Қозоғистонда коронавирус ва қизамиқ туфайли тиббий ниқоб тақиш режими тикланди. Бу ҳақда Қозоғистон бош санитария шифокорига таяниб, “Курсив” хабар берди.
Ниқоб тақиш тиббиёт муассасаларида мажбурий бўлади, жамоат жойларида эса тавсия этилади. Тиббий муассаса раҳбарлари “тиббий ташкилотларда ходимлар ва ташриф буюрувчиларнинг ниқоблардан фойдаланишини, шунингдек, антисептик воситаларидан фойдаланишини таъминлаши” шарт.
Жамоат жойларида эса ниқоб тақиш тавсия этилади.
“Транспортнинг барча турларида, аҳоли гавжум жойларда (аэропортлар, вокзаллар, бозорлар, савдо марказлари, театрлар, кинотеатрлар, давлат хизматлари марказлари, банклар ва бошқалар) тиббий ёки матоли ниқоблардан фойдаланиш тавсия этилсин”, — дейилади тегишли ҳужжатда.
Маълумот ўрнида, Қозоғистон Парламент мажлиси 7 февраль куни ковид сабабли мажбурий ниқоб тақиш режимини жорий қилганди. Парламент раиси Ерлан Кошанов ва президент маслаҳатчиси Қанат Бозумбаев аллақачон коронавирус инфекциясига чалинган. Журналистлардан парламентдаги тадбирлар вақтида тиббий ниқоб тақиш талаб қилинган.
Қозоғистонда тиббий ниқоб режими жорий қилинди
Қозоғистонда коронавирус ва қизамиқ туфайли тиббий ниқоб тақиш режими тикланди. Бу ҳақда Қозоғистон бош санитария шифокорига таяниб, “Курсив” хабар берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Саломатлик
|
Калит сўзлар