Абу Муслим
Сурияда жанговар ҳаракатлар натижасида Башар Асад армияси раҳбари, армия генерали Суҳайл Ҳасан ўлдирилди. Бундан ташқари Сурия диктаторининг укаси Моҳир Асад оғир яраланди. Хабар қилинишича, Суҳайл Хама касалхонасида жароҳатдан вафот этди, у ерга Саракибдан етказилганди.
1997 йилнинг 1 июнь куни туғилган бу жажжи қизалоқ 21 йиллик умри давомида мусулмонларнинг дарди ва қонли тўқнашувлари гувоҳи бўлди... Бу муслима синглимизнинг исми Разан Ашраф Абдулқодир ан-Наджжар фаластинлик ҳамшира (фельдшер), Исроил мудофаа кучлари томонидан Ғазо сектори билан чегарада, фаластинлик ярадорларга ёрдам бераётган пайтда ўлдирилган.
Янги коронавируснинг саёрамиз бўлаб тарқалиши дунёнинг турли мамлакатларида одамлар фаоллигига жиддий таъсир этмоқда. Спорт мусобақалари, модалар намойишлари, илмий конференциялар, карнаваллар, ҳатто парламент мажлислари – уларнинг ҳаммаси бекор қилинмоқда ёки кейинга қолдирилмоқда ёки бошқача форматда ўтказилмоқда.
Интернетнинг рус тилидаги сегментда йиллар давомида Суриядаги воқеалар ҳақида ахборот бўшлиғи пайдо бўлди. Бунинг асосий сабабларидан бири – Россия Федерациясининг ҳақиқатни яширишдан манфаатдорлигидир, чунки Кремлнинг Асадлар сулоласи диктатураси билан алоқаси совуқ уруш давридан бери давом этяпти.
Жанубий Кореяда минг кишига коронавирус юқтирган секта раҳбарларини қотиллик учун суд қилишмоқчи. Шу билан бир пайтда Жанубий Коредаги барча католик черковлари коронавирус тарқалишининг олдини олиш чораси сифатида ёпиб қўйилди. Бу католицизм Жанубий Кореяга кириб келгандан буён 236 йил давомида мисли кўрилмаган ҳодисадир.
Саудия Арабистони қиролликда биринчи Аёллар футбол лигасини ташкил қилди ва мамлакат «келажаги учун катта қадам ташлади», деди Саудия Арабистони «Спорт ҳамма учун» федерацияси президенти. АФЛ душанба куни бўлиб ўтган тадбирда мукофот фонди 500 минг риёл бўлган фонд билан бирга тақдимот қилинди.
Нью-Делида мусулмонларнинг уйлари ва ибодатхоналарига ҳужум қилган ҳинд зўрвонларининг давом этаётган бебошликлари оқибатида камида 34 киши ҳалок бўлди, бу мусулмонлар дунёси ва АҚШ томонидан қораланмоқда. Туркия президенти Ражаб Тойип Эрдўған пайшанба куни Ҳиндистонда мусулмонлар «қирғини»ни кескин қоралади.
Турк армияси Сурия ҳарбийларининг Идлибдаги позициялари бўйича берган ёпирилма зарбаси натижасида «Бук» ва «Панцирь» комплекслари, 23 та танк, яна шунча дала тўплари ва ўзиюрар тўплар, шунингдек, бешта вертолетни йўқ қилди. Бу ҳақида Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар маълум қилди, деб хабар беради Anadolu.
Келиб чиқиши гонконглик бўлган Голливуд актери Джеки Чан коронавирус юқтириб олганликда гумон қилиниб, касалхонага тушган бўлиши мумкин. Ўтган дам олиш кунлари 65 яшар жанг санъати вакили Гонконгда яна 60 киши таклиф қилинган зиёфатга ташриф буюрганди. Уларнинг айримлари SARS-CoV-2 вирусини юқтириб олган экан.
Деҳлида уч кеча давомида мусулмонлар яшайдиган туманларда давом этган қирғинлар оқибтида 27 киши ҳалок бўлди. Чоршанба куни Ҳиндистон потахтида тўқнашувлар кузатилмади, лекин вазият ескинлигича қолмоқда. Ҳукумат нотинч ҳудудларга полиция ва қўшинлар юбормоқда. Деҳлида бир неча ўн йиллар давомида бундай воқеалар бўлмаганди.
Германиянинг Ханау шаҳрида жангари исломофобини оммавий отиш Ғарб оммавий ахборот воситалари томонидан қўлланилаётган икки томонлама стандартлар миқёсига таъсир қилди. Аввалроқ, 19 феврал куни кечқурун, неонацистлар дунёқарашига эга бўлган 43 ёшли немис Тобиас Ратьен Midnight и Arena шарқ ошхонаси икки кафесига ташриф буюрганларга ўт очгани ва шундан сўнг у жиноят жойини тарк этгани ҳақида маълум қилинганди.
Эрон янги коронавирус туфайли саккизта ўлим ҳолати ва яна 43 та янги юқтириб олиш ҳолати ҳақида маълум қилди, бу эса қўшни давлатлар тез тарқалаётган эпидемиядан қўрқиб, Эрон билан барча туристик алоқаларни тўхтатишига мажбур қилди.