close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россияда исириқ тақиқланди

Россиядан келган янгилик қозоғистоникларни ажаблантириб қўйди. Чунки қўшни давлат кутилмаганда исириқни тақиқланган ўсимликлар рўйхатига киритди. Қозоғистонда ушбу ўсимликни исталган шаҳардаги бозордан сотиб олиш мумкин. Халқ орасида бунга талаб жуда юқори.

Россиядан келган янгилик қозоғистоникларни ажаблантириб қўйди. Чунки қўшни давлат кутилмаганда исириқни тақиқланган ўсимликлар рўйхатига киритди. Қозоғистонда ушбу ўсимликни исталган шаҳардаги бозордан сотиб олиш мумкин. Халқ орасида бунга талаб жуда юқори.

Лекин қўшни давлатда исириқ энди назоратда тутилиши лозим бўлган гиёҳванд воситаси деб қаралади. Ушбу янгилик қозоғистонлик наркологларни ажаблантириб қўйди. Чунки исириқ ноанъанавий тиббиётда микроб ва бактерияларни ўлдириш учун турли дамламалар тайёрлаш ва тутатиш орқали қўлланилса ҳам ўсимлик наркотик қарамликни келтириб чиқариши ҳақидаги иддао улар учун янгилик бўлди.

Ақтўбе вилояти руҳий саломатлик маркази директори ўринбосари Гулмира Уразова “Албатта, ҳайрон бўлдим. Сабаби мен ўз тажрибамда исириқни гиёҳванд модда сифатида ишлатилганлигини умуман кўрмаганман. Бизда олимлар тадқиқ қилиб, тақдим этган ва булар асосида чиқарилган буйруқ ва стандартлар бор. Лекин уларнинг ҳеч бирида исириқнинг гиёҳванд модда эканлиги ҳақида сўз юритилмаган. Бизда исириқни гиёҳванд модда сифатида қўлланган бирорта ҳам бемор бўлмаган” деди.

Ҳозирги вақтда исириққа талаб жуда юқори. Сотувчилар бу талабнинг шамоллаш мавсумида ортиб кетишини билдириб, бир боғ ўртача 250 тенгеда сотилишини айтишди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz

Ўхшаш мақолалар (калит сўз бўйича)

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase