Муфтий Аширов: Рўмолни ечиш талаби мусулмон аёлларни гуноҳга мажбурлашдир
Россиянинг Осиё қисми мусулмонлари диний идораси раҳбари Аширов муслима аёлларнинг рўмол ўрашини диний рамзларнинг намойиши, деб даъво қилаётганларнинг туб хатосини изоҳлади.
Хиёнат ва бевафолик – оғир гуноҳ
Инсоннинг ўз юртига ва ўз халқига хиёнат қилиши оғир гуноҳдир. Баъзи бир кимсалар юртини ҳимоя қилиш у ёқда турсин, ҳатто мўмин-мусулмонлар орасида турли ихтилофларни чиқариб, уларни бир-бирларига қарши қилиб қўядилар. Юртнинг тинч, халқнинг осуда ҳаётини кўра олмай, ҳар хил фитна-фасодларни қўзғайдилар. Ўтган йилларда юртимизнинг бир неча минтақаларида содир этилган машъум воқеъалар барчамизнинг эсимизда.
Бир киши ота-онасини сўкиши гуноҳи кабиралардандир
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир киши ота-онасини сўкиши гуноҳи кабиралардандир», дедилар.
«Қадай қилиб сўкади?» дейишди. «Бир одамни сўкади. У эса, анинг ота-онасини сўкади», дедилар».
Гуноҳларни ҳалол дейиш
Қатъий далиллар билан собит бўлган кичик ва катта гуноҳларни ҳалол дейиш куфрдир. Гуноҳни енгил ҳисоблаш, уни мубоҳ деб билиш ҳам куфрдир.
Ким мўминнинг айбини яширса
Ислом динимиз мўминларни Қуръони каримнинг жуда кўп оятларида Аллоҳга иймон келтиришга ва солиҳ амаллар қилишга чақиради. Шу билан гуноҳ ишлар қилмаслик, ёмонликлардан узоқ бўлишга тарғиб этади. Солиҳ амалларга қанчалик тарғиб, ёмонликларни не қадар таъқиқ этмасин, яхшига савоб, ёмонга гуноҳ ваъда қилмасин, гуноҳкорнинг дунёдаги жазосини ҳад ёки таъзир тимсолида белгиламасин, шариатимиз жиноятчининг гуноҳини исбот этишда, унга ҳукм қилишда ўзига хос йўл тутади, услуб қўллайди.