Бугунги кунга қадар Саудия Арабистонида 31 938 киши COVID-19 юқтириб олган ва 209 кишининг ўлим ҳолати қайд этилган. Бу Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткичдир.
"Касалликнинг ҳақиқий тарқалиши айтилганидан уч-тўрт баравар юқори бўлиши мумкин", - дейди МEE манбаларидан бири, анонимлик шарти билан.
"Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш органлари июн ойида касаллик кўрсаткичи чўққига етишини кутмоқда".
Манбалардан бирига кўра, "COVID-19" билан оғриган беморлар дастлаб давлат шифохоналарига ётқизилган, аммо "энди давлат шифохоналарига ҳаддан ташқари оғир юк бўаётгани сабабли, уларни хусусий касалхоналарда даволаш тўғрисида кўрсатмалар мавжуд".
2 апрель куни Саудия Арабистони ушбу касалликнинг олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатлар доирасида муқаддас Макка ва Мадина шаҳарлари учун 24 соатлик комендант соати жорий этди.
Комендантлик соати 26 апрель, муқаддас Рамазон ойи бошланганидан кейин олиб ташланди, аммо Маккада чекловлар кучда қолди.
25 мартдан бошлаб қироллик бутун мамлакат бўйлаб ёпиб қўйилди, жумладан Макка, Мадина ва ар-Риёддан кириш ва чиқиш тақиқланди, шунингдек, барча 13 вилоят ўртасида ҳаракатланиш чекланди.
Макка касалликнинг авж олган ўчоғи деб ишонилади, шунинг учун бу ерда энг қатъий чоралар давом этмоқда. Июл ойида бошланадиган Ҳаж бу йил бекор қилиниши ёки қисқартирилиши кутилмоқда.
Яна бир тиббий манбага кўра, бошқа вилоятлар бу ҳолатлар сони 20 фоизга кўпайган тақдирда тўлиқ локдаунга қайтишлари мумкин.
Манбанинг таъкидлашича, Қизил денгиз соҳилидаги Жидда шаҳрида 500 койкали янги касалхона, шунингдек, тобора кўпайиб бораётган касалликларни даволаш учун яна иккита муассаса очилган.
Макка аҳолисининг аксарияти касаллик юқтириб олган бўлиши мумкин - Саудия мутахассислари
Сўнгги синовлар шуни кўрсатдики, Саудия Арабистонида коронавируснинг ҳақиқий тарқалиш даражаси расмий тахминларга қараганда анча юқори бўлиши мумкин, дея хабар беради Middle East Eye. Саудия Арабистонидаги учта нуфузли тиббий манбанинг маълумотларга кўра, муқаддас шаҳарда ўтказилган сўнгги тасодифий синовларга кўра, икки миллиондан ошиқ маккаликларнинг тахминан 70 фоизи вирус ташувчиси бўлиши мумкин.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси