close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмаслик

Ибн Масъуд (розияллоху анҳу)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Аллоҳнинг раҳматидан умидвор фожир Унга (Аллоҳга) обид бандадан кўра яқинроқдир». Инсоннинг умидсизликка тушиши, бу унинг Аллоҳни танимаганидандир. Банда Аллоҳдан унинг саховат ва марҳаматини билиши даражасида умидвор бўлади. Умидсизлик эса нодонликдан. Аллоҳтаоло деди: «Парвардигорининг раҳматидан фақат гумроҳ кимсаларгина ноумид бўлурлар» (Ҳижр, 56).

Ибн Масъуд (розияллоху анҳу)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Аллоҳнинг раҳматидан умидвор фожир Унга (Аллоҳга) обид бандадан кўра яқинроқдир». Инсоннинг умидсизликка тушиши, бу унинг Аллоҳни танимаганидандир. Банда Аллоҳдан унинг саховат ва марҳаматини билиши даражасида умидвор бўлади. Умидсизлик эса нодонликдан. Аллоҳтаоло деди: «Парвардигорининг раҳматидан фақат гумроҳ кимсаларгина ноумид бўлурлар» (Ҳижр, 56).
Ноумид банда залолатда бўлиб, бошқаларни ҳам умидсизликка етаклайди. Залолатдаги ибодат эса фойда бермайди. Аллоҳ таоло деди: «Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофирлар қавмигина ноумид бўлур» (Юсуф, 87).
Дунё қийинчилик ва машаққатлари олдида Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлиши банданинг Аллоҳ ҳақида ёмон гумонга боришидир. Аллоҳ ҳақида ёмон гумонга борган банда эса,Ундан узилади (узоқлашади), Унинг махлуқларидан ёрдам истаб, Раббисига мурожаат қилмайди, ундан паноҳ сўрамайди. Аллоҳнинг раҳматидан ноумид банданинг қалби ўз саъй-ҳаракатларига ишониб қолади, нажотга ўз амали билан эришмоқчи бўлади. Қилган гуноҳлари ҳақида ўйласа, ўзини ҳалокатга ташлаганини билиб, амалларни рад этади. Ҳасан Басрий (розияллоҳу анҳу)дан умидсизлик ҳақида сўраганларида, у: «Банда Аллоҳнинг фарзларини ўз ичида тарк этишидир», дедилар. Бунинг маъноси шуки, банда ўз гуноҳларини ўйлаб умидсизликка тушади, барча нарсалардан воз кечади ҳамда «менинг жойим дўзах» деган тўхтамга келиб қолади. Бир куни ўз қилмишларига тавба қилаётган бир банданинг рўза тутганини кўриб, сўрадим:
- Нима қиляпсан?
- Рамазон рўзасини (қазо қилиб) тутяпман.
- Ўз вақтида тутмаганмидинг?
- Йўқ.
- Нимаучун?
- Шерикларим тутишмас эди.
- Улар бизнинг худудимизда яшайдиларми?
- Ҳа.
- Уларни бу ишдан нима қайтарар эди?
- Улар: «Бизлар қароқчилармиз, қон тўқцик, бировларнинг молларини талон-тарож қилдик, яна кўплаб бошқа маъсият ишларни содир этдик, бизга рўза, намоз энди (дўзахдан) ёрдам бермайди, биз барибир дўзахга тушамиз», деб рўза тутмас, намоз ўқимас эдилар.
Мен дедим: «Улар Аллоҳнинг ғазабига учраб, Унинг раҳматидан ноумид бўлган бандалар экан».
