close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
05.05.2022 17:53

Ислом олами кишининг ўз қусурини кўрмоққа, хатосини тузатмоққа, усулини ўзгартирмоққа йўналтиради.

02.05.2022 19:15

Ваъз-насиҳат қилиш одоблари

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом

Амру-маъруф ва наҳий мункар динимизда фарз қилинган амаллардан ҳисобланади. Бундай улкан ибодатнинг ҳам ўзига хос одоблари мавжуд. Ҳар бир ваъз-насиҳат қилувчилар бунинг одобларидан хабардор бўлсалар, қилаётган насиҳатлари манфаатли ва таъсирли бўлади. Қуйида воиз сифатланиши лозим бўлган сифатлар ва билиши ўта муҳим бўлган одобларни баён қиламиз.

07.07.2021 19:40

Бу одоблар ўн бештадир:

06.04.2021 19:46

Ихтилоф илми

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом

Шариат рухсат берган ихтилофлар ҳам ўз-ўзидан юзага келавермаган. Ҳар ким бу борада хаёлига келган нарсани айтиб, қилавермаган. Бу ишларнинг барчаси тартиб-қоида билан, одоб-ахлоқ билан йўлга қўйилган. Бора-бора уламоларнинг фиқҳдаги хилофлари бўйича алоҳида илмий йўналиш пайдо бўлди.

19.04.2020 05:26

Мўминнинг икки сифати

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Мўмин оқкўнгил ва олийжаноб (инсон)дир. Фожир эса маккор ва разил (кимса)дир” (Бухорий "Адаб"да , Абу Довуд, Термизий, Аҳмад, Ҳоким, Табароний ва Абу Яъло ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).

17.08.2019 21:11

Ўзбекистонда амалдорлар учун ўкув курслари ташкил қилинади. Бу ҳақида UPL мухбири хабар беради. Курсларда амалдорлар одоб-ахлоқ қоидаларига ўқитилади. Машғулотлар пайтида асосий эътибор низоли вазиятларни ҳал қилиш кўникмаларига қаратилади.

13.08.2019 14:59

Интернетдаги алоқа одоблари

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил

Интернетда чат, форум, фейсбук, твиттер каби ўзаро алоқа олиб боришга хизмат қилувчи воситалар орқали кишилар бир-бирлари билан ёзишма, сўзлашма, суратли мулоқотлар олиб бориш имконларига эга бўлишган. Улар ушбу имкониятларни ишга солиб, кўпгина ҳожатларини рўёбга чиқариш, маълумот алмашиш, билмаганини сўраб ўрганиш, янги дўст ва шериклар орттириш каби кўпгина манфаатларга эга бўлишмоқда.

09.08.2019 04:30

«Ийд Азҳо» одоблари

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом

Бизда «Қурбон ҳайити» ёки «Кичик ҳайит» деб номланадиган кун диний манбаъларимизда «Ийд ал-Азҳа» деб юритилади. «Ийд» сўзи араб тилида «қайта-қайта такрорланиш», «фойда-манфаат» маъноларини билдиради. Ҳайит куни ҳар йили такрор, қайта-қайта келгани ва унда Аллоҳнинг неъматлари бандаларига сероб бўлгани учун уни «ийд» деб номланган. «ал­Азҳа» эса «қурбонлик қилиш», деган маънони англатади.

24.06.2019 18:41

Меҳмондорчилик одоблари

Мақола жойлаштирилган бўлим: Маданият

Меҳмонга зиёфат бериш макоримул ахлоқ, Иброҳим алайҳиссалом ва барча анбиёларнинг суннатлари, Исломда тарғиб қилинган ва иймоннинг содиқлиги аломатидир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини икром қилсин», дедилар». Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

03.04.2019 01:25

Диннинг обрўсини тўкманг

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият

Ислом ижтимоий ҳаётда ўзаро муносабатлардаги ахлоқ нормаларини энг яхши тарзда тартибга солган диндир. Мусулмон киши ўз табиатига кўра энг маданиятли, мулойим, одобли ва хушмуомала бўлиши керак. Унинг ҳар бир ҳаракати эътиқоди ва ҳаётга бўлган муносабатидан келиб чиқади. Бугунги жамиятимизда мусулмонларнинг хатти-ҳаракатлари шариатга мос ёки мос эмаслигидан ташқари, Ислом ва унга амал қилувчилар қандай бўлиши кераклиги масаласига ҳам бориб тақалади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase