close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Пандемияни тўхтатиш учун руҳоний бир эркакнинг калласини олиб уни қурбон қилиб юборди

Руҳоний бунга тушида маъбудлардан буйруқ олганини айтди. Гиёҳванд моддалар таъсири остида бўлган 70 ёшлик ҳинд руҳонийси Коронавирус пандемиясига якун ясаш учун бир эркакнинг бошини танасидан жудо қилиб, даҳшатли тарзда қурбонлик келтирди.

Ҳиндистоннинг Катака округи (Одиш штати) Брахмани Деви ибодатхонасида гиёҳвандлик моддаси чекиб қотиб қолган 70 ёшли Сансари Оджа 52 ёшли Сарож Кумар Прадханнинг калласини олди.
Кейинчалик ҳинд руҳонийси бу одамни маъбудларни тинчлантириш учун ўлдирганини айтди. Детектив Ашиш Кумар Сингхнинг сўзларига кўра, ўша пайтда Оджа қаттиқ маст эди ва ўзига келиши билан полицияга таслим бўлган.
Маълум бўлишича, бўлғуси жабрланувчиси билан жанжалдан сўнг, у кечаси ибодатхонада болта билан Прадханни бошидан жудо қилган. Маълум бўлишича, руҳоний Прандхан билан Бандхахуда қишлоғидаги манго боғи борасида узоқ вақтдан бери тортишиб келган. Прадхан коронавирус туфайли кириш чеклаб қўйилган Брахмани Деви ибодатхонасидаги дарахтларга қарарди ва уларнинг иккаласи ҳам битта хонада яшарди.
Бир оз вақт ўтгач, нима содир бўлганини англаб этган руҳоний таслим бўлишга қарор қилди ва нима бўлганини хабар қилиш учун полицияга борди. Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари боши танасидан бўлган жасад ва қотиллик қуроли топишди.
Полициячилар ҳикоя қилишича: "Руҳоний тушида маъбудани кўрганлигини ва ундан коронавирусни тугатиш учун бирон одамнинг ҳаётини қурбон қилиш сўралганини айтди. Натижада, маъбудларни тинчлантириш учун у одамнинг бошини танидан жудо қилган".
Маълум бўлишича, фожиали воқеадан олдин иккала эркак ҳам гиёҳванд моддалар чекишган.
Шундай қилиб, коронавирус даврининг ушбу фожиали ҳикоясида учта сабаб бирлашди: узоқ давом этган можаро, гиёҳвандлик ва руҳонийнинг "кароматли туши".
Бу орада, марҳумнинг қариндошлари 70 ёшли руҳоний қотилликни ёлғиз ўзи амалга ошириши мумкин эмас ва унинг шериклари бўлган деб ҳисоблашмоқда.
Жамоат фаолларидан Сатя Пракаш Пати бу воқеани "India Today" учун шарҳлаб, ғазаби қайнади: "XXI асрда одамлар ҳанузгача бундай ваҳшиёна муносабатда бўлишларига ақл бовар қилмайди. Биз айбдорларга нисбатан қатъий чоралар кўришни талаб қиламиз".
Ҳиндистонда коронавирус юқтириб олган касаллар сони 167 мингдан ошди ва пандемия бошланишида кутилмаган даражада паст инфекциядан сўнг мамлакат Осиёда ушбу касалликнинг янги марказига айланади деган қўрқув мавжуд.
Ўтган жума куни Ҳиндистонда қайд этилган касалликлар сони Осиёда янги инфекцияларнинг чорак қисмини ташкил қилди, бунда бутун қитъа бўйича кўрсаткич дунё бўйича 23 фоизни ташкил қилди, ваҳоланки, март ва апрель ойларида бу кўрсаткич 8 фоизгача бўлган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase