Дубайда Амирликлар диабети жамияти, қандли диабет ва Рамазон халқаро альянси ва "Санофи" фармацевтика компанияси томонидан ташкил этилган конференцияда IDF диабетга чалинганлар учун рамазонга оид қўлланмани эълон қилди.
"Йўриқнома структураси шундайки, уни дунёнинг ҳар қандай жойида мусулмонларнинг эҳтиёжларига мослаштириш мумкин", деди Шавкат Содиқот.
Масалан, Скандинавия мамлакатларида кунлик рўза кунига 22 соатгача давом этади ва бу, албатта, диабетга чалинган беморларнинг соғлиғига таъсир қилмай қолмайди.
Федерация диний етакчиларни диабет ва рамазон бўйича ташкил этган ўқув семинарларида қатнашишга, беморларга хавфсиз рўза бўйича мутахассис маслаҳатларини беришга чақирди.
Рамазон ойида диабет билан оғриган беморларда учрайдиган асоратларга қонтаркибидаги шакарнинг ўзгариши, сувсизланиш ёки диабетик кетоацидоз киради, бу эса баъзи ҳолларда комага ва ўлимга олиб келиши мумкин.
Шу муносабат билан, диабетга чалинганларга, қолган ойларда бўлгани каби, рамазонда тахминан бир хил парҳезга риоя қилиш тавсия этилади.
Аммо, диабетга чалинганлар учун рўза тутиш бўйича тавсиялар ушбу мавзу бўйича етарли маълумотга эга эмаслиги сабабли статистикага эмас, балки мутахассисларнинг фикрига асосланади.
2001 йил статистикасига кўра, 1-тоифа диабет билан оғриган беморларнинг 42,8% ва 2-тоифа диабет билан оғриган беморларнинг 78,7% рамазон ойида камида 15 кун рўза тутган.
"Рамазон ойида одамлар ҳақиқатан ҳам соғлиғига ғамхўрлик қилишлари учун энг яхши ва энг амалий маслаҳатларни бериш жуда муҳим", деди Халқаро диабет ва Рамазон альянсининг раиси доктор Муҳаммад Хассанеин (Mohamed Hassanein).
Халқаро диабет федерацияси Рамазон ойи учун тавсиялар берди
Халқаро диабет федерацияси (IDF) диабетиклар учун Рамазон уйида хавфсиз рўза тутиш бўйича брошюра чиқарди, деб ёзади The National. Дунёда тахминан 148 миллион диабетга чалинган мусулмонлар яшайди. Ва умуман олганда, дунёда диабет касаллиги "цунами тезлигида" ўсиб бормоқда ва улар тўғри маълумотларга эга бўлиши керак, деди Федерация президенти Шавкат Садикот.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Саломатлик
|
Калит сўзлар