир? Атиги 20 дақиқага эмас. Ахир Алавесга қарши сўнгги ўйинда Мариано майдонга Бензема жароҳат олганидан кейин иккинчи бўлимдагина пайдо бўлди. Афсуски, испан мураббийи Диасга ишонмаяпти.

3-сабаб: Карим Бензема форвард сифатида тугаб битди
Ҳимоя ўз ишини қила олмаяпти

Ҳимоя чизиғидаги муаммоларни Зидан ҳамма ҳавас қилса арзийдиган ҳужумлар билан чиройлигина қилиб ёпарди. Ахир Варан ва Рамос ҳимояни ўзлари билр амаллаб эплаб оларди. Уларга Каземиро ҳам ёрдам берарди ва йигитлар биргаликда бу ишни эплашаётганди. Лекин ҳозир ҳам худди ўшандай. Карвахаль ва Марсело олдинда, учовлон эса орқада.
Лекин урилган голлар айнан қанотлардан бошланмоқда. Нима учун бундай муваффақиятсизлик? Балким, бундай комбинацион футбол ўйнашда қанот ҳимоячиларидан ҳужумкор ўйинчилар сифатида фойдаланишнинг имкони бўлмаётгандир? Ммм, Лопетеги? Ёки бу муаммоларни бошқа позициялар билан ёпишга уриниб кўриш керакдир. Лекин ҳозирча дунёнинг энг яхши ҳимоячилари ижросида батамом бўшашганлик кузатиляпти, холос.

4-сабаб: Дунёнинг энг яхши ҳимоя чизиғида нолга тенг самарадорлик
Хулоса:

Ҳа, қироллик клубининг эҳтимол, сийқаси чиққан, лекин кўзга яққол ташланиб турадиган муаммолари. Агар улар сийқаси чиққан бўлса, нима учун топ даражадаги мураббий уларни кўра олмаяпти, агар кўрган бўлса тузата олмаяпти.

Битта ўйинчига боғланиб қолганлик (ушбу ҳолатда - Искога)
Майдондаги етакчининг йўқлиги (киим алмаштириш хонасида ҳам)
Марказий ҳужумчи йўқлиги (Бензема ҳужумчи сифатида тамом бўлган)
Ҳимоя эса ҳимоя қила олмаяпти

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Спорт
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase