close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Саратон касаллигининг олдини олиш мумкинми? Мутахассисдан жуда муҳим маслаҳат...

Конфорт зонамиздан чиқиб, тартибимизни ўзгартириб, соғлом овқатланиш, кундалик жисмоний машқлар, вазнни назорат қилиш, бир сўз билан айтганда, онгли турмуш тарзини ўз ичига олсак, кўплаб касалликларга чалиниш эҳтимолини камайтирамиз. Хўш, биз аниқ нима қилишимиз керак? Гематология мутахассиси проф. Др. Итир Шириноғлу Демириз (Dr. Itir Shirinog'lu Demiriz), жамият кўпроқ хабардор бўлган саратон ҳақида таклифлар берди.

Конфорт зонамиздан чиқиб, тартибимизни ўзгартириб, соғлом овқатланиш, кундалик жисмоний машқлар, вазнни назорат қилиш, бир сўз билан айтганда, онгли турмуш тарзини ўз ичига олсак, кўплаб касалликларга чалиниш эҳтимолини камайтирамиз. Хўш, биз аниқ нима қилишимиз керак? Гематология мутахассиси проф. Др. Итир Шириноғлу Демириз (Dr. Itir Shirinog'lu Demiriz), жамият кўпроқ хабардор бўлган саратон ҳақида таклифлар берди.

Бизнинг жамиятимиз энди саратон ташхисида анча онгли ва уйғунроқ. Бутун дунёда диагностика ва даволаш соҳасидаги ўзгаришлар ижобий ривожланмоқда, ҳар бир саратон тури учун тобора кўпроқ молекуляр усулларга айланмоқда.

ҚЎЛЛАБ БЕРИШ БИЗНИНГ ҚЎЛИМИЗДА

Шифокорлар сифатида биз диагностика ва даволаш босқичларини бошқариш билан бирга оила аъзоларини соғлом ҳаётларини давом эттиришларини қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламиз. Бу жараёнда ҳаракатсиз ҳаётдан узоқлашиб, стрессни назорат қилиш, соғлом овқатланиш бўйича маслаҳатлар бериш бизнинг бурчимиздир.
Албатта, ҳеч қандай усул 100% профилактика эмас, лекин хабардорлик ҳамма нарсадан муҳимроқдир.

СИЗ НИМА ҚИЛА ОЛАСИЗ?

Машқ қилиш: Саратон ва жисмоний машқлар ўртасидаги боғлиқлик кўплаб илмий тадқиқотларда исботланган. Фаол бўлмаган тананинг саратонга мойиллиги бир нечта сабабларга кўра ортади. Мисол учун, ҳафтада 4-6 соат юриш касаллик хавфини 10% га камайтиради ва агар у даволаниш жараёнида бўлса, у ҳам шифо ва тананинг аввалги кучини тиклашни тезлаштиради.

Оғирликни назорат қилиш: Ортиқча вазнли одамларда саратон ривожланиш даражаси тахминан 60% га ошади. Фаол ҳаёт, соғлом машқлар сиёсати ва, албатта, соғлом овқатланиш орқали вазн назоратини сақлаб қолиш ҳимоя қилади.

Соғлом овқатланиш: бизнинг иммунитетимиз ва ичак микробиотасини қўллаб-қувватловчи озиқ-овқатларни истеъмол қилиш жуда муҳимдир. Ушбу гуруҳда мевалар, сабзавотлар, ёгурт каби пробиётик сут маҳсулотлари ва қайта ишланмаган оқсиллар вазнни назорат қилишда самарали ва саратон касаллигидан ҳимоя қилади. Биз тузли овқатлар ва қайта ишланган кимёвий моддаларни ўз ичига олган тез овқатланиш маҳсулотларини столимиздан олиб ташлашимиз керак.

Йога, медитация, табиат сайрлари: Ҳаёт шароитлари кундан-кунга қийинлашиб бораётган бугунги шароитда биз ўзимизга вақт ажратишимиз зикор ва йога билан бирга табиатда сайр қилиш каби медитатсияларга имкон беришимиз керак. Стресс туфайли юзага келган сон-саноқсиз салбий ҳодисалар сингари, унинг саратон касаллигига таъсири шубҳасиздир.

Гарчи биз кўниккан нарсалардан воз кечиш ёки ўзгартириш бизнинг конфорт зонамизни бузиш деб ҳисобланса-да, баъзида конфорт деб ҳисобланган нарса сизга зарар этказиши мумкин.

Абу Муслим таржимаси (туркчадан)

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase