Америка санкциялари қўлланиладиган сиёсатчи Вашингтондан "ушбу қонунсизлик" га чек қўйишни ва фуқароларнинг ҳуқуқларини бузганларни жавобгарликка тортишни талаб қилди. Бундан ташқари, Чеченистон Республикаси раҳбари БМТни аралашишга ва Америка раҳбариятига қарши "инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилиши ва суддан ташқари қатллар" амалиётига чек қўйишга чақирди.
Аввалроқ Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Аббос Мусавий АҚШ расмийларини ўз фуқароларига нисбатан зўравонликни тўхтатишга ва "нафас олишга имкон беришга" чақирганди.
Полиция билан тўқнашувлар ва тартибсизликлар авж олган оммавий норозилик намойишлари, АҚШнинг бир неча шаҳарлари бўйлаб, афроамерикалик Жорж Флойднинг 25 май куни Миннеаполисда (Миннесота штати) ўлимидан сўнг авж олди. У ҳибсга олинганида полициячи томонидан бўғилиб ўлдирилган. Кейинчалик, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига эҳтиётсизлик туфайли ўлим айблови қўйилди.