Жобир (розияллоҳу анҳу) ривоят қилдилар: Бир куни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бизнинг олдимизга чиқдилар ва бундай дедилар: «Ҳозиргина Жаброил (алайҳиссалом) менинг ҳузуримдан чиқиб кетдилар. Улар менга шундай дедилар: «Эй Муҳаммад, Сизни ҳақ йўлда юборган Зот ҳаққи, Аллоҳ таолонинг шундай бир бандаси борки, у 500 йил давомида сатҳи 30 зирога(Бир зироъ - 58 см дан 66 см гача (Таржимон)) 30 зиро бўлган, чап томони 400 фарсах денгиз билан ўралган тоғ тепасида Парвардигорига ибодат қилди. Аллоҳ таоло унга бир бармоқ кенглигида чучук сувли булоқ чиқариб қўйди, унинг суви тоғнинг пастига йиғилар эди. Ўша ерда бир анор дарахти бўлиб, ҳар кечада бир мева солар, мева кун бўйи ети-лар эди. Кеч бўлганда банда таҳоратини янгилагани пастга тушиб, анорни олиб еб, яна намозга ҳозир бўларди. Намозида Аллоҳдан сажда қилган ҳолда вафот топишини, вафотидан сўнг ер ёки бошқа нарсалар унинг ҳолатини бузмай, сажда қилган ҳолатида қайта тирилтиришини сўрарди. Аллоҳ таоло унинг дуосини ижобат этди.
Бизга маълум қилиндики, қиёмат куни ўша банда қайта тирилтирилиб, Аллоҳнинг ҳузурига олиб келинади. Шунда Аллоҳ азза ва жалла: «Бандамни раҳматим ила жаннатга киритинглар», дейди. Банда эса: «Йўқ, Раббим, амалим ила», дейди. Аллоҳ азза ва жалла яна бир бор: «Бандамни раҳматим ила жаннатга киритинглар», дейди. Банда эса: «Йўқ, Раббим, амалим ила», дейди. Шунда Аллоҳ таоло малоикаларига буюради: «Бандамнинг амалини унга ато этган неъматларим билан (қиёслаб) ўлчанг». Кўз неъматининг ўзи банданинг 500 йиллик ибодатига баробар келади. Тананинг бошқа неъматларига ҳеч нарса қолмайди. Аллоҳ азза ва жалла дейди: «Бандамни оловга ташланг». Банда нидо қилади: «Раҳматинг ила мени жаннатингга дохил қил, Раббим». Аллоҳ дейди: «Кайтаринглар уни!» Бандани Унинг ҳузурига олиб келадилар. Аллоҳ бандага: «Сени йўқдан бор қилган ким?» дейди. Банда: «Сен, Раббим». Аллоҳ: «Бу иш сен орқали амалга ошдими ёки Менинг раҳматим биланми?» Банда: «Сенинг раҳматинг билан». Аллоҳ: «Ким сенга 500 йил давомида ибодат қилишинг учун куч-қувват ато этди?». Банда: «Сен, Раббим». Аллоҳ: «Ким сенга денгиз билан ўралган тоғда, шўр сув ўртасида чучук булоқ чиқариб қўйди, ҳар кеча сенга биттадан анор мевасини ҳозир қилди, дарахт эса бир йилда бир мартагина ҳосил беради. Сен Мендан сажда қилган ҳолатда вафот топишни сўрадинг, шундай бўлди ҳам». Банда: «Сен, Раббим». Аллоҳдейди: «Бу менинг раҳматим, раҳматим ила сени жаннатимга киритаман. Бандамни жаннатга олиб боринглар. Сен яхши банда эдинг». Шундай қилиб, банда жаннатга киради. Жаброил (алайҳиссалом) дедилар: «Эй Муҳаммад, барча нарсалар Аллоҳнинг раҳматидандир».
Зайд ибн Аслам деди: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Сизлардан ҳеч бирингиз амали билан нажот топмайди». Саҳобалар сўрадилар: «Сиз ҳамми, ё Расулуллоҳ?» Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Мен ҳам, фақатгина Аллоҳ таоло мени Ўз раҳматига чўмдиради», дедилар. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га нубувват ато этди, қалбларини очди, мана шулар барчаси Аллоҳнинг раҳматидир. Аллоҳ таоло деди: «Сиз ўзингизга Китоб (Қуръон) туширилишидан умидвор ҳам эмасдингиз. Фақат Раббингиз (томони)дан раҳмат сифатида (у нозил қилинди)» (Қасас, 86).

Ҳаким Термизий роҳимаҳуллоҳнинг
"Наводирул усул" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase