close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
05.01.2019 01:20

Кемасозлик тарихида ҳали бу қадар улкан кема қурилмаган эди. Кемани тайёрлашда 17000 ишчи ишлаган, муҳандислар барча маҳоратларини ишга солиб, ўша даврнинг энг илғор технологияларини татбиқ қилган эдилар. Ғоятда дабдабали, муҳташам бу кемада хавф-хатарнинг олдини олиш учун ҳам деярли барча чоралар кўриб қўйилган эди.

05.01.2019 01:05

Пекинга ҳам маданий, ҳам сиёсий жиҳатдан жуда мойил саналган хуэй мусулмонлари Хитойда диний камчиликлар таъқиб қилинишидан хавотирга тушган ҳуқуқ ҳимоячилари диққат-эътиборига ҳозирча кам тушмоқда. Лекин шунга қарамай, Шинжонда мусулмонларга қарши бошланган қатағонлар уларгача ҳам етиб бориши аллақачон тушунарли бўлган.

04.01.2019 05:34

Ҳиндистон қуйи палатаси пайшанба куни маъқуллаган қонун лойиҳаси мамлакат олий судининг мусулмонларда талоқ орқали ажралиш амалиётининг конституцияга зид эканлиги ҳақида қарорини ҳаётга татбиқ этади. Уч талоқни жиноятга тенглаштириш ҳақида қонун лойиҳаси, хусусан, талоқ қўядиган эрлар учун 3 йиллик қамоқ жазоси белгиланиши қатор етакчи мухолиф партиялар намойишкорона мурожаатида маъқулланди, хабар беради Japan Times.

03.01.2019 15:40

Гарчи толибон ҳаракати Афғонистон ҳукуматининг тинчлик ҳақидаги таклифини рад қилган бўлсада, январь ойида АҚШ расмий шахслари билан учрашишга тайёр. Толибон бош вакили Reuters агентлигига маълум қилганидек, декабрь ойида Абу-Дабида бўлиб ўтган АҚШ расмий шахслари билан музокаралар январь ойида Саудия Арабистонида давом эттирилади.

03.01.2019 14:35

Тарихда бундай ҳолат рўй берган. Александр Македонский Ҳиндистонга келгач, у ерда оддий деҳқонлар Юнонистонда фақат машҳур файласуфлар қўлидан келадиган даражада муҳокама қилишидан ҳайрон қолганди. Буни шу билан изоҳлаш мумкин эдики, Қадимги Ҳиндистон тамаддуни ажойиб натижаларга эришган.

02.01.2019 17:31

Тез-тез спиртли ичимликлар истеъмол қилиш ва доимий стресс ҳолати эрта қаришнинг асосий сабабларидан ҳисобланади. Италия ва Буюк Британия олимлари унинг натижалари bioRxiv репозиторийда эълон қилинган тадқиқот натижалари бўйича шундай хулосага келдилар.

02.01.2019 16:50

Сербия Бош вазири Ана Брнабич DeutscheWelle га берган интервьюда Сребреницадаги қонхўрлик геноцид ҳисобланмайди, деб айтганида боснияликлар ҳайрон қолмади. Геноцидни инкор қилиш 1995 йил, яъни геноцид рўй берган пайтдаёқ бошланганди, лекин охирги пайтларда, кўпчиликнинг қайд этишича, Сребреницада мусулмонлар геноцидини инкор қилиш Сербия сиёсатчилари ва академиклар доирасида тобора кенг тарқалмоқда.

02.01.2019 02:25

Айрим мусулмонлар пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам йўлларига эргашиш ва пайғамбаримизнинг замонига қайтиш ўртасидаги фарқни тушунмайди, деб ҳисоблайди Миср собиқ муфтийси Али Жумъа. "Айрим биродарларимиз бизни пайғамбаримизнинг замонига қайтаришни истайди. Бу хато. Ҳар бир асрнинг ўз вақти бор. Биз пайғамбаримизнинг динига мувофиқ яшашни истаймиз, пайғамбаримиз давридаги каби эмас", - деди уламо CBC телеканалида «Валлоҳу аълам» дастури эфирида.

02.01.2019 00:49

Коинотдаги тартиб - Яратувчи мавжудлигини шак-шубҳасиз исботлайди. Чексиз коинотимиз қандай вужудга келгани, унинг ҳаракатда ёки ҳаракатсиз туриши, ундаги тартиб ва мувозанатни ушлаб турадиган қонунлар қандай ишлаши одамларни ҳар доим қизиқтириб келган. Асрлар давомида олимлар ва мутафаккирлар бу масалада сон-саноқсиз тадқиқотлар ўтказган ва кўплаб назариялар таклиф қилган.

02.01.2019 00:08

Ироқнинг катта қисмида ИШИД вужудга келиши ва бошқаруви, кейинчалик мағлуб бўлиши билан билан бирга, кутилган тарзда замонавий Ироқ давлати ва жамиятида чуқур жароҳатга олиб келди. Бундай жароҳатнинг энг ёрқин жиҳати – зўрлик билан «мультимаданиятлаштириш», барча – суннийлар, шиалар, насронийлар, язидлар ва бошқалар – бир-бири билан ёнма-ён, уйғунликда ва муҳаббатда яшайдиган Ироқ яратиш ҳисобланади.

01.01.2019 20:52

Ҳиндистоннинг Дор-ул-Улум Деобанд Ислом Академияси чиқарган фатвога кўра, саудиялик олимларнинг мобил телефонларга гудок ўрнига мелодия ёки рингтон сифатида Қуръон оятларини қўйишга йўл қўймаслик лозим эканлиги ҳақидаги фикри қўллаб-қувватланди.

01.01.2019 20:44

"Ливерпуль" клуби ва футбол бўйича Миср терма жамоаси етакчиси Муҳаммад Солиҳ агар «қизиллар» трансфер бозорида "Ред Булл Зальцбург" ва Исроил терма жамоасининг 26-яшар юлдузи Моанес Даббурни харид қилишга қарор қиладиган бўлса, инглиз клубини тарк этишга тайёр. Бу ҳақида i24News телеканали манбаси хабар беради.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase