close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиладиган қўшимчалар таснифи

Бу қўшимчалар, (айниқса уларнинг сунъий синтезлаш орқали олинганлари) жуда кўп ҳолатларда инсон организми учун зарарли бўлади. Озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиладиган бир қатор қўшимчаларни (Е моддаларини) ишлатиш турли мамлакатлар ҳудудида таъқиқланади ва мамлакатга олиб кирилиши қонунан ман эътилади.

Е100-Е182 Ранг берувчилар
Маҳсулотнинг табиий рангини тиклайди ёки тиниқлаштиради.
Е200-Е299 Маҳсулотнинг узоқ муддат сақланишини таъминлайдиган консервантлар
Турли микробларда, замбуруғларда ва бактериофаглардан сақлаган ҳолда маҳсулот сақланиш муддатини оширади.
Е300-Е399 Нордонлашишни секинлаштирадиган аксилокислителлар
Маҳсулотни эскирганлигини билдирадиган табиий нордонлашишни секинлаштиради.
Е400-Е499 Модда зичлигини (консистенциясини) сақлаб турадиган қуюқлаштирувчилар ва стабилизаторлар
Стаблизаторлар - маҳсулотнинг зичлигини сақлаб туради
Қуюқлаштирувчилар - маҳсулот эластиклигини ва зичлигини оширади
Е500-Е599 Маҳсулот структурасини тутиб турувчи ачитқилар
Табиий ҳолда аралашмайдиган моддаларни, масалан сув ва ёғни, бир массага айлантиради.
Е600-Е699 Ароматизаторлар
Таъм ва хушбўй ҳидни кучайтиради.
Е900-Е999 Кўпиклашишнинг олдини олувчи антифлеминглар
Эскирганлик аломати бўлган кўпик хосил бўлишини тўхтатади ёки секинлаштиради.
Е1100-Е1105  Биологик катализаторлар, ферментлар.
Е1400-Е1450 Зарур зичликни ушлаб туриш учун таркиби ўзгартирилган крахмаллар.
Е1510-Е1520 Эритувчилар.
 

Ҳавфли Е моддалари

Биргина ширкат ёки компания ўзи ишлаб чиқарадиган битта маҳсулотни уч ҳил категориясини ишлаб чиқариши мумкин.

Биринчиси, ички бозор учун (саноати ривожланган малакатларда);

Иккинчиси, бошқа саноати ривожланган мамлакатларга экспорт қилиш учун;

Учинчи категорияси, ривожланаётган мамлакатлар бозорларида сотиш учун.

Осиёнинг бошқа мамлакатлари, Африка ва лотин америкаси қаторида, Мустақил давлатлар хамдўстлигига ҳам (МДҲ) саноати ривожланган мамлакатлардан экспорт қилинаётган тамаки, ичимликлар, ва озиқ-овқат маҳсулотларининг тахминан 80% учинчи категориядаги махсулотлардир. "Валле-Нувель" (Франция), "Дасамахирин" (Буюк Британия), шунингдек БМТ нинг озиқ-овқатлар бўйича қўмитасининг маълумотларига қараганда айрим ғарб фирмалари ривожланаётган мамлакатларга нафақат экологик хавфли, балки Ғарб мамлакатларида таъқиқланган қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини экспорт хажмини тобора кенгайтирмоқдалар. Бу турли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳозирги кунда Багама оролларида, Кипрда, Филлипинда, Мальтада, Пуэрто-Рикода, Сенегалда, Исроилда, Мароккода, австралияда, Кенияда, Голландияда, Германияда, Швейцарияда, Туркияда, ЖАР кундан-кунга жадал суратлар билан ортиб бормоқда. Масалан, Голландия ва Германияда ишлаб чикарилиб Шарқий Европага ва МДҲ га экпорт қилинадиган кола ва маргарин таркибида организм учун хафли бўлган Е330 моддаси мавжуддир. Таркибида айнан шу қўшимчаси бўлган ҳар қандай маҳсулотни Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига (OECD) аъзо мамлакатларга сотиш таъқиқланади.

Шунингдек, турли касалликларга сабаб бўладиган Е моддаларидан озиқ-овқат саноатида фойдаланиш тараққий этган мамлакатларда таъқиқланади.

Шуларни ҳисобга олган ҳолда маҳсулот сотиб олишда унинг таркиби ҳақида ёрлиқдаги маълумотларни синчиковлик билан ўрганишингизни ва қуйидаги Е моддларидан бири бўлган тақдирда бундай маҳсулотни ҳарид қилмаслигингизни тавсия қиламиз. Бу тавсиямиз фақат ва фақат соғ-саломат бўлиш нуқтаи-назаридан. Биз буларни ҲАРОМ ДЕМАЙМИЗ чунки ҳаром ва ҳалол қилишлик ёлғиз Аллоҳга оиддир.

E-102 ҳавфли
E-103 таъқиқланган
E-104 шубҳали
E-105 таъқиқланган
Е 106 таъқиқланган
E-110 ҳавфли
E-111 таъқиқланган
E-120 ҳавфли
E-121 таъқиқланган
E-122 шубҳали
E-123 жуда ҳавфли
E-124 ҳавфли
E-125 таъқиқланган
E-126 таъқиқланган
E-127 ҳавфли
E-130 таъқиқланган
E-131 Канцероген модда (рак касаллигига сабаб бўлади)
E-141 шубҳали
E-142 Канцероген модда (рак касаллигига сабаб бўлади)
E-150 шубҳали
Е 151 шубҳали
E-152 таъқиқланган
Е 160А ҳавфли
Е 161 шубҳали
E-171 шубҳали
E-173 шубҳали
E-180 шубҳали
Е 191 таъқиқланган
E-210 Канцероген модда (рак касаллигига сабаб бўлади)
E-211 Канцероген модда (рак касаллигига сабаб бўлади)
E-212 Канцероген модда (рак касаллигига сабаб бўлади)
E-213 Канцероген модда (рак касаллигига сабаб бўлади)
E-215 Канцероген модда (рак касаллигига сабаб бўлади)
E-216 Канцероген модда (рак касаллигига сабаб бўлади)
E-217 Канцероген модда (рак касаллигига сабаб бўлади)
Е 220 Б1 витаминини йўқ қилади
E-221 Хазм қилишни бузади
E-222 Хазм қилишни бузади
E-223 Хазм қилишни бузади
E-224 Хазм қилишни бузади
E-226 Хазм қилишни бузади
E-230 тери учун зарарли
E-231 тери учун зарарли
E-232 тери учун зарарли
Е 233 тери учун зарарли
E-238 тери учун зарарли
E-239 Канцероген модда (рак касаллигига сабаб бўлади)
Е 240 шубҳали
E-241 шубҳали
E-250 қон босимини бузади
E-251 қон босимини бузади
Е 252 гипертонияда (юқори қон босимида) хавфли
Е 271 Канцероген модда (рак касаллигига сабаб бўлади)
E-311 аллерген (терида турли тошмаларга сабаб бўлади)
E-312 аллерген (терида турли тошмаларга сабаб бўлади)
E-313 аллерген (терида турли тошмаларга сабаб бўлади)
E-320 жигар ва буйрак хасталиги (кўп миқдорда холестеринли)
E-321 жигар ва буйрак хасталиги (кўп миқдорда холестеринли)
E-322 жигар ва буйрак хасталиги (кўп миқдорда холестеринли)
E-330 Канцероген модда (рак касаллигига сабаб бўлади)
E-338 ичаклар хасталиги (Хазм қилишни бузади)
E-339 ичаклар хасталиги (Хазм қилишни бузади)
E-340 ичаклар хасталиги (Хазм қилишни бузади)
E-341 ичаклар хасталиги (Хазм қилишни бузади)
E-407 ичаклар хасталиги (Хазм қилишни бузади)
E-450 ичаклар хасталиги (Хазм қилишни бузади)
Е-450А хавфли
E-453 ичаклар хасталиги (Хазм қилишни бузади)
E-455 ичаклар хасталиги (Хазм қилишни бузади)
E-456 ичаклар хасталиги (Хазм қилишни бузади)
E-461 ичаклар хасталиги (Хазм қилишни бузади)
E-462 ичаклар хасталиги (Хазм қилишни бузади)
E-463 ичаклар хасталиги (Хазм қилишни бузади)
E-465 ичаклар хасталиги (Хазм қилишни бузади)
E-466 ичаклар хасталиги (Хазм қилишни бузади)
E-477 шубҳали

 Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase