Ёлғон туфайли бошланган босқин
АҚШнинг тинчгина яшаётган Ироққа қарши бошлаган босқинига бу йил ўн беш йил бўлди. Кўпчилик катта қурбонлар ва вайронагарчиликларга сабаб бўлган ушбу қирғин урушининг нима сабабдан бошланиб кетганига ҳанузгача маънилироқ бирор жавоб топа олгани йўқ. АҚШнинг дунё зўравонига айланишига туртки бўлган Ироқ кампаниясини бошлашга ироқлик оддий муҳандиснинг исботланмаган гапи сабаб бўлган, деса балки кўпчилик ишонмас ҳам! Келинг, ҳаммасини бир бошдан сўзлаб берайлик...
Мустабид учун қопқон. Нега Саддам Ҳусайн Кувайтни босиб олмоқчи бўлди
1990 йили Яқин Шарқда бўлиб ўтган уч кунлик қуролли тўқнашув нафақат минтақа балки бутун дунё келажагига таъсир қилди. Форс кўрфазидаги кичкина бўлса ҳам бироқ ниҳоятда нефтга бой Кувайт давлати ҳодисалар марказида қолиб кетди. Кувайтни назорат қилиш учун усмонийлар, инглизлар ва олмонлар курашиб келишган.