close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Пандемия фоҳишаликни ўлдиряпти

Коронавирус туфайли Германиядаги фоҳишахоналар март ойининг ўрталаридан бошлаб ёпилди. Секс-индустрия ходимлари касаба уюшмаси мижозларга хизмат кўрсатиш учун янги соғлиқни сақлаш стандартларини ишлаб чиқмоқда, сиёсатчилар эса фоҳишаликни тақиқлашга чақирмоқда.

Германия пойтахтидаги энг катта жамоат уйи олдида автомобиллар қўйилдиган бўм-бўш жойлар Берлин секс-инустриясидаги инқирознинг энг яхши белгисидир. Ҳар йили "Артемис" га тахминан 100 минг мижоз ташриф буюради (аниқроғи, ташриф буюрарди), йиллик айланма ўнлаб миллион еврони ташкил этарди. Тор доираларда кенг шуҳрат қозонган, Берлин кўргазма мажмуасига бир кадам жойда жойлашган ушбу муассаса қонуний фоҳишалик намунаси саналарди - унинг эгалари, келиб чиқиши турк бўлган Германия фуқаролари, ноқонуний фоҳишалик ва одам савдосининг олдини олишда ҳокимият ва полиция билан ҳамкорлик қилади.
Бугун бу ерда ҳеч ким йўқ. Март ойининг ўрталаридан бошлаб Берлиндаги фоҳишахоналар фаолияти коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида тақиқланган.

Германияда секс-индустрия: март ўрталаридан бошлаб "алоқалар тақиқланиши"

Мариенфелд туманидаги турар-жой биносида тўрт хонали квартирани эгаллаб турган яна бир Берлин фоҳишахонасининг эгаси, бизнеси билан боғлиқ вазият ҳақида гап кетганда, уятни бир четга йиғиштириб қўяди. "Ишлар жуда ёмон", дейди бутун Берлинга таниқли моделлик агентлиги ва фоҳишахонанинг эгаси Аурель Йоханнес Маркс (Aurel Johannes Marx).
Март ойининг ўрталарига қадар ҳар сменада бешдан етти нафаргача аёл ишларди, энди улар тирикчиликсиз қолишди. Норасмий маълумотларга кўра, Берлиннинг секс-индустриясида камида беш минг киши ишлайди ва бутун Германия бўйлаб уларнинг сони 400 мингга етиши мумкин. Аммо уларнинг атиги ўн фоизидан камроғи қонунда белгиланганидек давлат рўйхатига олинган, кўпчилик «сояда» ишлашни афзал кўради.

Эротик хизматлар касаба уюшмаси ва янги санитария концепцияси

Аммо Германияда фоҳишалик қонунийлаштирилганлиги сабабли, соҳадаги ходимлар ва ходималар ўз касаба уюшмаларига эга. Сюзанне Бляйер Вильп (Susanne Bleier Wilp) - Эротик ва сексуал хизматлар касаба уюшмаси кенгашининг аъзоси (Berufsverband erotische und sexuelle Dienstleistungen e.V.). Ўн йил давомида секс-индустриясида ишлаган Бляйер Вильпс соҳадаги мавжуд вазиятни икки сўз билан таърифлайди - "мутлақ фожиа". Унинг сўзларига кўра, фоҳишахоналар эгаларининг пуллари тугаяпти, фоҳишаларнинг ўзлари эса - улар орасида Шарқий Европадан келган кўплаб аёллар бор - ноаниқ истиқболлардан қўрқишади.
Ҳукуматга карантин тадбирлари доирасида фоҳишахоналарни очиш тўғрисида қарор қабул қилишни осонлаштириш учун касаба уюшма соҳани янги шароитларга гигиеник мослашиши бўйича концепцияни – майда шрифтда тўққиз саҳифа тайёрлади. Унда пандемияда мижозларга қандай хизмат кўрсатишни босқичма-босқич тасвирланган. Муҳим жиҳатлар: ҳеч қандай ўпишиш, хоналарни мунтазам шамоллатиш, мижозларни дезинфекция қилиш ва оғиз ва бурунни ёпадиган ниқобларни мажбурий кийиш.
Сюзанне Бляйер Вильпнинг таъкидлашича, немис фоҳишалари ҳеч бўлмаганда бирор нарса олиш учун янги талабларга жавоб беришини даъво қилмоқда. "Ҳа, бир мунча вақт пандемия туфайли ўпиш ва шунга ўхшаш нарсалардан воз кечишга мажбур бўлади, - дейди у. - Аммо жинсий алоқа ходималари ушбу қоидаларга бўйсунишади, чунки улар учун бу пул топишнинг ягона йўли". Махсус тўпланган фонддан 25 мингдан ортиғи касаба уюшма аъзоларини қўллаб-қувватлашга сарфланди.
Бляйер Вильп фикрларига Аурель Йоханнес Маркс ҳам қўшилади: "12 ҳафталик танаффусдан кейин ҳеч нарсадан кўра янги шароитларда ҳеч бўлмаганда бирон бир нарса топиш яхшироқдир. Менимча, жараённинг барча иштирокчилари янги қоидаларга амал қилишади." Шунга ўхшаш нарса, - деди у, - кафе ва ресторанларда бўлди - коронавирус билан курашиш бўйича чора-тадбирлар корхона эгаларининг харажатларини кескин оширди, аммо уларнинг бошқа иложи йўқ.

Бундестаг: Германияда фоҳишаликни тақиқлаш учун 16 депутат овоз берди

Секс-индустрия одамлар ўртасидаги яқинликни кўзда тутади. "Вирусни тўхтатиш учун сизга ижтимоий масофа керак, фоҳишахоналарда эса уни сақлашнинг иложи йўқ", деди Христиан Демократик Иттифоқидан (ХДИ) Бундестаг аъзоси Ивон Магвас (Yvonne Magwas).
У христиан демократлар ва социал-демократларнинг ҳукмрон коалициясидаги 16 депутатдан бири. Улар федерал ерлар ҳукуматларига фоҳишахоналарнинг ишини вақтинча эмас, балки абадий тақиқлаш тўғрисидаги илтимосномага имзо чекишган.
Соҳа касаба уюшмаси томонидан ишлаб чиқилган янги санитария-гигиеник концепция Магвасда ишонч уйғотмайди. Бундан ташқари, бир гуруҳ депутатлар Бундестагга "Скандинавия моделини" Германияда жорий этиш ҳақида ўйлашни таклиф қилмоқдалар - бу жинсий алоқа хизматларини кўрсатадиганларга эмас, балки уларга талаб яратадиганларга - яъни мижозларга жарима солади. Касаба уюшмаси бунга қатъиян қарши.

Секс-индустрия ходималари касаба уюшмаси фоҳишаликни тақиқлашга қарши

Сюзанне Бляйер Вильпнинг сўзларига кўра, бундай тақиқлар секс-индустрия ходималарига баъзи муаммоларни келтириб чиқаради. "Улар на одам савдоси ва мажбурий фоҳишалик қурбонларини топишга, на аниқлашга ёки на қўллаб-қувватлашга ёрдам бермайдилар" - дейди Блеер Уилп. - Бундай тақиқлар фақат зўравонликни келтириб чиқаради".
У жинсий эксплуатацияга қарши репрессив сиёсат секс-индустрия ходимларнинг саломатлиги ва хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатишини исботловчи ўнлаб илмий тадқиқотларни келтириб ўтди. Унинг сўзларига кўра, бу "Скандинавия модели" амалда амалга оширилаётган мамлакатлар тажрибасида намоён бўлади.
Сюзан Бляйер Вильп ўз норозилигини яширмаяпти: "Соҳа аҳоли томонидан жуда кам қўллаб-қувватланмоқда, ваҳоланки, биз барча ижтимоий соҳаларга хизмат қилсак ҳам. Бундай қийин пайтда жамият ва сиёсатчилар бизни ўз ҳолимизга ташлаб қўйганлари жуда ғазаблидир". Унинг фикрича, янги гигиена концепцияси немис ҳукуматига фоҳишахоналарни қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилишга имкон беради.
"Умидми?" Аурел Йоханнес Маркс бу сўзни тушунмайди. "Мен тадбиркорман, - дейди у бўш фоҳишахонада ўтирган ҳолда. - Умид ҳақида гапириш учун мен динни ўрганишим керак эди".

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase