Эронда 2010 йилдан буён 5 нафар атомчи-олимлар суиқасдлар қурбони бўлди
Бир қатор нашрларга кўра, ҳужумлар ортида Исроил турибди. Ўтган ўн йил давомида Эрон Ислом Республикасининг атом дастурига алоқадор таниқли олимлар ҳаётига суиқасд қилишга беш марта уриниш амалга оширилди. Эрон атом дастурининг машҳур арбобларидан бири, физик Муҳсин Фахризоде ўткан куни Теҳрон вилоятининг Абсерд туманида содир этилган қуролли ҳужумда ҳалок бўлиб, суиқасд уринишлари мавзусини яна янгилади.
Исроил эронлик атомчи-олимга килинган суиқасдга алоқадорликда айбланмоқда
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифнинг айтишича, Тель-Авив Эрон Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги тадқиқот ва инновация ташкилоти раҳбари Муҳсин Фахризода ҳалок бўлган террорчилик ҳужумига алоқадор. Вазир ўзининг Twitter-аккаунтида Тел-Авивнинг олим ўлимига алоқадорлигига «жиддий далиллар» мавжудлигини маълум килди.
Олимнинг ўлдирилганидан сўнг Эрон АҚШ ва Исроилни авантюралардан огоҳлантирди
Эрон АҚШ ва Исроилни ҳар қандай авантюрадан огоҳлантиради, ўз халқи ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча зарур қадамлар қўйиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади, дейилади Ислом Республикасининг БМТдаги доимий вакили Мажид Тахт-Раванчининг Теҳрон яқинида атомчи-физигига суиқасддан сўнг йўллаган мактубда.
The Times of Israel (Исроил): Эрон атом дастурининг тахмин қилинган раҳбари Теҳрон яқинида ўлдирилди
Теҳрон яқинида қилинган ҳужум оқибатида «Эрон бомбасининг отаси» Муҳсин Фахризода ўлдирилди. Эрон қотилларни ўз қилмишидан пушаймон бўлишга мажбур қилишини ваъда қилди. Қотиллик учун жавобгарликни ҳали ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ, лекин Эрон ОАВ Нетаняхунинг Фахризодага аввалги қизиқишларини эслатиб ўтди, деб ёзади The Times of Israel.
Эрон билан ядровий битим бекор қилинди
АҚШ президенти европалик иттифоқчилари ва Россиянинг эътирозларига қарамай Эрон билан ядровий битимни бекор қилиши тўғрисида эълон қилди. Мақоламиз Эрон атоми бўйича битим Трампга нимаси билан ёқмай қолгани ҳамда ушбу қарорнинг муҳтамал оқибатлари ҳақида...