close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эр ўз рафиқаси кўзи ёраётган вақт ёнида бўлиши керакми?

Туғуруқ вақтида хотинини қўллаб-қувватлаш
«Унинг, буни кўриши яхши эмас» ― дейишди менга туғуруқ учун ётган шифохонамда. Мен учинчи фарзандимизни дунёга келтиришда, эрим ёнимда бўлишини истаган эдим.

У иккита фарзандимни туғаётганимда ёнимда эди (ва энг қизиғи бу учинчи фарзанд хоҳлашида унга тўсқинлик қилмади, агар улар шуни назарда тутаётган бўлишса). Уларга айтган жавобимдан сўнг, тиббиёт ходимлари елкаларини қисишди ва муассаса қоидаларини бузишни исташмаслигини айтишди.

Охир-оқибат биз вақтинча яшаб турган Марокашдан зудлик билан АҚШга, уйга қайтишга қарор қилдик. Мен аввалгидек, уйда кўзим ёриди. Кейинроқ билдимки, туғуруқ пайтида мусулмон ўлкаларнинг эркаклари одатда хотинлари ёнида бўлишмас экан. Бунга турли хил сабабларни келтиришади.
 
Бу унинг учун руҳий зарба бўладими?

Аксари ҳолларда нега эркакларни хотинларининг кўзи ёраётган вақтда уларнинг олдига қўймасликларини, бу эркаклар учун руҳий зарба бўлиши билан изоҳлашади. Эр ўз хотинини мана шундай ҳолатда кўриш эртага унинг жинсий ҳаётига салбий таъсир кўрсатади, деб ҳисоблашади.

Айрим шифокорлар, нафақат, эр-хотин ўртасида бўладиган жинсий алоқа, балки эр учун “қонли саҳна” қанчалик таъсир этиши борасида ҳам қайғуришади. Бундай ҳолатларда эркак киши туғуруқ хонасида ҳушидан кетиб қолиши мумкинлиги ҳам қайд этилган. Жанг майдонларида оиласини ҳимоя қила оладиган, кучли руҳият соҳиблари болани дунёга келиши жараёнини кўра ва кўтара олмасликлари аён бўлган.
 
Бу - ҳижоб қонуниятларига зиддир

Ҳаё ― туғуруқ жараёнида эркакларнинг қатнашишини инкор этувчи яна бир воситадир. Мен бешинчи туғуруқни бошимдан ўтказган пайтим, бу Марокашда содир бўлган эди, эримиз иккаламиз аёл гинекологга мурожаат қилдик. Унинг шахсий клиникаси бор эди. Бу сафар эримни нафақат туғуруқ хонасига, балки кутиш залидан берироққа ҳам яқин йўлатишмади.

Гинеколог иш вақтида ҳижобда юрмас эди, шу боис у хотинларини олиб келган эркакларни маслаҳат ва туғуруқ хоналарига кузатиб боришлари ва ҳатто янги туғилган чақалоғини кўргани келгани ҳам қўймасди.

Туғуруқ ва доялик бўйича мутахассис Оиша ал Ҳожар (Aisha Al-Hajjar)нинг тасдиқлашича, Саудия Арабистони ва Мисрдаги кўплаб хусусий ва давлат шифохоналарида ҳижобга тааллуқли мазкур ҳолат қўлланилади. Бу қоида аёллар хоҳишига қараб амалга оширилади. Аммо у эркак санитарга тааллуқли бўлмай, улар тиббий ходимлар ва беморлар билан эркин мулоқат қила олишади. Беморнинг қулайлиги туғуруқ учун келган аёлга қарашдан устун туради.
 
Ҳар қандай қўллаб-қувватлов тақиқда

Кўпчилик туғуруқ жараёнида ҳомиладор аёл учун аёл доялар бўлишини қўллаб-қувватлайди. Чунки барча замонларда доялар аёл кишилар бўлган. Аммо тиббиёт муассасалари тез-тез эрларни ҳам туғуруқ жараёнига қўйишга рози бўлмоқда. Аслида туғуруқ жараёни вақтида бегона на аёл кишини ва на эркак кишини қўйиш мумкин. Уммон, Покистон, Саудия Арабистони, Миср, Марокаш ва Яман сингари мусулмон давлатларида аёлларга на қариндошлари ва дўстлари ва ҳатто профессионал дояларни олиб келиши тақиқланган.

Ҳожарнинг айтишича, Саудия Арабистонидаги айрим шифохоналарда туғиш учун келган аёлларни шунчалик изолация қилиб ташлашадики, уларга мобил телефон орқали ташқи дунё билан боғланишга ҳам рухсат берилмайди.

Шифохоналар туғадиган аёлни қўллаб турувчиларни турли сабаблар билан ёнларига қўйишмайди. Масалан, муолажага аралашиш ёки бошқа шартномаларда бу кўрсатилмаганини важ қилишади. Жуда кўп тиббий масканлар (хатто туғаётган аёлларнинг ҳам) ортиқча саволларига жавоб бераверишни хуш кўришмайди. Шунинг учун хиссий ва рухий ёржам беришга тайёр бўлганларни ҳам туғаётган аёл ёнларига қўйишмайди.

Нега эр туғиш жараёнида иштирок этиши керак?

АҚШ ва Европада ўтган асрнинг 60-70 йилларидаёқ эркаклар туғуруқ жараёнига иштирок эта бошлашган. Кейинги вақтларда аёллар уйда кўзлари ёришини исташмай қолишди, оила аъзолари эрларга қадар камайиб кетди. Шу боис улар бу борада бошқа қариндошларига мурожаат қила бошлашди. Эрлар эса бу жарёнга қатнашишдан бош торта бошлашди.

Замонавий мусулмон оилаларини ватанларидан кўчиришни бошлагач, уларнинг кўпчилик қариндошлари ўша ерда қолиб кетишди. Натижада туғуруқ жараёнида хотинларини қўллаб-қувватлашга фақат эрлари қолди.

Миша Добиасованинг турмуш ўртоғи Британияда хотинининг туғуруқ жараёнида қатнашаётганидан бахтиёр. Чунки унинг она ватани Покистонда бу ҳолат тақиқланган. Менинг эрим келиб чиқиши бўйича марокашлик ҳисобланади. Унинг айтишича, биринчи боласининг туғилиши жараёнида иштирок этиши билан бир муҳожир сифатида кўп нарсаларга қодир эканлигини англаб етган.

АҚШда отанинг боласининг туғилиш жараёнида иштирок этиши одатий ҳол эканлигини тушунган эрим, буни синаб кўрмоқчи бўлди. Шу пайтгача у туғилган етти нафар фарзандимизнинг барчасининг туғилиш жараёнида иштирок этган. Уларнинг орасида кесерва усули ёрдамида туғуруқ жараёни ҳам бор.
 
Қайси ҳолларда эрлар туғуруқ жараёнида иштирок этишлари мумкин эмас?

2009 йилда етакчи акушер-гинеколог, туғуруқ жараёнининг уйда ўтишини қўллаб-қувватловчи Мишел Оден (Michel Odent) кесерва жараёнида оталарнинг қатнашиш сонини камайтиришни маъқул кўрди. Оденнинг ҳисоблашича, отанинг туғуруқ жараёнига иштирок этиши, ҳомиладор аёлдаги стрессни кучайтиши, ўз навбатида, туғуруқ жараёнини секинлаштириши мумкин экан.

Олиб борилган янги тадқиқотлар Оденнинг фикрини қўллаб-қувватламоқда. Тасдиқланишича, барчаси икки жуфтликнинг ҳиссия алоқаларига боғлиқ: агар аёл эрига нисбатан ҳиссий яқин бўлмаса, унда унинг туғуруқ жараёнида қатнашиши аёл учун жуда ноқулай бўлади.

Айрим аёллар туғуруқ жараёнида эрларини кўришни исташмаслигига яна бир сабаб бор. Мавританиялик Карима Карима (Karimah Kareemah) кўзи ёриш пайти, унинг эри ёнида бўлишини истамаган.

«Туғуруқнинг бутунлай табиий бўлиши мен учун яхшидир. Эрим эса шифокорлар нимани тавсия қилган бўлса, шунга итоат этди».

Карима тез тиббий ёрдам хизматида олти йилдан бери фаолият олиб боради. У туғуруқ вақтида икки нафар дугонасини ёнига олган ва жараён кўнгилдагидек якунланган.
 
Эр қайси пайтларда туғуруқ жараёнида иштирок этса бўлади?

Эрнинг туғуруқ жараёнида иштирок этиши расмий топширилган бурч ёки маданий анъана бўлмаслиги керак. Ҳар бир аёл туғуруқ пайтида кимнинг ёнида бўлишини ўзи ихтиёрий равишда танлаши даркор. Бу катта ҳиссий ва жисмоний юкни бошидан кечираётган аёлга яхши далда бўлади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Оила
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase