close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Eвропанинг ҳеч бир жойида коронавирусни юқтириш ҳолатлари сони Россияда бўлгани каби тез ўсмаяпти

«Eвропанинг ҳеч бир жойида коронавирус юқтириш ҳолатлари сони Россияда бўлгани каби тез ўсмаяпти. Кремль раҳбари Владимир Путин таъналарга дош беришга тўғри келмоқда - Москва мэри эса, ўз навбатида, инқироз менежери ролида балл тўпламоқда», - деб ёзади немис журнали Der Spiegel.

«Москва мери Сергей Собянин - Россия сиёсатидаги энг ёмон нотиқлардан бири, - деб ҳисоблайди журналист Кристиан Эш. - Аммо одатда ўзини вазмин тутадиган Собянин ўтган ҳафта телевидение орқали ҳиссиётларга бой чиқиш қилди: кўплаб москваликлар дала ҳовлига кабобхўрликка йўл оладиган анъанавий май байрамлари арафасида одамлар унинг ёлвориб огоҳлантиришини эшитдилар».
"Ҳатто чекловлар жорий қилинганига беш ҳафта бўлган бўлса ҳам, коронавирус юктириб олганлар сони ҳали энг юқори нуқтасига етмади", - деди у: "Энг яхши ҳолатда биз бу йўлнинг тўртдан бир қисмини босиб ўтдик, холос".
"Россияда коронавирусга чалинганлар сони тез суръатлар билан ўсмоқда: Европада ўсиш тўхтаган бир пайтда, Россияда ўсиш кунига 7-8 фоизни ташкил этади. Сешанба куни 10102 та янги ҳолат ҳақида маълум килинди. Атиги бир ой ичида касалланганлар умумий сони 5 минг кишидан 155370 кишигача ошди. Яна икки кундан Россия Германиядан ҳам ўзиб кетади", - деб ёзади нашр.
"Аммо россиялик телетомошабинлар нохуш хабарларнинг худди Собянин сингари очиқчасига айтилишига кўникмаган. Улар президент Владимир Путиннинг юкоридан амалдорларга буйруқ беришини ва томошабинларни тинчлантиришини кўришга кўникишганди", - қайд қилади Эш.
"Ушбу инқироз тугаганидан кейин русларни кимни кўпроқ қадрлайди – эрта “тревога” кўтарган Москва мэри ва инқироз менежери Собянинними, ёки инқирознинг кўламини кеч англаган президентними – мана савол қаерда".
"Энди, вирус Россияни аяб ўтирмасдан, салгина кечроқ уни эгаллаб олгани аниқ бўлгач, кўплаб саволлар пайдо бўлди: Россияда инқирозга қарши бошқарувда қайси ишлар яхши тарзда ва қайси ишлар ишлар тарзда қилинди?"
Вақт ўтиши билан Хитой билан самолетлар қатновининг чеклангани, электрон визалар берилиши тўхтатилгани ижобий баҳоланиши мумкин. Аммо Россия Европадан кириб келаётганларга етарлича ҳушёрик кўрсатмади, деб ёзади газета.
Дастлабки ҳаракатлар натижасида “ютиб” олинган вақтдан турлича фойдаланилган. Агар Москвада бир ойдан кейин янги қурилган юқумли касалликлар касалхонаси очилган бўлса, минтақалар бу борада сусткашлик қилди, дейилади мақолада.
"Инқироз даврида Россия соғлиқни сақлаш тизимининг сурункали маблағ билан таъминланмаслиги ҳам таъсир қилади: ЖССТ маълумотларига кўра, Россия бошқа ривожланган мамлакатларга қараганда бу соҳада кам харажат қилади; 2017 йилда бу ЯИМнинг 5,3 фоизини ташкил этди - бу ҳатто Белорусия ва Украинадан ҳам кам, Германиядан эса икки баравар кам. Гарчи ислоҳот анча олдин бошланган бўлсада, у "оптималлаштириш" ҳолатида бўлган, яъни касалхоналар, ўринлар ва тиббий ходимлар сонининг қисқаришидан иборат эди "
"Тартибсиз ахборот сиёсати вақт ўтиши билан ҳалокатли бўлиб кўринади: вирус асосан чет элда тарқалаётган бир пайтда у Россия телевидениесида жиддий хавф сифатида қаралмади", - дея таъкидлайди мақола муаллифи.
"25 март куни Владимир Путин "ишланмайдиган ҳафта"деб эълон қилди, шундан сўнг иш ҳақи тўлиқ сақланиб қолиниб, у бир неча бор узайтирилди. (...) Муаммо шундаки, кичик ва ўрта корхоналар давлат томонидан кенг қўллаб-қувватланмайдилар. Ваҳоланки, бунинг учун давлатда етарлича пул бор эди. Нефть нархи жуда юқори бўлган бир пайтда Россия 165 миллиард долларга тенг бўлган миллий фаровонлик фондини тўплаб қўйганди".
"Расман 4,4 миллионта коронавирус тести ўтказилди - бу Европа учун рекорд кўрсаткичдир. Нима учун бу унчалик катта фойда келтирмагани - Россия жумбоқларидан бири. Афтидан, тест натижалари жуда ишончсиз: Москвада беморларнинг ярми COVID-19 аниқ белгилари билан касалхонага келтирилган, - шикоят қилди мэр"
"Хабар қилинаётган ўлимлар сонининг оптимистик рўхдаги камлиги ҳам жумбоқлигича қолмоқда: уларнинг сони атиги 1451 та, ваҳоланки Германияда бу кўрсаткич беш баравар кўп. Қолаверса, тузалиб кетганлар сони жуда кам, атиги 20 минг кишини ташкил қилди. Буни касалликлар тўлқини Россияга Европага қараганда анча кечроқ келганининг ўзи билангина изоҳлаш кифоя қилмайди. "COVID-19" дан ҳалок бўлганлар сони - қасддан ёки беихтиёр – яширилган деб тахмин қилинади. Бундай вафот этганларни рўйхатга олиш учун умуммамлакат мезонлари кўринмайди, Санкт-Петербургда статистика Москвадаги статистикадан бошқача юритилади. Вазиятни фақат ўлим ҳолати тўғрисида умумий маълумотлар билан изоҳлаш мумкин", - дейилади мақолада.
"Бироқ, бир нарса аниқ: агар "COVID-19"дан ўлим даражаси хабар қилинганидан анча юқори бўлса, руслар бу ҳақда Путиннинг ўзидан эшитмайди. Ахир, нохуш хабарлар тарқатиш - унинг иши эмас".
"Гарчи у коронавирус эпидемияси пайтида инқирозга қарши бошкарув билан боғлиқ бўлиб кўринишни хоҳласа ҳам, у ўзини фақат хушхабар учун жавобгар деб билади. Турли тақиқларни губернаторлар жорий қилишлари керак – Путинга фақат "ишланмайдиган кунлар" беришга рухсат берилди. Ҳукумат фуқароларни қўллаб-қувватлаш чораларини ишлаб чиқиши керак - президентга эса уларни эълон қилишга рухсат берилади".
"Аммо буни ҳам март ойига нисбатан олдинга силжиш деб айтиш мумкин. Ўшанда Путин коронавирус мавзусига мутлақо аҳамият бермаганди - чунки у Кремлда ўз ҳокимиятини кучайтириш билан банд эди. (...) Вирус умумхалқ овоз беришни ўтказишга халақит берди. Путин эса инқироз менежерлари ролида бошқалар унга қараганда яхшироқ кўринаётгани ҳақида бош қотиришга мажбур", - хулоса қилади Der Spiegel.

Манба: Der Spiegel

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase