«Штамм Бразилияда аллақачон кенг тарқалган вариантлари билан умумий хусусиятларга эга, лекин шунингдек, янги хусусиятлари ҳам бор. Бу гўёки барча маълум варинтлар бирлашиб олгандай кўринади», – дейди Минас-Жерайс федерал университетидан вирусолог Ренато Сантана маҳаллий G1 газетасига берган интервьюда.
Гарчи Ренато Сантана янги штамм юқумлироқ ёки ҳалокатлироқ деб айтиш учун ҳали жуда эрта бўлса-да, у янги штамм ўлим риски юқори бўлган барча вариантларининг хусусиятларга эга, деб маълум қилади.
Охирги ҳафта Бразилияда COVID-19 инфекциялари тез ўсиши кузатилди ва бразилиялик вирусологлар фикрига кўра, оғир касаллар сонининг тез ўсиши ҳозирги пайтда Бразилияда ва унинг ҳудудидан ташқарида мавжуд турли мутациялар билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Шунингдек, эмлашнинг нисбатан секин жорий этилиши янги вариантларининг пайдо тезлаштиради, деб хабар қилинади, чунки тарқалишининг давом этиши унга антитаналарни айаниб ўтишга имкон беради, чунки иммунитет тизими шунчаки бошланғич штаммни кузатиб боради.
Популяцияда барча маълум штаммларнинг маркерлари бўлган вирус айлана бошлаган вазият жуда ғалати кўринади. Бу гуёки кимдир океан ажратиб қўйган 19 та оролни танлаб, у ерга 19 та этнос вакилларини жойлаштирган ва бир неча асрдан кейин тилдаги ўзгаришларни текшириш учун келган ва қуйидаги ҳолатни аниқлагандай: 18 та оролдаги одамлар ўз аждодлари тилининг лаҳжаларида мулоқот қилади, 19-оролда эса одамлар эсперантода гапиради ва ҳаммани тушунади. Тилшунослик бундай мисолларни билмайди, лекин коронавирус афтидан, эволюцион кашфиёт қилган кўринади. Ва у ёлғиз эмас.
Бу ҳақида Fox News нима деб ёзганига эътибор қаратамиз: Исроилда ўтказилган янги тадқиқот шуни кўрсатадики, коронавируснинг «ЖАР» варианти маълум даражада Pfizer / BioNTech вакцинаси орқали ўтиши мумкин.
Тель-Авив университети ва «Клалит» соғлиқни сақлаш хизмати жамоаси аниқлашича, иккала доза вакцина олган беморлар орасида «ЖАР» варианти тарқалганлиги эмланмаганлар билан таққослаганда тахминан саккиз баравар юқори – мос равишда 5,4 фоиз ва 0,7 фоиз. Тадқиқотда ҳеч бўлмаса битта эмланган 400 киши ва худии шунча коронавирус юқтириб олган ва эмланмаган одамлар таққосланди.
«Биз эмланмаганлар гуруҳи билан таққослаганда иккинчи доза билан эмланганлар орасида «ЖАР» варианти тарқалиш даражаси номутансиб юқори эканлигини аниқладик», – деди Тель-Авив университетидан Ади Стерн. «Бу эса шуни англатадики, «ЖАР» варианти маълум даражада вакцина ҳимоясини ёриб ўтишга қодир».
Шундай қилиб, коронавирус билан боғлиқ яна бир парадокс юзага келади: эмланганлар эмланмаганлардан кўра 8 баравар кўпроқ касал бўлади. Агар бунинг акси бўлганида тушунса бўларди – вакцина ҳали уналик ишончли эмас ва эмланганлар барибир касал бўлмоқда, лекин енгилроқ шаклда, деб. Бу ерда эса шунчаки эмас, балки 800 фоиз кўпроқ, бу ҳар қандай статистик хато имкониятларини чангда қолдириб кетади. Бу ҳали пандемия ва унга қарши курашнинг атиги биринчи йили натижалари! Ёруғлик тарафдорларини олдинда қандай ажойиб кашфиётлар кутаётганини тасаввур ҳам қилиш қийин, лекин воқеалар ривожини кузатишдан бошқа иложимиз йўқ.
18 та вариантни бирлаштирган супер-COVID аниқланди
Бразилияда аниқланган COVID-19 вирусининг янги суперварианти 18 хил мутация, жумладан, бразил, британ ва африка штаммларини ўз ичига оладиган комбинацияни ифодалайди. Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, ЖАР пойтахти олимлари биринчи марта Белу-Оризонти шаҳрида аниқланган янги штамм би нечта маълум мутацияларни ўз ичига олишини тасдиқлади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Саломатлик
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди