Карин Жан-Пьер 14 октябрь куни Вашингтон томонидан эълон қилинган Киевга 725 млн доллар (737 млн евро) миқдоридаги янги ҳарбий ёрдам пакетини эслатди. "Биз Украина халқини қанча вақт керак бўлса, қўллаб-қувватлашда давом этамиз", деди Оқ уй матбуот котиби. "Биз Россияжа харажатлар бўлиши учун ҳаракат қилишда давом этамиз, биз ундан уруш жиноятлари учун жавобгарликка тортилишини талаб қиламиз", деди у.
Кечки видеомурожаатда Украина президенти Зеленский 12 соат ичида, 16 октябрь соат 21:00 дан (Москва вақтига тўғри келади) Эронда ишлаб чиқарилган 37 та "Шаҳед" (Эроннинг «Shahed» учувчисиз учиш аппаратлари – таҳр.) ва бир нечта қанотли ракеталар йўқ қилинганини таъкидлади.
Россия ҳомиладор аёлни ва эрини ўлдирди
Киев мэри Виталий Кличко 17 октябрь куни пойтахтнинг Шевченко туманидаги турар-жой биносига уюштирилган ҳужумда тўрт киши, жумладан, олти ойлик ҳомиласи бўлган аёл ва унинг турмуш ўртоғи ҳалок бўлганини айтди. Украина ички ишлар вазири Денис Монастирский, ўз навбатида, бошқа шаҳарларда ҳам қурбонлар борлигини маълум қилди, бироқ қурбонлар сонини айтмади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси