close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Яқин Шарқ пандемияда «ҳал қилувчи палла»га яқинлашмоқда, ҳисоблайди ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Яқин Шарқ коронавирусга қарши курашда ҳал қилувчи паллага кирганлиги ҳақида огоҳлантирмоқда, мамлакатларда карантин чора-тадбирлари кучсизланиб боргани сари касаликка чалиниш ҳолатлари кўпаймоқда. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти чоршанба куни Шарқий Ўрта эр денгизи минтақасини ташкил этувчи 22 мамлакатда миллиондан ортиқ COVID-19 ҳолатлари қайд этилганлигини маълум қилди – Марокашдан Покистонгача бўлган катта ҳудудни ЖССТ мана шундай атайди.

"Биз минтақамизда жиддий вазиятдамиз", деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Яқин Шарқ бўйича вакили Аҳмад ал-Манзари онлайн-матбуот анжуманида.
Минтақадаги барча ўлимларнинг 80 фоизидан кўпроғи атиги бешта мамлакатда қайд этилган: Миср, Эрон, Ироқ, Покистон ва Саудия Арабистони, буни ал-Манзари "муҳим жиҳат" деб атади.
"Фақатгина июн ойида рўйхатга олинган ҳолатлар сони, 29 январ куни минтақада биринчи марта аниқланганидан кейин тўрт ой ичида рўйхатга олинган ҳолатлар сонидан кўпдир", деди у.
Яқин Шарқдаги энг хавфли авж олишни тўхтатиш учун кураш олиб бораётган Эрон душанба куни COVID-19дан бир кунда энг кўп ўлимни қайд этди - 162 киши. Ҳаммаси бўлиб, бугунги кунга қадар 230211 та касалликка чалиниш ва 10 958 та ўлим ҳолатлари қайд этилган.
Қўшни Ироқда ҳукумат қаттиқ карантин чораларини қўллашдан бош тортди, гарчи бутун мамлакат бўйлаб йиллар давомида урушдан азоб чекаётган касалхоналар гавжум бўлса ҳам.
Бу йил пандемия даврида "чекланган" ҳажни ўтказишга қарор қилган Саудия Арабистони, Форс кўрфази минтақасида энг кўп зарар кўрган давлатга айланди. У ерда 194225 дан ортиқ касаллик ва 1700 кишининг ўлими қайд этилди.
Ал-Манзари аниқланган ҳолатларнинг кўпайишини қўшимча тестлар ва сўнгги ҳафталарда вирус тарқалишига қарши қўйилган чекловларнинг олиб ташланиши билан изоҳлади.
У карантин заифлашганига қарамай, одамларни "эҳтиёт ва ҳушёр" бўлишга ва соғлиқни сақлаш идоралари томонидан тавсия этилган протоколларга риоя қилишга чақирди.
"Карантиннинг кучсизланиши реакцияни сусайтириши ёки ижтимоий мажбуриятларнинг сусайишини англатмайди", деди Манзари ва жамоат жойлари очилганда "вазият барқарорлашаётган мамлакатларда ҳам" беморларнинг сони кўпайиши хавфи мавжудлигини айтди.
У пандемия олдида глобал бирдамликка чақирди ва мамлакатлар соғлиқни сақлаш тизимини "кучайтириши" кераклигини айтди.
Учрашувда қатнашган ЖССТнинг бошқа вакиллари, Яқин Шарқдаги ҳукуматлар реанимация ва тез ёрдам хоналарида ўринлар тайёрлаш учун кўпроқ иш қилишлари кераклигини айтишди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase