close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исроилда COVID-19 янги ҳолатлари орасида эмланганлар 40%ни ташкил қилади

"(...) Яқинда Франциянинг «Ватанпарварлар» миллатчи партияси президенти Исроилнинг i24 News каналидаги мақолани шарҳлашда Twitter орқали айтишича: "Исроил собиқ соғлиқни сақлаш вазирлиги директорининг сўзларига кўра, янги касаллик юқтирганларнинг 40%и эмланган экан!

Шундай экан, зинғиллаб умумий эмланиш томон қараб югурамизми ёки хаёлни бир жойга қўйиб, тинчланиб ва ниҳоят даволашга рухсат берамизми?!" Худди шу ижтимоий тармоқда интернетдан фойдаланувчилардан бири савол берди: "Буюк Британияда касалланганлар орасида эмланганлар фоизи юқори эканлиги шу билан изоҳландики, AstraZeneca вакцинасидан фойдаланилган эди, фақат Pfizer вакцинаси қўлланган Исроил ҳақида нима десак бўлади?". Нима бўлганда ҳам, бу шубҳалар ўринлими?" – савол беради Le Figaro.
"(...) Бу маълумотлар аниқ. "Янги ҳолатларнинг 40%и – эмланган одамлар, бу эса ушбу вариантнинг жуда юқумли эканлигини англатади (...) Биз хавотирланмай қўйдик, ҳушёрликни йўқотдик", - деди душанба куни профессор Габи Барбаш, Исроил соғлиқни сақлаш вазирлиги собиқ бош директори Радио 103FM да ва бу маълумотни дарров i24 News илиб кетди. Ҳиндистонда пайдо бўлган Дельта варианти кириб келишидан олдин яҳудийлар давлатида кузатилаётган эпидемиянинг кичик тикланишига олим шу тариқа жавоб берди", - дейилади мақолада.
"(...) 21 июн куни Исроилда 123 та янги касалланиш ҳолати қайд этилди, бу албатта, унчалик кўп эмас, лекин июн ойи бошидан ҳозирги кунгача, яъни 0 дан 30 гача ўзгариб турган икки-уч ҳафталик даврда 5-10 баравар кўпдир. Хусусан, мактабларда аниқланган иккита янги манба «ҳинд» варианти билан боғлиқ. Эслатиб ўтамиз, бу вариант ҳозирда «Альфа» деб аталаётган британча вариантдан 40-60 фоиз юқумлироқ  ва ўзи Sar-CoV-2 тарихий штаммидан анча юқумли", - деб кўрсатади мақола муаллифи.
(...) "Ниқоблар вирус юқишига қарши энг самарали воситадир: Бен-Гурион аэропортида бутун дунёдан келган одамлар тўпланади, мактабларда эса болалар ҳам ниқобда юришлари керак. Ҳаттоки эмланган тақдиримда ҳам, жамоат транспортида ниқоб тақиб юрган бўлардим", - деди профессор Барбаш.

"Исроилда ўлим ҳолатлари билан боғлиқ вазият қандай?

25 апрелдан бери бу кўрсаткич кунлик 0,1 ва 2 орлиғида", - деб ёзади Le Figaro.
(...) "Дунёда энг тез бўлиши лозим бўлган ва асосан Pfizer РНК-вакцина инъекциялари ёрдамида амалга оширилган эмлаш кампанияси-чи? 21 июнга бўлган ҳолатга кўра, 5,50 млн киши вакцинанинг биринчи дозасини олган, 5,15 млн киши тўлиқ эмланган, яъни бу мос равишда аҳолининг 60,8% ва 56,9%и демакдир, - деб ёзади Le Figaro. - (...) Бунда янги касалланганлар орасида эмланган одамларнинг 40%ни ташкил қилиши ҳақиқатда хавотир уйғотадими? Аслида, вакциналар икки хил таъсир кўрсатишини тушуниш керак".
(...) "Вакцинанинг биринчи вазифаси ўртача оғир ёки оғир кўринишдаги ривожланишнинг олдини олиш йўли билан COVID-19 касаллигига таъсир этишдан иборат. Бунинг учун турли вакциналар 80% дан 90% гача самаралидир (ҳаттоки бугунги кунда маълум бўлган вариантларга карши ҳам). Шундай қилиб, деярли барча заиф одамларни (улар COVID-19 дан ўлим ҳолатларида кўпчиликни ташкил қилади) эмлаб, биз потенциал равишда эпидемия тўлқинининг драматик санитария оқибатларидан қутилиб қолишимиз мумкин", - дейилади мақолада.
"Вакцинанинг иккинчи вазифаси – касаллик ташувчи бўлиш ва уни юқтириш рискини пасайтириб, бевосита Sars-CoV-2 рискига (COVID-19 касаллиги ташувчисига) таъсир этиш. Айнан шу туфайли биз назарий жиҳатдан эпидемияга бархам беришимиз мумкин, чунки агар аҳолининг катта қисми иммунитетга эга бўлса (табиий ёки эмлаш йўли билан олинган), вирус бошқа айланмай қолади. Бу ўша, аслида мақташга арзимайдиган "жамоавий иммунитет"дир, - деб ёзади нашр.
(...) "Бир нарсани аниқ айтиш мумкин: эмлаш сизни касалланишдан аниқ химоя қилмайди ва унинг самараси нолга тенг, жумладан, Дельта варианти билан ҳам, бу ҳақида Бирлашган Қиролликда кузатилаётган, Дельта варианти билан изоҳланадиган ва Исроилдагидан анча кенгроқ кўламдаги эпидемия тикланиши ҳам далолат беради – бу ерда янги ҳолатлар сони май охиридаги 2500 кишидан 21 июнда 10467 гача ошди. Лекин, бу касалланишларга қарасак, нимани кузатишимиз мумкин?".
"(...) "Covid аломатларини тадқиқ этиш"/Covid Symptom Study гуруҳи томонидан эълон қилинган маълумотлар (...) Буюк Британияда эмланган ва эмланмаганлар орасида касалланиш нуқтаи назаридан фарқни кўрсатади, - дейилади бундан кейин. - (...) Ҳозирги касалланиш риски 2093 та эмланмаган учун 1 тани ташкил қилади, қисман эмланганлар учун 5508 тага биттани ва тўлиқ эмланганлар учун 16101 тага биттани. Шундай қилиб, биринчи ва охирги ҳолат орасидаги фарқ 1 дан 8 гачани ташкил қилади, бу эса у қадар кам эмас, чунки бу ерда биз фақат иккинчи эмлаш самараси (Sars-CoV-2 юқтиришнинг пасайиши) ҳақида гапиряпмиз, биринчи эмлаш (COVID-19 оғир ҳолатларининг олдини олиш) ҳақида эмас, боз устига, AstraZeneca вакцинаси Pfizer вакцинасидан кўра самарасизроқ ҳисобланади. Лекин шунга қарамай, бу пессимистик гипотезани ишонмасдан қабул қилиш керак, дея изоҳлайди иммунология бўйича мутахассис Жан-Даниэль Лельевр"
(...) "Бу ерда «жамоавий иммунитет» тушунчасига қайтиш керак. Хусусан, вирус айланишини тўхтатишнинг ягона усули – аҳолининг етарли қисмини иммунизация қилишни таъминлашдир. Бироқ ушбу чегара вируснинг айланиш тезлигига боғлиқ: вирус қанчалик юқумли бўлса, чегара шунчалик баланд бўлади. Бошқача қилиб айтганда, вирус қанчалик осон юқадиган бўлса, уни узил-кесил тўхтатиш учун шунчалик кўп аҳолини эмлаш зарур. Covid-19 тарихий (британ вариантидан олдинги) шакли учун жамоавий иммунитет чегараси аҳолининг 60%-70%ига тенг деб баҳоланган. Бироқ ҳиндча вариант учун бу тахминан 90%га тенг. Амалда бу аҳолининг жуда катта қисмини эмлаш зарур эканлигини англатади. Бироқ на Исроил (тўлиқ эмланган аҳолининг 56,8%и), на Буюк Британия (47,2%) бунга эриша олмади. (...) Шундай қилиб, ҳозирги кўринишда Бирлашган Қиролликда ва Исроилда эпидемия қайталаниши мумкинлиги мантиқан тўғри", - таҳлил қилади мақола муаллифи.
"Бироқ агар вирус деярли ўлдирмаса, унинг айланишига нега йўл қўймаслик керак? Жалб этувчан ғоя, лекин жуда содда. "Вирус кўп айланганда вариантлари пайдо бўлади. Айни пайтда уларнинг биронтаси назорат қилинмайдиган эмас, лекин эртага нима бўлишини билмаймиз", - огоҳлантиради профессор Лельевр.
"Шундай қилиб, янги касалланишларнинг 40%и эмланган одамларга тўғри келсада, Исроилда эмлаш муваффақиятсиз бўлди, дея олмаймиз. Жамоавий иммунитет эришилмади, вакциналарнинг вирус юқтиришдан ҳимояси эса тўлиқ эмас, бунга, айниқса, янада юқумлироқ Дельта варианти олдида ажабланмаса ҳам бўлади. Аммо оғир формалардан ҳимоя – бу биринчи ғалабадир. Буюк Британияда эпидемиянинг қайта тикланиши эса вирус айланишига таъсир ҳали ҳам ижобий эканлигини кўрсатади. Вазифа аввалгидек - аср охирига қадар COVID-19 айланиши юқори даражада бўлишининг олдини олиш учун жамоавий иммунитетга эришиш керак, чунки эпидемиянинг ҳар бир янги тўлқини вариантлар пайдо бўлиш хавфини оширади. Агар вариант янада кўпроқ ҳалокатли ва вакциналарга чидамли бўлса (фақат юқумлигина эмас), вазият жуда ҳам хавфли бўлади. Шунинг учун буюк Британияда ҳам, Исроилда ҳам ҳушёрлик даъват қилинмоқда. Францияда ҳам", - дея ҳулоса қилади нашр.

Манба: Le Figaro

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase