Ўзбекистон юрак-қон томир касалликларидан ўлим даражаси бўйича дунёда бешинчи ўринда туради. Ҳар 100 минг кишига 354 ўлим тўғри келади. Бундай маълумотлар Жаҳон Статистика ресурси томонидан тақдим этилган.
Биринчи бешликка, Ўзбекистон (354 ўлим), Украина (305 ўлим) ва Беларус (282 ўлим) кирди.
Рўйхатда Россия 27-ўринда, Қозоғистон 35-ўринда, Эрон 54-ўринда, Туркия эса 117-ўринда.
Япония, Франция ва Жанубий Корея хавф даражаси пастроқ мамлакатлар сифатида қайд этилган ва рейтингнинг охирги уч ўринини эгаллаган: 181, 182 ва 183-ўринлар.