Тан олиш керакки, мусулмон ёшларнинг баъзи доиралари кўпчилик Ислом уламоларига, айниқса ҳукуматга яқин бўлган олимларга ишончсизликлари туфайли фақат китобларгагина таянадиган бўлиб қолишган. Уларнинг фикрича, бундай уламолар ҳукуматнинг Аллоҳ нозил қилган шариатга амал қилмаётганлигини била туриб, унинг тарафини оладилар, зулмни кўриб туриб, уни тўхтатишга уринмайдилар ва ҳатто жим ҳам турмай, аксинча, зўравон раҳбарга «Сиз нақадар одилсиз! Нақадар қаҳрамонсиз» дея маддоҳлик қиладилар. Ҳеч бўлмаса ҳақни айтмай турсалар ҳам майли эди, ваҳоланки улар ёлғонни сўзлайдилар!
«Олимлар турли жониворларнинг рақамларни қандай қабул қилганини кўпдан бери ўрганишмоқда. Энди улар, ҳатто асал ташувчи ариларни ҳисобни ўрганиш – ҳар ҳолда оддий қўшиш ва айиришни билишини кашф қилдилар», - хабар беради немис журнали Der Spiegel.
Конгрессга сайланган иккита мусулмон аёлнинг бири, Сомалида туғилган ва 14 ёшлигида оиласи биан бирга АҚШ да бошпана топган Илхон Умар Исроил тарафдори бўлган лоббичилар гуруҳи Конгресс аъзоларига Исроилни қўллаб-қувватлаш учун пул тўлаши ҳақида Твиттерда эълон қилган тахминлари учун оммавий узр келтирди. Бу яқиндагина биринчи қалдирғоч сифатида олқишланган ва ажойиб келажак башорат қилинаётган сиёсатчи аёл учун оғриқли зарба бўлди.
АҚШ президенти Трамп Конгресс аьзоси бўлган муслима Илхон Умарни твиттерда ёзган ва Исроил тарафдори бўлган ташкилотни коралаган хабари учун танкид килди ва истеъфога чакирди. “Ўйлайманки, у Конгрессдан кетиши керак ёки вакиллар палатасида хорижий ишлар буйича кўмитадан чикиши керак”, деди Трамп Оқ Уйдан қилган видео мурожаатида, хабар беради The Independent.
Аллоҳ Таолога ҳамду-санолар, Унинг Росули соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотларимиз бўлсин! Муҳтарам опа-сингил биродарларимиз! Аллоҳ Таолодан қалбларимизни мунаввар қилишини, бизни ҳидоятга йўллашини, бизга икки дунё саодатини насиб этишини илтижо қиламиз!
Жарроҳ–стоматологнинг сўзларига кўра: Мен туман поликлиникасида жарроҳ–стоматолог бўлиб ишлайман ва кунига 20-50 кишини қабул қиламан. Сиз болаларингиз учун Макдональдсдан маҳсулот, газланган ширин ичимликлар, чипс, сухарик ва ярим тайёр маҳсулотлар харид қилганда уларни онкология марказининг бўлғуси мижозлари бўлишига хизмат қиласиз.
Иккинчи Шарқий Туркистон Республикаси, ёки Шарқий Туркистон Республикаси (ШТР) 1944-1949 йилларда Хитой Республикасининг Шинжон провинцияси шимолдаги учта (Или, Тачен ва Олтой) округи ҳудудида, Совет Иттифоқи ёрдамида ташкил қилинган. 1949 йил Шарқий Туркистон Республикаси Хитой Халқ Республикаси таркибига қўшиб олинган.
Шинжон мусулмонларига нисбатан хитойликлар қатағони бошланганидан узоқ вақт ўтгач, Хитойни танқид қилмасдан, у билан билан ҳамкорлик қилишни афзал кўрадиган ҳукмдорларнинг виждонига мурожаат қилингач, ниҳоят мусулмон мамлакати ҳукумати биринчи марта танқидий баёнот билан чиқди.
Космосда бўлиб қайтган эркак-мусулмонлар ҳақида кўп нарса маълум. Масалан, Муса Манаров ёки Талгат Мусабаев. Лекин мусулмон-космонавтлар фақат эркаклардан иборат эмас. Ҳайрон қолдингизми, мусулмон аёл космосга учганини билмасмидингиз? Сизни хурсанд қилишга шошилмоқчимиз, ҳа! Космонавтолар орасида Россия кораблида космосга парвоз қилган мусулмон аёл ҳам бор.
Каъбанинг ички қисми қандай кўринишга эга эканлиги ҳақида кўпчилик билмайди. Каъба шифтини учта устун кўтариб туради. Ҳар бир устун асосий фаришталардан бири номини олган. Устунлар устки қисмига бир нечта ёритиш чироқлари осилган кўндаланг тўсин маҳкамлаб қўйилган.
Бу мультфильмнниг қанчалик оммавийлашганини ҳатто хаёлингизга ҳам келтира олмайсиз! Мультикнинг ўзи ҳам, ўйинчоқ-Маша ҳам – уларни ҳозирда Эрон, Индонезия, Саудия Арабистони, Миср ва ҳатто Покистонинг исталган ўйинчоқлар дўконидан топиш мумкин.
Совет Иттифоқининг тарқалиб кетишига асос бўлган шартномаларни қайта кўриб чиқиш ғояси кўплаб россияликларнинг фикру-зикрини қамраб олмоқда. Олий суд эндигина толяттилик Дмитрий Третьяковнинг даъво-аризасидан қутулганида "Единая Россия", КПРФ ва ЛДПР депутатларининг бир гуруҳи Совет Иттифоқи тарқаб кетиши конституцион бўлмаганлигини тан олиш ва Михаил Горбачевни собиқ иттифоқнинг тарқаб кетгани учун жиноий жавобгарликка тортиш талабини кўтариб чиқишди.