close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
02.11.2023 12:38

Савол: Мен Қуръони каримда Исроил ҳақида нима дейилганини билишим керак. Баъзи яҳудийлар Қуръон ҳақида саволлар бериб, Қуръон Исроилнинг Фаластин замини эканлигини ва бу Қуръонда яҳудийларга ваъда қилинганлигини айтишмоқда. Айтишларича, Қуръони каримда Довуд алайҳиссаломга Фаластин ваъда қилингани ва у Исроил деб аталган эмиш. Улар, шунингдек, Худо бу ерни мерос қилиб яҳудийларга берганмиш. Илтимос, менга ёрдам бериш учун менга маълумот беринг.
Ёрдамингиз учун ташаккур, Аллоҳ таоло сизни яхши амалингиз учун ҳидоят ва баракали қилсин.

02.11.2023 12:16

Исроилнинг 25 кундан бери давом этаётган тажовузи туфайли Ғазода геноцид рўй бераётган ва Европа давлатларининг миллионлаб аҳолиси расмий босимга қарамай, Ғазони қўллаб-қувватлаётган бир пайтда, Муҳаммад бин Салмон бошчилигидаги Саудия Арабистони бошқа йўлни танлади. Ғазо бошдан кечирган фожиаларга ва араб кўчаларида ғазабга қарамай, Саудия Арабистони Фаластиндаги воқеалардан қатъи назар, Ар-Риёдда "Риёд мавсуми 2023" кўнгилочар мавсумини очди. Улар ҳатто байрамни кейинга қолдиришни сўраганларни ҳам танқид қилишди (эътиборга олишмади).

02.11.2023 11:50

Бутун дунёда болаларнинг умидлари ва орзулари бор, лекин Фаластинда болалар ўзлари танламаган қийинчиликлар ва хавфли шароитларга дуч келишади. Аммо барча тўсиқларга қарамай, улар ўз ҳуқуқлари ва келажаги учун курашда ақл бовар қилмайдиган жасорат ва матонат кўрсатадилар.

02.11.2023 00:14

Халқаро футбол федерацияси раҳбари Жанни Инфантино ўзининг ижтимоий тармоғида 2034 йилги жаҳон чемпионатининг финал босқичи Саудия Арабистонида бўлиб ўтишини ёзди.

01.11.2023 23:47

Бутунжаҳон мусулмон уламолари иттифоқининг Ижтиҳод ва фатво қўмитаси “Мусулмон давлатлари ҳукуматларининг Ғазо уруши бўйича мажбуриятларига оид фатвоси” деб номланган баёнотида шундай изоҳ берди: Ҳарбий аралашув ва Фаластин ҳукумати ва қаршилик гуруҳларини ҳарбий техника билан таъминлаш шариат талабидир.

01.11.2023 21:15

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ғазо урушининг 26-кунида Ғазо секторидаги шаҳидлар сонининг 8 минг 796 нафарга етганини маълум қилди.

01.11.2023 21:07

Саудия Арабистони қуролли кучлари Яманда Эрон томонидан қўллаб-қувватланган ҳусий исёнчилар билан тўқнашувдан сўнг юқори шай ҳолатга келтирилди, улар ҳам қироллик устидан Исроил томон ракета отишга уриндилар. Бу ҳақда Блоомберг ўз манбаларига таяниб хабар берди.

01.11.2023 21:02

Анқаранинг Исроилга нисбатан позитсияси Туркияни НАТОдан чиқариш учун асос эмас, деди Давлат департаменти матбуот котиби Метт Миллер.

01.11.2023 19:39

Москвада Южное Бутово туманидаги Гавриково-1 СНТда жойлашган мусулмон ибодатхонаси муҳрланди. Бу ҳақида «Милость» мусулмонлари диний ташкилоти раиси Марат Алимов IslamNews агентлигига маълум қилди. Имом Алимовнинг сўзларига кўра, "30 октябрь куни Тергов қўмитаси ходимлари маънавият маскани намозхонасида текширув ўтказиб, Қуръони Карим ва бошқа диний адабиётларни экспертизадан ўтказиш учун олиб қўйишган. Шундан сўнг, бино муҳрланган".

01.11.2023 19:27

Махачқалъадаги рухсат етилмаган митинглар иштирокчилари ташқи провокация қурбони бўлганликларини инобатга олсак, уларга юмшоқ муносабатда бўлиш керак. Шундай фикр билдирди Татаристон муфтийси Комил Самигуллин Доғистондаги сўнгги хавотирли воқеаларга изоҳ берар экан.

01.11.2023 18:14

Кремл мени камдан-кам ажаблантиради. 70-йилларда Жорж Оруеллнинг "1984" романини ўқиганимда (ўша пайлар мен 10 ёшда эдим), мен дарҳол унда Совет ҳаётимизни танидим. Бу вақтга келиб, ҳамма аллақачон давлатнинг ҳамма нарса "яхшироқ ва қувончлироқ" бўлиб бораётгани ҳақидаги баёнотларига ўрганиб қолган эди. Бу Сталиннинг 1935 йилда, одамлар очликдан ўлаётган ёки ўйлаб топилган жиноятлар учун қамоқхонага кетаётган пайтда айтган сўзлари эди.

01.11.2023 18:06

АҚШ Миллий мусулмон-демократик кенгаши ва Демократик партия фаоллари президент Жо Байденга мактуб йўллаб, АҚШ расмийларини Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш тарафдори бўлишга чақирди. Мактуб ташкилот сайтида эълон қилинган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase