close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
19.05.2020 22:42

Коронавирус пандемияси бизни кўп вақтни оиламиз билан ва ёлғиз ўзимиз ўтказишга мажбур қилди. Ушбу карантинли кунларни қандай яшаш керак: диванда ётиш, музлатгичга ҳужум қилиш, тушгача ухлаш, эрталаб соат учгача Инстаграмда ўтириш, Интернетда жамоатчиликка уйда қолиш қанчалик зерикарли эканлиги ҳақида шикоят қилиш?

19.05.2020 22:32

"(...) Коронавирус таҳдиди, кўпгина мамлакатлар қуролли кучлари спортчилари учун мўлжалланган Ухан шаҳрида Бутунжаҳон ёзги ҳарбий ўйинлари очилишидан олдин ҳам бўлган. 18 сентябр куни Тянҳе аэропортида шифокорлар ва расмийлар Ҳубей провинциясининг пойтахтига эндигина қўнган, шубҳали аломатлар бўлган йўловчидан эҳтиёт бўлишган.

19.05.2020 22:27

Эпидемия кўламини яширганликда айбланаётган Хитой Коммунистик партияси - юздан ортиқ ўндан ортиқ давлатлар орасида Австралия ва Европа Иттифоқининг коронавирус манбасини мустақил текширувини ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.
Ушбу рўйхатга Европа Иттифоқининг 27 аъзоси, Бразилия, Жанубий Корея, Мексика, Туркия, Янги Зеландия, Россия, Индонезия, Ҳиндистон, Япония, Буюк Британия ва Канада киради.

19.05.2020 22:19

Ливияда бир ойлик ҳужумдан сўнг генерал Ҳафтар исёнкорлари томонидан бошқарилаётган Ал-Ватия авиабазаси бугун Миллий келишув ҳукумати назорати остидаги "Ваҳшат вулқони" кучлари томонидан озод қилинди. Қисқа тўхталишдан сўнг, исёнчилар бу стратегик аҳамиятга эга объектнинг йўқотилганини тан олишди ва бу ердан кучларини ўзлари олиб чиққанликларини айтишди.

19.05.2020 22:14

ФАТХ ҳаракатининг марказий қўмитаси Фаластин маъмурияти аҳолисини Бенямин Нетаняху бошчилигидаги Исроил ҳукуматининг Яҳудия ва Самарияда ҳудудларни аннексия қилиш режаларини амалга ошириш ҳаракатларига қарши туриш учун сафарбар этишга чақирди.

19.05.2020 22:06

Ироқ сиёсий тизимининг вакиллари Бағдоддаги дипломатик ваколатхоналар устидан ЛГБТ ҳамжамияти байроқларини кўтарган Ғарб дипломатларини қоралашди. Акция 17 май куни нишонланадиган Халқаро Гомофобияга қарши кунга тўғри келди.

19.05.2020 21:58

Эрон ташқи ишлар вазирлиги вакили Аббос Мусавийнинг айтишича, мамлакат қонуний ҳукумати уларни олиб чиқишни талаб қилмагунча эронликлар Сурияда қолади. Унинг сўзларига кўра, Эроннинг бу ерда мавжудлиги АҚШ ёки Исроилнинг ҳаракатларига ҳеч қандай алоқаси йўқ.

19.05.2020 21:55

Хитойнинг шимоли-шарқидаги иккита вилоятда коронавируснинг такрорий тарқалиши қайд этилди. Худди шу номдаги вилоятнинг пойтахти Жилин шаҳрида ва Ляонин провинциясининг Шулан шаҳрида карантин жорий этилди: 108 миллион кишига қаттиқ чекловлар қўйилди.

19.05.2020 21:51

Туркия, тарихий ерлардан мажбуран чиқариб юборилишининг фожиали воқеаларидан омон қолган Қрим татарлари ва Кавказдаги қардош халқларнинг вакилларининг қайғуларига шерик бўлиб, уларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирмоқда.

19.05.2020 21:47

Эронда бир суткада янги коронавирус инфекциясидан (COVID-19) вафот этганлар сони 69 кишига кўпайиб, 7 057 кишига етди. Бу ҳақда Эрон соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Киянуш Жиханпур Эрон давлат телевидениесининг эфирида маълум қилди.

19.05.2020 21:43

Коронавирус пандемиясининг янги тури (COVID-19) инсониятнинг заифлигини намойиш этди. Бу ҳақда БМТнинг бош котиби Антониу Гутерриш 73-йиллик Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг очилишида айтиб ўтди. Ҳар йили ўтказиладиган конференция илк бор Женевада 194 мамлакат вакиллари иштирокида видеоконференция режимида ўтказилмоқда.

19.05.2020 21:39

Бангладешнинг жанубидаги бир миллиондан ортиқ Роҳинжа қочқинлари яшайдиган лагерда янги коронавирус топилди. Бу ҳақда маҳаллий амалдорлар хабар бермоқда. Роҳинжалик қочқин ва маҳаллий аҳоли COVID-19 учун тест тоширдилар, деди пайшанба куни Бангладешнинг юқори мартабали расмийси ва БМТ вакили.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase