close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Кунига 3 минг кишининг ўлиши кутилмоқда: АҚШ эпидемиянинг иккинчи тўлқинидан хавотирди

"АҚШ ҳукумати учун ишлаб чиқилган хавотирли ички башоратларга кўра,  августга келиб мамлакатда коронавирусдан 135 минг киши ўлиши мумкин", - хабар қилади немис нашри Handelsblatt. "Ҳозир кўп штатлар Оқ уйнинг кўрсатмаларига қараганда тезроқ чеклов чораларини қўлламоқда. Масалан, Жоржия ва Техасда кинотеатрлар, ресторанлар, дўконлар ва сартарошхоналар очилиши мумкин.

Иккала штат ҳам чораларни юмшатиш учун биринчи қадамларни қўйишдан олдин 14 кун давомида инфекциялар сонини камайиши керак бўлган Оқ уйнинг тавсияларига бўйсунмаяпти" - деб ёзади журналист Кристиан Рикенс.
"Бундай юмшатишнинг эҳтимолий оқибатларини АҚШ ҳукумати учун тузилган ички башоратлар кўрсатади. Америка ОАВ маълум қилган ҳужжатда май ойининг ўрталарида бошлаб касалликка чалииш ва унинг оқибатидаги ўлим ҳолатлари сонининг кучли ўсиши башорат қилинган. 1 июнга келиб, коронавирусдан ўлганлар сони АҚШда 3 минг кишидан, бир кунда касал бўлганлар эса 200 минг кишидан ортишини утиш лозим".
"Шу ҳужжатга кўра, апрелнинг охирида АҚШда кунинг 30 мингта касалланиш ва 1750 та ўлим ҳолати қайд этилган", - маълум қилади нашр.
"Ҳеч бўлмаганда Энтони Фаучи, Оқ уйнинг коронавирус бўйича ишчи гуруҳининг аъзоси ва шифокор, бундай ҳолатлар сони кутилаётган даражада кўпайганидан ҳайратда эмас. CNNга берган интервьюсида у:" Мен ҳайрон бўлмаётганим бу вируснинг одамлардан юқадиган феноменал қобилиятидир". Унинг сўзларига кўра, фақат қизамиқ вируси шунга ўхшаш юқумлиликка эга".
"Шунингдек, Вашингтон университетида тез-тез ишлатиладиган башорат моделида чекловларнинг муддатидан олдин бўшашишига жавобан коронавирусдан ўлим даражаси кескин ошган", - дейилади мақолада.
"17 апрелда университет 1 августга келиб коронавирусдан 60 минг кишига яқин ўлиши мумкинлигини тахмин қилган, леин АҚШ бу рақамдан ўтид бўлди – мамлакатда бу касалликдан ўлганлар сони 69 мингдан ошиб кетди. Янги башоратга кўра, 1 августа келиб коронавирусдан 135 минг америкалик вафот этади", - қайд қилади нашр.
"Кўплаб штатларда намойишчилар иқтисодиётнинг тезроқ очилишини талаб қиляпти. (...) Лекин, Мэриленд университети томонидан The Washington Post нашри буюртмаси бўйича ўтказилган сўровларнинг кўрсатишича, намойишчилар камчиликни ташкил қилади ".
"Америка фуқароларининг 18%и уларнинг штатларида кинотеатрлар очилиши тарафдори. 26%и ресторанлар очилишини, 30%и – сартарошхона ва магазинлар очилиши тарафдори. Суровга кўра, кўпчилик одам, аниқроғи 41% - голь майдонлари очилишини қўллаб-қувватлаяпти", - хабар қилади Handelsblatt.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase