close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
05.04.2024 16:49

Мўминга гуноҳлари зарар қилмайди, мўмин дўзахга кирмайди, демаймиз. Гуноҳкор мўмин фосиқ бўлса ҳам, дунёдан имон билан ўтгандан сўнг дўзахда абадий қолади, демаймиз.

05.04.2024 16:42

Ким Аллоҳ таолони инсонларга хос бўлган биронта сифат билан васфласа, у аниқ кофир бўлади.

05.04.2024 16:20

Намоз, рўза, ҳаждаги суннат ва нафл амалларни деб фарз амаллардан инсонларнинг машғул бўлиб қолишлари хатодир.

05.04.2024 15:40

Аллоҳ таолонинг яқинлиги ва узоқлиги масофанинг узоқлиги ва яқинлиги жиҳатидан ҳам, шараф ва хорлик маъносида ҳам эмасдир. Балки Аллоҳ таолога итоат этувчилар Унга мислсиз (тасаввури йўқ) яқиндир. Аллоҳ таолога итоат этмайдиганлар (осийлар) Ундан мислсиз узоқдир. Яқинлик, узоқлик, юзланиш илтижо қилувчига нисбатан ишлатилади. Шунингдек, жаннатда Унга яқин бўлишнинг, Унинг ҳузурида бўлишнинг ҳам мисли йўқдир.

04.04.2024 23:42

Норвегияда Қуръонни омма олдида ёқиш билан машҳур бўлган ироқлик қочқин Салван Момика ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди.

04.04.2024 18:47

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам овқат еяётган вақтда ерга тушиб кетган ушоқ ёки овқат бўлакларини териб олиб, тозалаб ейишга буюрганлар.

04.04.2024 18:28

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Одам боласи қалбларининг барчаси Раҳмоннинг бармоқларидан икки бармоқ орасидадир. Гўё бир қалбдек, уни истаган тарафига ўзгартиради», дедилар. Сўнгра: «Эй Аллоҳ, Сен қалбларни тасарруф қилгувчи Зотсан. Бизларнинг қалбларимизни Ўз тоатингга бургин», дедилар (Имом Муслим ривоят ҳилган).

04.04.2024 01:27

Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу қўшинининг Ҳажжож қўшинидан енгилишига бир неча омиллар сабаб бўлди. Улардан баъзиларини келтириб ўтамиз:

03.04.2024 23:27

Москва ҳукумати мусулмонларга Рамазон ойи тугайдиган куни “уйда байрам намозини ўқишни” тавсия қилди, деб хабар бермоқда “Диққат, Янгиликлар” Телеграм-канали ва Газета.ру.

03.04.2024 22:53

Эй солиҳ банда! Мақом ва мартаба севгиси бир хасталикдир. У риё, нифоқ, ёлғон, ҳийла, айбларни бекитиш ва хасислик каби ўнлаб гуноҳларга васила бўлади. Мансабпарастлик - дунёпарастликдан ҳам ёмон иллат. Мол-дунё ва мавқени ози дин ишларига ёрдам беради, лекин фақат ўз нафси учун топилган бундай бойлик инсонга зарарлидир. “Одамлар мени нима деб гапиряпти экан? Мен ҳақимда қандай гаплар юрибди?” деб ўйлайверган одам ҳирс ва нафс бандасидир.

03.04.2024 22:42

Динимизда Қуръон тиловати энг савобли амаллардан бири эканлигини доимо эътироф қилиб келинган. Яқин йилларгача намоздан кейин Қуръон тиловати қилиш жоиз ёки жоиз эмаслиги тўғрисида ихтилоф бўлмаган. Буни олимлар ҳам омма халқ ҳам дуруст деб билишган. Зеро, нафл ибодатлар орасида афзали - Қуръони карим тиловатидир.

03.04.2024 22:20

Изоҳ: Бу бобда Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳ учта ҳадис келтирган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase