close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Занжабил ва секс (имбирь)

Занжабил янги, қуритилган, тузланган ҳолатда истеъмол қилинади, кукун қилинади, ундан шарбати ёки ёғи сиқиб олинади. Шамоллаш ва юқумли касалликларнинг тарқалиши даврида бу маҳсулот кўпчилик учун алмаштириб бўлмайдиган маҳсулотга айланади. Бироқ, мутахассислар илдизнинг барча фойдали хусусиятларини ҳис қилиш учун уни ҳар куни истеъмол қилиш кераклигини айтадилар.

Қаришга қарши ва қанд касаллигини енгган восита: занжабилнинг еттита ажойиб хусусиятлари (Al Ahram, Миср)

Занжабил инсониятга минг йиллар давомида маълум бўлиб, дастлаб Ҳиндистон ва Хитойда етиштирилган.
Шунингдек, у турли касалликларни даволашда кўплаб фойдали хусусиятлари билан машҳур.
Ҳозирги вақтда занжабил янги, қуритилган, тузланган, кукунга майдаланган ҳолда истеъмол қилинади, шарбати ёки ёғи сиқиб олинади ва баъзан ҳатто косметикага қўшилади.
Испаниянинг La Vida Lucida журнал занжабилнинг инсон организми учун фойдаси ҳақида ҳикоя қилинган мақолани эълон қилди.
Бу ўсимликнинг еттита фойдали хусусиятлари бор, лекин битта шарт бор: бу маҳсулотни вақти-вақти билан эмас, балки ҳар куни истеъмол қилиш керак.

1. Қариш жараёнини секинлаштиради
Занжабил — энг кучли антиоксидант, чунки унинг таркибида гингероф фаол таркибий қисми мавжуд. Ушбу модда оксидловчи стресс - танадаги соғлом ҳужайраларни йўқ қилиш жараёни билан курашишга қодир.
Стресс - қариш сабабларидан бири, аммо таомномада озгина занжабил бўлса, ҳужайралар салбий таъсирларга нисбатан чидамли бўлади.

2. Кўнгил айнишига қарши курашади
Занжабил ҳомиладорликнинг биринчи триместридаги токсикоз туфайлими, ёки бош айланиши туфайлими, ҳар қандай сабабдан келиб чиққан кўнгил айниш учун тенг даражада самарали таъсир кўрсатади.
Занжабил қусишни келтириб чиқарадиган нерв импульсларини блоклайди.

3. Қон таркибидаги қанд миқдорини пасайтиришга ёрдам беради
Занжабил гипертензия, семириб кетиш, диабет, ўт пуфагида тошлар пайдо бўлиши ва қонда глюкоза даражаси юқорилиги билан боғлиқ бошқа касалликлар хавфини камайтиради.
Агар сизга аллақачон 2-тоифа диабет ташхиси қўйилган бўлса, занжабил бу ҳолат билан боғлиқ асоратлар хавфини камайтиришга ёрдам беради.

4. Занжабил микроблардан энг яхши ҳимояни таъминлайди
Замонавий тиббиётнинг энг жиддий муаммоларидан бири — бу антибиотикларнинг ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилинишидир. Кенг тарқалган инфекцияларни антибиотиклар билан даволашга ҳаракат қилаётган одамлар кўпинча бу дориларни нотўғри ишлатишади ва дори-дармонларга чидамли бактерияларнинг назоратсиз кўпайишига олиб келганини тушунишмайди.
Натижада, кеча нисбатан осонлик билан даволаниши мумкин бўлган бактериал инфекциялар энди дори-дармонларга қарши иммунитетга эга бўлиб олади.
Занжабил, саримсоқ каби, бактериялар билан курашиш қобилиятига эга эканлиги исботланган. Олимларнинг фикрига кўра, занжабил турли касалликларни даволашда катта салоҳиятга эга.

5. Занжабил оғиз бўшлиғи ҳақида ғамхўрлик қилади
Занжабил милк касалликларини, айниқса гингивит, пародонтит, тиш бўшлиғи ва илдиз каналларининг инфекцияларини келтириб чиқарадиган патоген бактерияларнинг фаоллигини тўхтатиб туради.
Кунига бир марта янги занжабилнинг бир бўлагини чайнаш ёки оғзингизни занжабил кукуни билан ювиш кифоя.

6. Жинсий ҳаётга ижобий таъсир кўрсатади
Кўпчилик одамлар занжабил минг йиллар давомида афродизиак бўлганига ишончи комил.
Мисол учун, Хитой файласуфи Конфуций унинг эркаклар жинсий фаоллигини ошириш қобилияти ҳақида ёзган.
Замонавий олимларнинг фикрига кўра, занжабил нафақат жинсий истакни рағбатлантиради, балки эркакларнинг бепуштлиги билан курашишга ёрдам беради ва сперма сифатини яхшилайди.

7. Хотира ва фикрлаш тезлигини оширади
Ўрта ёшли аёлларда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, занжабил бош мия қобиғида ёшга боғлиқ ўзгаришларни секинлаштириш учун зарурдир.
Шунингдек, занжабил экстракти таблеткасини икки ой давомида қабул қилган одамлар хотирасини, реакция тезлигини ва бошқа когнитив қобилиятларини яхшилагани аниқланди.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, занжабил Альцгеймер каби ёшга боғлиқ касалликлар учун асосий дори бўлиши мумкин.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase