close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қутуриш хавфли касаллик

Қутуриш - ҳайвонлар ва одамларда учрайдиган, асаб тизимининг оғир шикастланиши билан кечадиган ўта хавфли юқумли вирусли касалликдир. Одамлар учун касаллик манбаи бўлиб:  қутурган уй ҳайвонлари - ит, мушук, сигир, от, эшак, чўчқа, ёввойи ҳайвонлардан - чиябўри, тулки ва бўрилар кемирувчилар ҳисобланади.   Одамларга қутуриш касаллиги  90-95 % ҳолатларда итларлардан юқади.

Касаллик шу касалликка чалинган ҳайвонларнинг  тишлаши, тирнаши, тишларининг  қадалиши, шунингдек, жароҳатланган тери ва шиллиқ  қаватларига сўлаги тушиши пайтида юқади. Касаллик ўтаоғир кечиб, доимо ўлим билан тугайди.

Қутуриш касаллигига чалинган ҳайвонларда кузатиладиган белгилар:

   - ҳайвон тажовузкор бўлиб, дуч келган ҳайвонлар ва одамларга ташланади, тишлашга, тирнашга  ҳаракатқилади;
   - ёруғликдан қўрқади, қоронғи жойга кириб олишга ҳаракат қилади, эгаси  чақирганида олдига келмайди;
   - овқатланишдан бош тортади, тўғри келган жисмларни  оғзига солиб ютади, кейинчалик ютиниши қийинлашади, оғзидан жуда кўп сўлак оқади, безовта бўлади, товуши бўғилиб йўқола бошлайди ва орқа оёқлари юрмай қолади, яъни фалажланиш ҳолатлари кузатилади, касаллик  ўлим  биланякун  топади.

   Ёдингизда бўлсин!
   Итни доим боғланган ҳолда сақлаш, кўчага олиб чиқилганда тумшуқ тасмасини тақиш, тунда кўчага чиқариб юбормаслик, кўчада қаровсиз қолиши ҳамда ёввойи ҳайвонлар билан мулоқотда бўлишига йўл қўймаслик керак;
   - фарзандларингизнинг қаровсиз қолган ва бегона итлар билан ўйнашига ҳамда уларни уйга олиб келишига асло йўл кўйманг;
   - итни ўз вақтида ҳудудий ветеринария идораларига олиб бориб, рўйхатдан ўтказиш, ҳар йили уни ветеринария кўригидан ўтказиб, қутуришга қарши эмлатиш зарур.
   Одамларни ҳайвонлар тишлашидан асраш керак, ана шундагина бу бедаво ўта хавфли касалликдан ўзимизни ва яқинларимизни асраган бўламиз.
   Агар, сизни ҳайвон тишласа ёки сўлаги жароҳатланган тери ва шиллиқ қаватингизга тушса, унда зудлик билан ҳудудингиздаги     ҚВПга тиббий ёрдамга мурожаат қилишингиз шарт. Мутахассис ветеринар врач тавсиясига кўра  тишлаган ит 10 кун давомида мутахассислари кузатувида бўлади.
   Сиз яшайдиган жойда қаровсиз ва дайди итлар бўлса ҳудудингиздаги ободонлаштириш бўлимига мурожаат қилинг. Дайди ит, мушук, ёввойи ҳайвонлардан тулки, бўри ўта хавфлидир. Чунки, бу ҳайвонлар касаллик даврида аҳоли яшайдиган жойларга ҳам киради ва одамларга ҳужум қиладиган бўлиб қолади
   Уй ҳайвонлариёки ёввойи ҳайвонлар тишласа, тирнаса ёки сўлаги тегса шу жойга тоза сув қуйиб, совунлаб ювиб, дарҳол шифокорга бориш лозим. Касал ҳайвон одамларга жароҳат етказганда фақат эмлашгина шу одамни касалликдан сақлаши мумкин. Эмлаш даврида даво самарали бўлиши учун эмлашга қатнаётган одам чарчаш, совқотиш, исиб кетишдан сақланиши керак. Эмлаш бошланганда спиртли ичимликлар ичмаслиги шарт. Вақтида шифокорга мурожаат қилгандагина эмлаш самара беради.
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги “Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш  билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Қарорига асосан ҳайвон учун унинг эгаси жавобгар ҳисобланади. Агар итингиз бирор кишини тишлаб олса  ҳудудингиздаги ветеринария мутахассисига хабар беринг. Агар итни яширсангиз  жавобгарликга тортиласиз.

Шуҳрат ҲАМРАЕВ,
Ветеринария бўлими эпизоотологи.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase