close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Москвада бир ҳафта ичида мусулмонларнинг иккинчи намозхонаси муҳрланди

Москвада Южное Бутово туманидаги Гавриково-1 СНТда жойлашган мусулмон ибодатхонаси муҳрланди. Бу ҳақида «Милость» мусулмонлари диний ташкилоти раиси Марат Алимов IslamNews агентлигига маълум қилди. Имом Алимовнинг сўзларига кўра, "30 октябрь куни Тергов қўмитаси ходимлари маънавият маскани намозхонасида текширув ўтказиб, Қуръони Карим ва бошқа диний адабиётларни экспертизадан ўтказиш учун олиб қўйишган. Шундан сўнг, бино муҳрланган".

Масжидга қатновчи Эдуард исмли диндорнинг IslamNews агентлигига айтишича, Южное Бутово Москванинг кўплаб ислом динига эътиқод қилувчилар яшайдиган аҳоли пунктлари қаторига киради. "Южное Бутовода иккинчи намозхона очилгандан сўнг, Гавриководаги масжид сезиларли даражада енгиллаб қолганди. Илгари жума намози икки навбат билан ўқилган бўлса, ҳозир битта навбатда ўқиляпти. Масжиднинг ёпилиши одамларга диний амалларни бажаришда қўшимча қийинчиликлар туғдиради", — деди агентлик суҳбатдоши.
Москвада мусулмонларга ибодат қилиш учун жой етишмаслиги сабабли, диндорлар турар-жой бинолари ёки савдо марказларида биноларни ижарага олишга мажбур бўлмоқдалар, бу эса маҳаллий аҳоли учун маълум бир ноқулайликлар туғдирмоқда. Москва муфтийликлари шаҳарда бир нечта масжидлар қуриш орқали муаммони бартараф этишни таклиф қилмоқда. Бундан ташқари, православ диндорларининг қулайлигини таъминлаш учун шаҳар дастури-200ни амалга ошириш мисоли мавжуд. Унда пойтахтнинг ҳар бир туманида пиёда масофада черковлар қуриш кўзда тутилган. Южное Бутоводаги ибодат масканининг ёпилиши ҳуқуқ-тартибот идоралари пойтахтнинг бошқа бир тумани Митинодаги мусулмонлар маънавият маркази ва масжид сифатида фойдаланган бинони муҳрлаб қўйганидан бир неча кун ўтиб содир бўлди.

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase