close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қайси қон гуруҳи эгаларида COVID-19 касаллигига чалиниш хавфи юқори?

Коронавирус айримларда оғир оқибатларга олиб келса, бошқаларда сезиларсиз ўтади. Немис ва норвегиялик олимлар ўтказган тадқиқот COVID-19 ва қон гуруҳлари ўртасидаги боғлиқликни кўрсатиб берди. Коронавирус бутун дунё олимларини ечиб бўлмас жумбоқ олдига келтириб қўйди: нима сабабдан айрим касаллик юқтириб олганлар умуман SARS-CoV-2 юқтириб олганлигини сезмайди, бошқаларни эса жонлантириш бўлимига жўнатиш ва ИВЛ аппаратларига улашга тўғри келади?

Ҳозирча саволлар жавоблардан кўпроқ. Бир гуруҳ немис ва норвегиялик олимлар касалликнинг ўтиш оғирлиги ва беморларнинг қон гуруҳи ўртасидаги боғлиқликни тадқиқ этдилар. Уларнинг 17 июнда New England Journal of Medicine нашрида эълон қилинган тадқиқот натижалари катта таассурот қолдиради.

COVID-19 ва қон гуруҳлари

Олимлар Италия ва Испаниядан COVID-19 юқтириб олган 1610 та беморни ўрганиб чиқдилар, бунда уларда касалликнинг оғир кечиши умумий ҳолат бўлиб, айрим ҳолатларда ўлим қайд этилган. Уларнинг ДНК молекулалари ўрганилди. Аниқланишича, II қон гуруҳи – ҳозирги таснифга А гуруҳига эга бўлган одамларда COVID-19 оғир ўтиши риски юқори. Хусусан, I қон гуруҳига (ҳозирги таснифга кўра 0 гуруҳи) эга бўлган одамлар билан таққослаганда – икки баравар.
Германияда аҳолининг тахминан 43%и иккинчи қон гуруҳига эга. Биринчи қон гуруҳига эга бўлган омадли кишиларга келадиган бўлсак, янги маълумотлар уларнинг коронавирус олдидаги иммунитетини кўрсатмайди – бу фақатгина уларда COVID-19 оғир шаклига чалиниш эҳтимоли пастлигини англатади. Дарвоқе, айнан 1-гуруҳдаги донорлар қони, беморларнинг қон гуруҳидан қатъи назар, барчага тўғри келадиган универсал қон ҳисобланади. Германияда аҳолининг 41%и биринчи қон гуруҳига эга.
Қолган иккита қон гуруҳи - III ва IV гуруҳ ёки ҳозирги таснифга кўра B ва AB гуруҳлар Германияда мос равишда аҳолининг 11% ва 5%ида қайд этиган. Қон гуруҳи шу икки гуруҳга мансуб бўлган, коронавирус юқтириб олган беморлар COVID-19 ўтишида аниқ тенденция намойиш этмаган.

Қон гуруҳи ва даволаш услубиятлари

Агар Германия-Норвегия тадқиқот натижалари тасдиқланса, унда бу SARS-CoV-2 сабаб бўлган атипик пневмонияни ва нафақат уни даволаш бўйича методологияни ишлаб чиқишда муҳим аҳамиятга эга бўлади. Қон гуруҳининг касалликнинг ривожланишига таъсири бўйича шунга ўхшаш кузатувлар бошқа касалликларга нисбатан ҳам мавжуд. Масалан, биринчи қон гуруҳига эга бўлган одамлар камдан-кам ҳолларда безгакнинг оғир шаклларини бошидан ўтказади. Тескари мисоллар мавжуд: масалан, иккинчи қон гуруҳи бўлган одамлар вабога осонроқ бардош беради.
Бундан ташқари, янги кузатувлар ҳозирги пандемияда «риск гуруҳи» тушунчасини ўзгартириши мумкин. Шу пайтгача унга маълум бир ёшдаги, сурункали касалликка чалинганлар, кашандалар ва бошқалар кирарди. Энди эса бу ёндашув маълум вақт ўтгач, қайта кўриб чиқишга тўғри келиши эҳтимоли истисно қилинмайди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase