close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Sasapost (Миср): Коронавирус импотенция ва эркаклар бепуштлигига олиб келадими?

Февраль ойида бир гуруҳ хитойлик шифокорлар янги турдаги коронавирус тўлиқ эректил дисфункцияга олиб келиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди. Бу маълумот ижтимоий тармоқларда яшин тезлигида тарқалди. Sasapost нашр муаллифлари жинсий ва репродуктив саломатлик бўйича мутахассисга изоҳ сўраб мурожаат қилдилар.

Эректил дисфункция эркаклар қўрқадиган нарсалар рўйхатида энг юқорида туради. Айрим озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар ва жисмоний фаоллик эркакларнинг репродуктив тизимига стимуляция таъсир кўрсатиши мумкин ва шу тариқа эркакларга импотенция ва бепуштликдан қочиб қолишга имкон беради. Аммо, агар импотенция сабаби одам уни назорат қила олмайдиган ёки узоқ масофани ушлаб тура олмайдиган вирус бўлса, бунда нима бўлади?
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда коронавирус инфекцияси эркакларда эректил дисфункцияни келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Тўлиқ соғайиб кетгандан кейин ҳам репродуктив саломатлик муаммолари ҳеч қаерга йўқолмаслиги мумкин.
Араб дунёсида янгиликлар порталлари коронавирус эркакларда тўлиқ эректил дисфункцияга олиб келади деб тахмин қилишмоқда. Бундай баёнотлар одамларни ушбу маълумотларнинг ҳақиқатлигига шубҳа туғдирди. Бу ишончли далиллар базаси томонидан қўллаб-қувватланадими ёки шунчаки тиббиёт ҳали расмий тасдиқланмаган деган тахминми?
Қуйида жинсий ва репродуктив саломатлиги бўйича мутахассис, андролог Умар Айманнинг фикрлари келтирилган бўлиб, у эректил дисфункциянинг сабабларини тиббиёт нуқтаи назаридан тушунтиради ва асосий - коронавирус эркакларда бепуштлик ривожланишига олиб келадими деган саволга жавоб беради.

«Тиббиёт ҳали расман тасдиқламади»

Ижтимоий тармоқларда коронавирус эркакларда тўлиқ эректил дисфункцияга олиб келиши ҳақида миш-мишлар тарқалганидан кейин  Sasapost нашри муаллифлари доктор Умар Айман билан алоқага чиқдилар. Жинсий ва репродуктив саломатлик бўйича мутахассис Миср нашрига берган интервьюда айтишича, бунинг ҳеч қандай расмий тасдиқлари йўқ, лекин шунга қарамай, бундай эҳтимолни тўлиқ истисно қилмаслик керак. Доктор Айманнинг сўзларига кўра, ҳозирча бундай миш-мишларни фақат гипотеза сифатида кўриб чиқиш зарур, чунки коронавирус янги тури биринчи навбатда нафас олиш тизимига зарар етказади, вируснинг аёллар ёки эркаклар репродуктив тизимига таъсири эса ҳали сботланмаган.
Доктор Умар Айманнинг маълум қилишича, коронавирус ҳақида кўп сонли миш-мишлар шу сабабли ҳам тарқалмоқдаки, шифокорлар вируснинг янги турини батафсил ўрганиш ва унинг инсон организмига ва биринчи навбатда, қайси органларга таъсир этишини аниқлаш имкониятига эга бўлмади. Шундай қилиб, тиббиёт ходимлари шошма-шошарлик билан коронавирус инфекцияси эркаклар репродуктив тизимига салбий таъсир этиши ва эректил дисфункцияга олиб келиши ҳақида хулоса чиқардилар. Бундай миш-мишлар қаердан пайдо бўлди? Қуйида биз бу ҳақида батафсиз сўзлаб берамиз.

«Коронавирус и импотенция. Тадқиқот натижалари ҳали баҳоланиши лозим»

2020 йилнинг 13 февралида бир гуруҳ хитойлик шифокорлар «Коронавирус мояклар шикастланиши ва эркаклар бепуштлигига олиб келиши мумкин» тадқиқотини эълон қилди ва бу тадқиқот иши тақризсиз эълон қилингани ҳамда бирон-бир тиббий илмий-тадқиқот ташкилоти томонидан тасдиқланмагани ҳақида огоҳлантирди.
Шундай қилиб, хитойлик шифокорларнинг тадқиқот иши янги турдаги коронавируснинг илгари биронта илмий журналда эълон қилинмаган дастлабки натижаларини намойиш этади, холос. Биринчи навбатда, уни коронавируснинг одам организмига таъсири ҳақида тадқиқот ўтказадиган шифкорларга тақдим этиш, сўнгра тасдиқланган тиббий кашфиётлар ҳақида маълумотлар чоп этиладиган илмий-тадқиқот журналларига юбориш керак.
Тиббий тадқиқотлар ўтказиш кўп вақт талаб қилиши сабабли хитойликларнинг тадқиқот иши жойлаштирилган сайт шифокорларга гипотезалар ва дастлабки натижаларни ўртоқлашиш имкониятини берди. Бу уларга сўнгги янгиликларни кузатиш, бошқа мамлакатлардаги ҳамкасбларидан келадиган маълумотларни муҳокама қилиш ва ва шарҳлашга имкон беради.
Шунга қарамай, шифокор бўлмаган ўқувчилар тиббий сайтларда нашр этилган тадқиқот мақолаларида хатолар бўлиши ёки тиббий ҳамжамият томонидан ҳали тасдиқланмаган маълумотларга эга бўлиши мумкинлигини тушунишлари керак. Сайт маъмурияти оммавий ахборот воситаларини тадқиқотдан олинган далилларни шубҳасиз далил сифатида тақдим қилмасликка ундайди, чунки ушбу манба асосан тиббиёт ходимлари томонидан коронавирус инфекцияси ва унинг инсон организмига таъсирини муҳокама қилиш учун мўлжалланган.
Тадқиқотда нима ҳақида гапирилганди?
Уханда коронавирус инфекциясининг тарқалиши Хитой фуқароларининг соғлиғига таҳдид сола бошлаганда, маҳаллий шифокорлар янги вирус биринчи навбатда нафас олиш тизимига таъсир қилишини айтишди. Аммо баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатдики, коронавирус билан касалланган беморлар буйрак етишмовчилиги ва нафас олиш йўллари инфекцияларидан азият чекмоқда. Турли аломатлар бошланганлиги сабабли, хитойлик шифокорлар шов-шувли тадқиқот ишини нашр этишди: "Коронавирус мояк шикастланиши ва эркаклар бепуштлигига олиб келиши мумкин".
Шифокорларнинг тахмин қилишича, айрим ҳолатларда коронавирус буйракларга шикаст етказади, вирус эркакларнинг сийдик ва репродуктив тизими фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши эҳтимоли йўқ эмас. Тадқиқот ишида хитойлик шифокорлар тармоқда оммабоп бўлган коронавирус инфекцияси тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилишди. Кейин улар натижаларни буйраклар ва нафас олиш тизими касалликларига чалинган беморлар ҳақидаги маълумотлар билан таққосладилар. Натижада, хитойлик шифокорлар баъзи беморлар эректил дисфункция ва бепуштликдан азият чекаётганини аниқладилар.
Тадқиқот муаллифи бўлган шифокорларнинг фикрига кўра, эректил дисфункция буйрак касаллиги билан бевосита боғлиқ. Коронавирус инфекцияси сийдик тизимига таъсир қилиши сабабли, эҳтимол бу эркакларнинг репродуктив саломатлигига салбий таъсир қилиши ҳам мумкин, чунки вирус мояк тўқималарига зарар этказади, бу эса бепуштликка олиб келади. Тадқиқот муаллифлари шифокорларни коронавирус инфекцияси бўлган беморларда буйракларнинг ҳолатини диққат билан кузатиб боришга чақиришади, чунки буйрак дисфункцияси пировардида импотенция ва эркаклар бепуштлигига олиб келади.
Доктор Умар Айманнинг таъкидлашича, буйрак етишмовчилиги ёки буйрак касаллиги билан оғриган одам спермага таъсир қиладиган коронавирус инфекциясини юқтириши мумкин, бу эса бепуштликка олиб келади. Шуни таъкидлаш керакки, агар беморнинг аҳволи ёмонлашса, унда импотенция унинг муаммолари ичида энг кичигига айланади.
Юқорида айтилганларнинг барчасини умумлаштирган ҳолда учун доктор Умар Айман барча ўқувчиларга коронавирус ҳақидаги асоссиз миш-мишларга ишонмасликни маслаҳат беради ва янги турдаги коронавирус инфекцияси ҳали етарлича ўрганилмаганлигини таъкидлайди. Бугунги кунда соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш чораларига эътибор қаратишди, ҳозирги пайтда қариялар билан иложи борича алоқа қилмаслик керак, чунки улар инфекцияга кўпроқ мойил бўлиб, вирусга қарши курашиш учун етарли иммунитетга эга эмаслар. Коронавирус туфайли эректил дисфункция ва бепуштлик ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳозиргача ташвишланадиган ҳеч нарса йўқ, чунки тиббиёт бу фактни расман тасдиқламади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase