Машъум рўйхатдан кўплаб мусулмонлар номи ўрин олган бўлиб, уларнинг кўпчилиги бу рўйхатга хато туфайли киритилган. Ҳар йили юзлаб мусулмонлар бу рўйхатга номаълум сабабларга кўра тушиб қолганлиги ёки бу рўйхатдаги шахсларнинг тўлиқ адаши эканлиги туфайли АҚШ аэропортларида қийинчиликларга дуч келмоқда.
Америка-ислом муносабатлари бўйича кенгаш (CAIR) маълум қиладики, АҚШ Конгресси нима сабабдан ФҚБ бу рўйхатдан тўлиқ фойдаланиш ҳуқуқини бериши лозим эканлиги масаласини кўриб чиқиши лозим, деб хабар беради Houston Chronicle.
«Бу диний камчилик профилини ўзгартиришдан бошқа нарса эмас, - дейди CAIR директори Нихад Авад. – Фуқаролар ва фуқаролги йўқ шахслар ҳақидаги хусусий ахборотни корпорация билан бўлишиш – ноқонуний ва жуда хунукдир».
Кеча ФҚБ тан олишича, хусусий ташкилотлар махсус хизматлардан терроризмда гумон қилинган шахслар рўйхатини олган. Бу хусусий шахслар ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчилар томонидан федерал суд даъволари учун асос бўлиб хизмат қилиш мумкин.
ФҚБ корпорацияларга мусулмонлар «қора рўйхати»ни сотмоқда
АҚШ мусулмонлар ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилоти америка ҳукумати терроризмда гумон қилинган шахслар «қора рўйхати»га 1400 дан ортиқ ташкилот, жумладан, касалхона ва олий таълим муассасалари фойдалана олиши учун уланиш имкониятини тақдим этди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси