Заҳириддин Мансур
Энг зарур ишлардан бири сифат ва навъни сон ва ҳажмдан аввал билишдир. Эътибор саноқнинг кўплигига, ёки ҳажмнинг катталигига эмас, балки нав ва сифатга қаратилиши лозим.
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга етаётган озор-азиятлар тобора кучайиб бораётганини, шу билан бирга уларни ҳимоя қилиш имкони тобора камайиб бораётганини кўргач, шундай дедилар: "Токи Оллоҳ таоло аҳволни енгиллаштиргунча Ҳабаш заминига борсангиз яхши бўларди. У ерда бир (адолатли) подшоҳ бор, унинг (салтанатида) ҳеч кимга зулм қилинмайди. У чинакам (яхши) ердир".
Қозилик, муфтийлик учун илм керак экан, шу каби даъват, тарбия учун ҳам илм муҳимдир. Аллоҳ таоло элчисига айтади: “Айтинг: «Менинг Йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга - ишончга эгамиз. (Ҳар қандай шерикдан) Аллоҳни поклайман. (Зеро), мен мушриклардан эмасман”. (Юсуф сураси, 108-оят)
Ички, қалб амаллари дин мезонининг амал палласини оғир қилар, зеро, у ташқи аъзолар амалларидан афзалдир.
Мунофиқлик ҳам куфр ва ширк каби катта ва кичик турларга бўлинади. Катта мунофиқлик деб сохта ақидага айтилади ва бу дўзахнинг энг паст даражасида абадий қолишни вожиб қилади. Бу: таши мусулмон, ичи кофир бўлишликдир. Бундайлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонида бўлган ва Қуръон ундайларнинг ниқобини йиртиб шарманда қилган, мўмин бандалари учун уларнинг ишларини очиб берган, токи улар каби бўлишдан ҳазир бўлсинлар ва уларнинг ахлоқларидан имкон қадар узоқ бўлсинлар учун.
Қалб гуноҳларининг катталаридан навбатдагилари уч ҳалок қилгувчи нарсалардирки, ҳадиси шариф бундан қайтарган:
Мусулмон уламоларининг наздида куфрнинг энг ёмон тури муртадликдир. У, киши Аллоҳнинг ҳидоятидан сўнг Исломдан чиқишидир (Аллоҳ сақласин).
Мусулмон инсон гўзал хулқли, тавозули, ширин сўзли бўлади, Ислом кўрсатмасига амал қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олади.