Эроннинг турли шаҳарларида озиқ-овқат нархининг ошиши ва айрим озиқ-овқат маҳсулотлари танқислиги сабаб норозилик намойишлари давом этмоқда.
Эронда ҳукумат томонидан субсидиялар олиб ташланганидан кейин асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошишига қарши норозилик намойишлари бутун мамлакат вилоятларида тарқалди.
Намойишлар Лористон вилоятининг Буружард ва Дуруд, Чеҳармаҳал Бахтиёр вилоятининг Жункан ва Фарсон, Байер Аҳмад вилоятининг Коҳгилуй ва Деҳдешт шаҳарларида бўлиб ўтди.
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган кадрларда хавфсизлик кучларининг мамлакат ҳукмдорлари ва ҳукуматига қарши шиорлар айтаётган намойишчиларга кўздан ёш оқизувчи газ билан жавоб бергани, Бурусерд ва Фарсан шаҳарларида оломонни тарқатиш учун ўт очгани кўринади.
Ички ишлар вазири Аҳмад Воҳидий давлат телевидениеси орқали чиқишида намойишлар кенг кўламли эмаслигини айтди: "Халқимиз душманларнинг чақириқларига жавоб бермади. Бир неча ўнлаб одам йиғилди, холос".
- Ҳукуматнинг субсидияларни бекор қилиш ҳақидаги қарори нархларнинг ошишига олиб келди
Эрон давлат ахборот агентлиги IRNA маълумотларига кўра, мамлакатда йилига жами 900 трлн тумен (эркин бозор курсларида қарийб 30 миллиард доллар) субсидиялар тўланган.
Эрон президенти Иброҳим Раиси 9 май куни иқтисодий инқирозга қарши кураш доирасида зарурий товарлар учун субсидиялар тугатилишини эълон қилди.
Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари учун субсидияларнинг олиб ташланиши мамлакатда нархларнинг ошишига олиб келди.
Раисий ўз баёнотида Эроннинг анъанавий нонлари, дори-дармонлари ва бензин нархи ўзгармаслигини айтди. Шунга қарамай, маҳаллий матбуотда нон нархи 3 бараварга қимматлашгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мамлакатда сариёғ, тухум ва товуқ гўшти деярли тўрт баробарга қимматлашган бўлса, айрим озиқ-овқатларда танқислик авж олди.
Асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг юқори баҳоси туфайли араблар зич жойлашган Хузистон вилоятининг Дезфул, Сусенгерд, Эндимешк, Изе шаҳарлари, шунингдек, Коҳгилуй провинциясининг Ясук ва Байер Аҳмад шаҳарларини норозилик қоплаб олган.
IRNA маълумотларига кўра, кеча тунда Дезфул шаҳрида намойишларга бошчилик қилган 15 киши, Ясук шаҳрида эса "жамоат мулкига зарар етказиш мақсадида намойишларда намойишчиларни манипуляция қилишга уринган" 7 киши ҳибсга олинган.
Намойишлар бўлиб ўтган шаҳарларда интернетга кириш чекланган. Глобал интернетга киришни назорат қилувчи Лондонда жойлашган Netblock сайти ўзининг Twitter саҳифасида Эронда интернет хизматларига чекловлар мавжудлигини тасдиқлади.
Эронда озиқ-овқат нархлари ошишига қарши норозилик намойишлари авж олди
Эроннинг турли шаҳарларида озиқ-овқат нархи ошиши ва айрим озиқ-овқат маҳсулотлари етишмаслиги сабабли намойишлар давом этмоқда
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси