close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

COVID-19 га қарши ниқоб тақиш хавфли бўлиши мумкинми?

"Ижтимоий тармоқларда ниқоб тақиш хавфли бўлиши мумкинлиги ҳақида ёлғон ва баъзида хавотирли ахборот айланиб юрибди", - деб ёзади Le Figaro журналисти Солин Рой".

(...) Интернетда ниқоб кислород ўтишига тўсқинлик қилиш ва аксинча, одам ўзи чиқарган карбонат ангидрид билан нафас олиши мумкин эканлиги ҳақида ғоя тобора кенг тарқалмоқда. Қўрқинчли ва… мутлақо нотўғри, - дейилади мақолада. - "Ниқоб ёпиқ тизим эмас, у кислородни ўтказади", - деди AFP га профессор Копьетер, Брюссел эркин университети (ULB) эпидемиологи. Бундан ташқари, "нафас олганда чиқадиган ҳаво деярли тўлалигича ниқобдан ўтади, шу сабабли сиз ўзингиздан чиққан карбонат ангидридни қайта ютмайсиз",- қўшимча қилади Торонто давлат касалхонаси (Канада) ўпка касаликлари бўйича дастур директори Шейн Шапера. Ниқоб матодан ёки нотўқима материалдан тайёрланган бўлишидан қатъи назар, у герметик ҳисобланмайди. Ҳатто ниқоб идеал тарзда ёпишиб турганда ҳаво ён деворлар орқали ўтади ва, агарда сизда ҳаво ўтказмас пластик ниқоб яратиш каби аҳмоқона ғоянгиз бўлмаса, унинг толалар структураси орқали ҳаво бемалол ўтади".
"Кўп соатлар давомида (масалан, операцияхонада) ниқоб тақиб юришга кўниккан тиббиёт ходимлари буни тасдиқлайдилар ва тадқиқотчилар ниқобда жисмоний фаоллик билан шуғулланадиган одамлар қонида кислород концентрациясини ўлчадилар: ҳеч қандай муаммо аниқланмади. Шунингдек, Дублиндаги умуми амалиёт шифокори Twitter да жойлаштирган видео вирусли видеога айланди: унда кўриниб туришича, олтита ниқобни устма-уст қўяди ва бунда сатурацияни (қондаги кислород концентрацияси) ўлчаб боради. Агар ҳатто бироз миқдорда CO2 ниқобда қолиб кетадиган бўлса ҳам, нафас олганда чиқарилган ҳаво таркибида тахминан 4% CO2 бўлади, шу сабабли заҳарланиш риски жуда паст (акс ҳолда баъзида фавқулодда ҳолатларда қўлланадиган сунъий нафас олдириш ҳам кўплаб одамларни ўлдирган бўларди...); соғлом организм қон таркибида СО2 концентрацияси бироз ортишини, жумладан, нафас олишни тезлатиш йўли билан қандай бартараф қилишни жуда яхши билади.
"(...) Ниқоб кислородни блокировка қилади, лекин вирусни ичидан ўтказиб юбориши ва уни фильтрлай олмаслиги ҳақидаги фикрнинг ўзи қизиқ: SARS-CoV-2 диаметри 0,12 микрометр ёки 0.00012 миллиметрга тенг; кислород молекуласи диаметри бор 0.292 нанометр ёки ... 0.000292 микрометр.Уларни нафас олиш мумкин бўлган мато билан фильтрлаш учун жуда кичикдир. Аслида, жарроҳлик ниқобларида нотўқима филтр қатлами яширинган, бу вирус зарраларини "ўзига тортади" ва "блоклайди". Ниқоблар шунингдек вирусли зарраларни ўз ичига олиши ва уларнинг ҳажмига қараб кўпроқ ёки камроқ тарқалиши мумкин бўлган юқтирган одамлар томонидан чиқариладиган сўлак томчиларини (1 дан 100 микронгача) қамраб олади ”, - деб тушунтиради нашр.
"(...) Баъзи одамлар учун ниқоб кийиш ноқулайлик туғдиради, уларни тушкунликка солади ва безовталикни келтириб чиқаради, бошқалари учун бу қулай ва таскин берувчи кўринади ... Сиз уни кийсангиз ҳам, бошқалар уни қандай кийишини кўрсангиз ҳам, ниқоб барибир ҳис-туйғуларни уйғотади. Ниқоб билан узоқ вақтдан бери таниш бўлган баъзи Осиё мамлакатлари аҳолисидан фарқли рвишда ғарбликлар ниқобига кўника олмайдилар. Ниқоб одатий ҳолга айланиши мумкин ва бунинг учун фақат вақт керак деб умид қилиш қолади, холос", - дейди Солин Рой.
"Бироқ, баъзи бир мулоқот доиралари учун ниқобни олиш жуда қийин бўлиши мумкин. Хусусан, гап энди ниқоб кийган одамларнинг нима деганини лабларидан ўқий олмайдиган кар ва эшитиш қобилияти паст одамлар ҳақида бормоқда. Баъзи руҳий касалликлар, шунингдек, ҳиссиётларни танишда қийинчиликка олиб келиши мумкин (аутизм спектрининг бузилиши, шизофрения) ва бу беморларнинг баъзиларига ниқоб вазифани осонлаштирмайди. Бунга ниқобнинг юзига тегиб туриши, унинг қулоқлари атрофидаги эластик тасмаларга зўрға чидайдиганлар ҳам киради ... Ва ниҳоят, баъзи беморлар ниқоб тақиш бўйича кўрсатмаларни тушунишда ва қўллашда қийналишлари мумкин (кийишдан олдин ва кейин қўлингизни ювинг, кийганингизда ниқобга тегманг ва ҳоказо) ", - деб ёзади Le Figaro.
"(...) Ниқоб кийиш - бу эркинликка тажовуз. (...) Ахлоқий ва фалсафий нуқтаи назардан, вазият жуда мураккаб ва чексиз кўплаб саволларни туғдиради. Ниқоб кийиш мажбурияти эркинликни бузадими? Эркинликнинг таърифи кенг фалсафий мунозара мавзудир, биз бу ерда унга даъво қилмаймиз, - деб изоҳ беради журналист. - "Эркинлик бошқаларга зарар етказмайдиган ҳар қандай нарсани қилиш қобилиятидан иборат", ҳисоблайди ўз навбатида Инсон ва Фуқаролар ҳуқуқлари декларацияси. Аммо ниқобнинг ўзига хос хусусияти шундаки, у ўз эгасини ҳимоя қилиш учун эмас, балки авваламбор, касаллик олдида энг заиф одамлардан бошлаб бошқаларни ҳимоя қилиш учун мўлжалланган. "Ҳаётни сақлаб қолиш, энг заифларни ҳимоя қилиш, вирус тарқалишини камайтириш: барчанинг соғлиғи бизнинг фуқаролик бурчимизни англашимизга боғлиқ" деди Бош вазир Жан Кастекс твиттерда. Ўз навбатида, ҳукумат вакили Габриел Аттал кўрсатганидек, "Мақсад умумий такрорий карантиннинг олдини олишдир", бу ўз моҳиятига кўра кўпроқ эркинликни бузади. Табиатан «худбин» бўлган шахсий эркинликка қонунлар билан тартибга солинадиган жамоавий эркинликни қарши қўядиган жуда эски фалсафий мунозара", дея хулоса қилади нашр.

Манба: Le Figaro

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase