close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
07.04.2020 19:13

Коронавирус аллақачон дунёда янги чегараларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Вазият пандемияни енгиш билан янада мураккаблашади - шу вақт ичида кучайган давлатлар собиқ етакчиларга таъсир кўрсатишга даъво қила бошлайдилар, дейди «Валдай» клуби экспертлари. Бироқ, уларнинг фикрига кўра, вазият Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни янгидан тиклашга шароит яратади.

07.04.2020 19:02

"Бугунги кунга келиб тиббиёт ходимлари орасида ушбу касалликнинг 120 ҳолати қайд этилган, улардан 67 таси коронавирус билан касалланган ёки аллақачон касал бўлган одамларга тиббий ёрдам кўрсатган тиббиёт ходимлари орасида", деди у брифингда.

07.04.2020 18:55

Туркия президенти Ражаб Эрдўған 6 апрел куни мамлакатда янги турдаги коронавирус тарқалишига қарши курашда янги чоралар кўрилишини маълум қилди. "Маҳаллий маъмурлар е-давлат [давлат портали] электрон порталида ёки ПТТ почта сайтида сўров қолдирган фуқароларга бепул тиббий ниқоблар юборишни бошладилар. Ниқобларни сотишга йўл қўйилмайди", деди Туркия раҳбари.

07.04.2020 13:43

Экспертлар фикрига кўра, бундай баёнотлар – Ғарб томонидан Хитойга қарши санкциялар жорий қилиш учун замин ҳозирлашдир. Ғарб ОАВ Хитойни шунчаки «коронавирусга қарши етарли бўлмаган кураш»да эмас (пандемия туфайли жаҳон иқтисодиёти триллионлаб зарар кўрди), балки ёмон ниятда биологик қурол яратишда очик айблай бошлади.

07.04.2020 13:30

АҚШ қуролли кучларининг жанубий қўмондонлиги Лотин Америкаси минтақасида ҳарбий операцияни бошлади. Тахминларга кўра, у ерда ҳарбий кемалар ва самолётлар Трамп уларга "ҳал қилувчи зарба" бермоқчи бўлган гиёҳванд картеллари туфайли юборилган. Аммо шу билан бирга, АҚШ президент Николас Мадурога қарши гиёҳванд моддалар савдоси бўйича айблов эълон қилди. Буларнинг барчаси Пентагоннинг Венесуэлага бостириб киришини англатадими?

07.04.2020 13:16

Коронавируснинг тарқалиши сабабли қаттиқ карантин қўйишни рад этган дунёдаги саноқли давлатлардан бири Швеция бўлиб қолмоқда. Ҳукуматнинг фикрича, жамият давлатнинг иқтисодини сақлаб қолиш учун аввалги турмуш тарзига риоя қилиши керак. Аммо бундай ёндашув ҳақиқатан ҳам самарали бўладими - швед эпидемиологлари бу ҳақда қандай фикрда?

07.04.2020 12:56

5G тармоқлар коронавирус тарқалишига хизмат қиладиган деган конспирологик назария туфайли. BBC хабар қилишича, Бирмингем, Ливерпул ва уларнинг яқинида жойлашган шаҳарчаларда камида учта минора шикастланди. Шу билан бир пайтда интернетда ёнаётган миноралар тасвирга олинган видеороликлар пайдо бўлди. Британия ҳукумати ўт қўйишга сабабчи бўлган ғояларни «хавфли ахмоқлик» деб атади. 

06.04.2020 22:48

Дунё локдаунда қотиб қолган ва пандемия шароитларида жон сақлашга ҳаракат қилаётган бир пайтда айрим мамлакатлар триллион долларда кўрган зиёнларини ҳисоблаб чиқиб, умумжаҳон коллапсида айбдорларни қидиришни бошлади. Ушбу воқеада биринчи бўлиб ўзини кўрсатган америкалик адвокат Ларри Клейман 2020 йил 17 март куни Хитой Халқ Республикасига қарши 20 трлн. доллар миқдорида даъво қўзғаган, деб хабар беради enovosty.com/news.

06.04.2020 22:12

Февраль ойида АҚШда гарвардлик машхур олим, биолог Чарлз Либер ҳибсга олинди. Матбуотда у Хитой ҳукумати учун коронавирус яратишга алоқадорликда айбланяпти. Либер ҳақиқатда Уханда 5 йил ишлаган. Унинг маоши йилига 200 минг доллар плюс 1млн доллар грант бўлган. Бу эса америкалик олимни Хитой разведкаси билан алоқада айблаш учун асос бўлди. Бир вақтнинг ўзида Либер Пентагонга ҳам ишлаган.

06.04.2020 20:25

Муқаддас Рамазон ойи бошланишига бир ойдан кам вақт қолди. Лекин шунга қарамай, бу йил у ўтган йиллардагидек бўлмайди. Дунёда кенг тарқалган коронавирус эпидемияси туфайли куплаб мамлакатлар ўзини-ўзи изоляция қилиш ва ижтимоий масофа режимини жорий  қилдилар. Айрим мамлакатлада у ёзгача давом этади. Бутун дунё мусулмонлари хавотирда: Рамазон қандай бўлади? Ҳайит байрамини қандай нишонлаймиз?

06.04.2020 20:03

Февраль ойида бир гуруҳ хитойлик шифокорлар янги турдаги коронавирус тўлиқ эректил дисфункцияга олиб келиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди. Бу маълумот ижтимоий тармоқларда яшин тезлигида тарқалди. Sasapost нашр муаллифлари жинсий ва репродуктив саломатлик бўйича мутахассисга изоҳ сўраб мурожаат қилдилар.

06.04.2020 15:23

Савол: Кўпинча ёши катта одамлар дастурхон атрофида дуо қилатуриб: “Еган-ичганларимизнинг савобини шу ердан ўтганларга бахшида этдик”, деб айтишади. Шунингдек, бир кишининг бошига оғир иш тушганида: “Худо унинг раҳмини есин” (Худонинг унга раҳми келсин, деган маънода бўлса керак), дейишади. Мана шунақа гапларни айтишда гуноҳ йўқми? “Ота-боболаримизнинг руҳи қўлласин” деган ибора ҳам кўп ишлатилади. Шу ҳақда динимизда нима дейилган?

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase